Chevrolet компанияси Corvette Z06 спорткарининг кучайтирилган версиясини тақдим этди
Машина GT3 регламентига мувофиқ тайёрланади

Chevrolet компанияси Corvette Z06 спорткарининг пойга модификацияси — GT3.R версиясини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Corvette Racing заводи жамоаси томонидан тайёрланадиган модель Corvette Z06 шассиси ва двигателини сақлаб қолади. Аммо янги аэродинамик кузов тўплами ва пойга учун бошқа яхшиланишларга эга бўлади.

Машина GT3 регламентига мувофиқ тайёрланади. Бу купега бутун дунё бўйлаб мусобақаларда қатнашиш имконини беради. Янги технология Corvette Racing заводи бўлими томонидан мижозлар жамоалари учун тайёрланган GT3 синфидаги биринчи автомобиль бўлади.
Маълумот учун, Chevrolet Corvette Z06 автомобилининг тақдимоти 2021 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган эди. Chevrolet Corvette GT3.R пойга спорткари 2024 йилги спорт мавсуми бошланишига қадар тайёр бўлади.
Аввалроқ BMW компанияси CE 04 электроскутерини сотувга чиқарганди.






