Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:00 · 17.02.2022

Божхона бўйича йиғилиш ўтказган Мирзиёев, 20 рақами туширилган «банкнот» ва криптовалютани тақиқлашга чақирган миллиардер — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Божхона бўйича йиғилиш ўтказган Мирзиёев, 20 рақами туширилган «банкнот» ва криптовалютани тақиқлашга чақирган миллиардер — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 17 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Google’дан чеклов

Google компанияси ўзининг Android операцион тизимининг дастурий таъминотига фойдаланувчиларни кузатиш имкониятини чеклайдиган ўзгартиришлар киритишга қарор қилди.

Чавеснинг таъкидлашича, бу кўп йиллик ташаббус бўлиб, унинг ёрдамида компания бепул контент ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўймасдан фойдаланувчилар маълумотларининг махфийлигини яхшиламоқчи.

У Google Play’даги иловаларнинг 90 фоизидан ортиғи бепул ва бу асосан реклама ҳисобига эканини эслатиб ўтган.

«Фойдаланувчилар, ишлаб чиқувчилар ва бизнесларга фойда келтирадиган соғлом илова экотизимини таъминлаш учун саноат фойдаланувчиларнинг махфийлигини ошириш билан бирга рақамли рекламани ривожлантиришда давом этиши керак», — дейди Google вице-президенти.

Google компаниясининг ушбу қарори фойдаланувчи маълумотларини ва идентификаторларни учинчи шахсларга ўтказишни чеклаши кутилмоқда. The Wall Street Journal’нинг тушунтиришича, компаниялар ушбу идентификаторлардан реклама мақсадида интернетдаги фойдаланувчи хатти-ҳаракатларини кузатиш учун фойдаланиши мумкин.

Кўчма светофорлар

Бугунги кунга қадар Фарғона вилоятида янги қурилган умумтаълим мактаблари олдига 22 та қуёш панелли светофорлар ўрнатилди. Вилоятда ўқувчи ёшларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун 125 та таълим муассасалари олдида сунъий нотекисликлар яратилган.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг ўзида яна 462 та таълим муассасалари олдига нотеккисликлар ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларига 132 та ёритиш мосламалари ўрнатилган.

«Вилоятда аҳоли гавжум жойлар, хусусан, бозорларнинг кириш қисми ва мактаблар яқинига қуёш батареялари ёрдамида ишлайдиган кўчма светофорлар ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур қурилма лойиҳаси Фарғона политехника институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, дастлаб Ёзёвон туманида синовдан ўтказилган кўчма светофор ижобий самара бериб, унинг энергия тежамкорлиги, исталган ерга ўрнатиш имконияти мавжудлиги ҳар жиҳатдан маъқулланган.

20 рақами туширилган «банкнот»

Ижтимоий тармоқларда 20 рақами туширилган пул расми тарқалмоқда. Марказий Банк ушбу ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, банкнот кўринишидаги – «Сўм»нинг муомалага киритилганининг 20 йиллиги муносабати билан 20 рақами туширилган намуна Марказий Банк томонидан муомалага чиқарилган пул белгиси ҳисобланмайди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу намуна Марказий банк томонидан эмас, балки «Давлат белгиси» корхонаси томонидан 2014 йилда юбилей сана муносабати билан корхонанинг реклама маҳсулоти (сувенир) сифатида чиқарилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган банкнот ҳеч қандай қиймат ўлчовига эга эмас (унда сўм ёзуви қайд этилмаган), муомала ва тўлов воситаси сифатида фойдаланишга мўлжалланмаган.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгилари фақат Марказий банк томонидан муомалага чиқарилади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, дунёдаги барча банкнот чоп этувчи компаниялар томонидан янги ҳимоя элементлари жорий этилганлиги ёки бошқа ишлаб чиқариш янгиликлари билан таништириш мақсадида, бирор юбилей сана ёки компания фаолиятига алоқадор воқеага бағишлаб фақат рақам қўйилган, валюта номи қайд этилмаган банкнотлар чоп этиб борилади ва улар корхона фаолиятини рекламаси учун мўлжалланган бўлади.

Тижорат банклари январь ойида қанча валюта сотди?

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь ойи тижорат банклари жисмоний шахсларга 613,6 миллион доллар миқдорида хорижий валюта сотди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 61 фоизга (231 миллион доллар) кўпдир.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь ойида тижорат банклари жисмоний шахслардан 464,2 миллион доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 11 фоизга (44 миллион доллар) кўпдир.

Божхона бўйича йиғилиш ўтказган Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

«Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», — дейди Президент.

Давлат раҳбари божхона тизимида «коррупциядан холи» дастурини амалга ошириш соҳа раҳбарларининг энг устувор вазифаси бўлиши шартлигини кўрсатиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Топшириққа кўра соҳада замонавий комплаенс тизими жорий қилинади. Жумладан, 1 майдан бошлаб юк декларациясини расмийлаштириш постлардан чиқарилади ва тадбиркор билан бевосита мулоқотсиз, масофавий амалга оширилади.

Шунингдек, 1 июлдан товарлар коди ва қийматини белгилаш, божхона кўригини ўтказиш, имтиёзли декларация расмийлаштиришда коррупцион хавфлар автоматлашган тизим орқали аниқланади.

Бундан ташқари, 1 сентябрдан бошлаб барча электрон божхона хизматлари «ягона дарча» тизими орқали кўрсатилади. Йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

Умуман, божхона хизматларини рақамлаштиришни 2022 йилда 70 фоизга, 2023 йилда 100 фоизга етказиш бўйича дастур қабул қилиш вазифаси қўйилган.

«Ўзавтосаноат» ва BYD ҳамкорлиги

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси Хитойнинг BYD электромобиль ишлаб чиқарувчиси билан келишув имзолади. Бу ҳақда компания бошқарув раисининг ўринбосари Азизбек Шукуров ижтимоий тармоқда пост эълон қилди.

Маълум қилинишича, 16 февраль куни «Ўзавтосаноат» Хитойнинг энг йирик электромобиль ишлаб чикарувчиси — BYD компанияси билан келишув имзолаган.

«Электромобиллар келажагига дастлабки қадам», — дея изоҳлаган Азизбек Шукуров келишувни.

Маълумот ўрнида, BYD Co Ltd (Build Your Dreams) Хитойда автомобиллар, аккумуляторли велосипедлар, автобуслар, форклифтлар, қуёш панеллари, қайта зарядланувчи аккумуляторлар, юк машиналари ва бошқаларни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Унинг BYD Automobile ва BYD Electronic каби иккита йирик шўба корхонаси мавжуд. Компания 1995 йил февраль ойида ташкил этилган.

Битирувчилар учун 80 минг доллар кредит

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги коллеж битирувчилари ўз бизнесларини бошлаш учун 500 минг юань (78,9 минг доллар)гача қарз олишлари мумкин бўлади. Қайд этилишича, агар битирувчи талабанинг тижорати муваффақиятсизликка юз тутса, ҳукумат кредитнинг 80 фоизини қайтаришга ёрдам беради.

Хабарга кўра, Хитойнинг юқори иқтисодий режалаштирувчиси томонидан тайёрланган ушбу тадбир лойиҳаси ҳукумат иқтисодий ўсишнинг секинлашиши фонида миллионлаб битирувчиларни иш билан таъминлаш истиқболидан ташвишланаётганидан далолат беради.

Соҳилдаги ишлаб чиқариш маркази бўлган Чжэцзян провинциясига 2025 йилгача даромадлар тенгсизлигини камайтириш бўйича тажриба сиёсатини амалга ошириш вазифаси юкланган.

Кредит суммаси 100 минг юань (15,7 минг доллар)дан ошмаган тақдирда битирувчиларнинг бизнеси муваффақиятсизликка учраса, ҳукумат кредитнинг 80 фоизини ёки ҳатто 100 фоизини қоплайди.
Бундан ташқари, агар битирувчилар ишлаш учун Чжэцзянда қолса, яшаш учун нафақа ва 20 мингдан 400 минг юангача бўлган уй-жой субсидияларини олиши мумкин бўлади.

Криптовалютани тақиқлашга чақирган миллиардер

Уоррен Баффетнинг ҳамкори миллиардер Чарли Мангер криптовалюталарни тақиқлашга чақирди.

«Мен буни зудлик билан тақиқлашни истардим ва хитойликлар буни аллақачон қилганига қойил қоламан», — деди миллиардер.

Хабарга кўра, 98 ёшли Мангер ўзи криптовалюталарга сармоя киритмаслигини айтган.

«Мен бундан қочганимдан фахрланаман. Бу жинсий йўл билан юқадиган касаллик ёки шунга ўхшаш нарса. Ва мен буни ҳатто нафратланишга ҳам нолойиқ деб биламан», — деган у.

Шунингдек, миллиардер биткоин ва венчур капиталининг стартапларга кириб келишини бозорнинг ҳаддан ташқари «ачинарли» кўтарилиши деб атаган. У венчур капитали жуда кўп пулни тезда ташлаб кетаётганини ва венчур капитали ҳамда хусусий капиталнинг бошқа шаклларининг ортиқча таклифи борлигини айтган.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда