Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 16:00 · 01.09.2022

Доллар ёки сўм: валюта курси, жамғариш ва инвестиция

«Бозорда курс қанча бўляпти?» «Доллар ошди, шунга нархлар ҳам ошди», «Россия-Украина мажороси бошланганидан кейин доллар курси нега тушиб кетяпти?» Юқоридаги саволлар долларда жамғарма тўплаган ёки уй-жой, автомашина, маиший техника сотиб олиш ниятида доллар қидириб юрган ҳар бир кишини ўйлантиради. Лекин, айтайлик, нима учун мазкур саволлар япониялик Ямамотони қийнамайди?

Доллар ёки сўм: валюта курси, жамғариш ва инвестиция
Фото: Bugun.uz

«Бозорда курс қанча бўляпти?» «Доллар ошди, шунга нархлар ҳам ошди», «Россия-Украина мажороси бошланганидан кейин доллар курси нега тушиб кетяпти?» 

Ўзбекистонда аҳолининг катта қисми узоқ йиллардан бери баъзи ҳисоб-китобларни амалга ошириш, жамғариш ва инвестиция воситаси сифатида АҚШ долларидан фойдаланиб келади. Юқоридаги саволлар эса долларда жамғарма тўплаган ёки уй-жой, автомашина, маиший техника сотиб олиш ниятида доллар қидириб юрган ҳар бир кишини ўйлантиради. Лекин, айтайлик, нима учун мазкур саволлар япониялик Ямамотони қийнамайди? Нима учун у фақатгина АҚШга сафари олдидан доллар сотиб олиш учун банкка мурожаат қилиши мумкин холос? Албатта, бунинг асосий сабаби — япон иенасининг АҚШ долларига нисбатан барқарорлигини сақлаб туриши. 

Бирон бир мамлакат миллий валютасининг жаҳон валютаси бўлмиш АҚШ долларига нисбатан барқарорлигини сақлаб туриши эса ушбу мамлакатнинг экспорти, импорти билан бирга иқтисодий жараён иштирокчиларининг кўчмас мулк, автомашина каби узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарлар учун ҳисоб-китобларини АҚШ долларида эмас, балки миллий валютада амалга оширишига, жамғармаларини миллий валютада молия секторида сақлашига боғлиқ.

Доллар курси кўтарилади ва тушади. Бу эса валюта бозорида АҚШ долларига бўлган талаб ва таклифга боғлиқ. 2022 йилнинг 25 январида рўй берган блэкаут пайтида 2–3 минг сўмлик шамларнинг нархи 7–10 минг сўмгача кўтарилиб, эртаси куни яна 2–3 минг сўмга қайтгани сингари АҚШ доллари таклифи чекланган бир пайтда унга талабнинг бирданига ошиши доллар курсининг кўтарилишига олиб келади ёки аксинча, бозорда доллар кўп бўлиб, етарли даражада харидорнинг йўқлиги курснинг тушиб кетишига сабаб бўлади. Бу — оддий бозор қонунияти.

Ўзбекистон ҳам бозор иқтисодиётига ўтиб борар экан, ички валюта бозорида доллар курси тебраниб туради. Бундан ташқари, мамлакатнинг экспорти ва импорти таркиби, йўналишлари ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун валюталар (рубль, юан, иена, евро) ранг-баранглигининг ортиб бориши доллар курсини барқарорлаштиришга хизмат қилади. 

Бундай вазиятда АҚШ долларидан катта ҳисоб-китобларни амалга ошириш, жамғариш ва инвестиция воситасида фойдаланиш аҳоли учун бефойда бўлиб қолади. Натижада, аҳоли АҚШ долларидаги жамғармаларини сўмга алмаштириб, даромад келтирувчи молиявий инструментларга йўналтира бошлайди. 

Йиллар давомида аҳолининг қўлида жамғарилган катта ҳажмдаги АҚШ долларининг валюта бозорига кириб келиши доллар курси барқарорлигини таъминланишга хизмат қилади.

Таҳлил натижалар ишуни кўрсатмоқдаки, доллар курсининг ўзгариши одамларга тез таъсир қилади. Жорий йил март ойининг ўрталаридан рублнинг АҚШ долларига нисбатан курси мустаҳкамлана бошлаши ортидан Ўзбекистонда ҳам доллар курсининг туша бошлаши аҳоли томонидан тижорат банкларига сотилган АҚШ доллари миқдорининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлди.

1-расм. Сўм ва рублнинг АҚШ долларига нисбатан алмшинув курси

Maнба: Maрказий банк маълумотлари

Тижорат банклари томонидан аҳолидан сотиб олинган АҚШ доллари миқдори март ойида 996 миллион доллар (2021 йилнинг март ойида 580 миллион доллар), апрель ойида 1,12 миллиард доллар (2021 йилнинг апрель ойида 607 миллиард доллар), май ойида 1,03 миллиард доллар (2021 йилнинг май ойида 579 миллион доллар) ва июнь ойида 1,32 миллиард долларни (2021 йилнинг июнь jйида 600 миллион доллар) ташкил этди. 

Аҳолининг АҚШ долларидаги жамғармаларини сўмга айлантира бошлаши натижасида (бошқа омиллар билан биргаликда) муомаладаги нақд пул миқдори 1 апрель ҳолатига кўра 27,9 триллион сўмга (ўтган ойга нисбатан ўсиш 7,3 фоиз), 1 май ҳолатига кўра 33,1 триллион сўмга (18,9 фоиз), 1 июнь ҳолатига кўра, 36,9 триллион сўмга (11,3 фоиз) ва 1 июль ҳолатига кўра 40,5 триллион сўмга (9,9 фоиз) етди. 

Ушбу рақамлар сўнгги ойларда сўм қадрининг мустаҳкамланиши аҳоли томонидан иқтисодиётда долларлашув даражасининг камайишига туртки бўлаётганидан далолат беради.

2-расм. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан сотиб олинган ва уларга сотилган АҚШ доллари ҳажми

Maнба: Марказий банк маълумотлари

3-расм. Mуомаладаги нақд пул ва миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар

Maнба: Марказий банк маълумотлари

Ички валюта бозорида доллар курсининг барқарорлашуви импорт товарлари нархларини мувозанатлаштириб, инфляцияга таъсирини камайтиради, шунингдек, барқарор валюта курси аҳоли ва тадбиркорлик вакилларининг доллар курси ошиши бўйича кутилмаларини пасайтириб, иқтисодий қарорларни қабул қилишини осонлаштиради. 

Ушбу таҳлил натижаларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш, иқтисодиётда долларлашув даражасини камайтириш ҳамда аҳоли орасида узоқ йиллар давомида шаклланган «АҚШ доллари — жамғариш ва инвестиция воситаси» деган қарашни ўзгартириш мақсадида қуйидаги чоқа-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

Кўчмас мулк, машиналар олди-сотдиси каби катта ҳажмдаги ҳисоб-китобларни нақд пулда амалга оширишни осонлаштириш учун 500 минг сўмлик, 1 миллион сўмлик купюраларни муомалага чиқариш;

Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк томонидан рақамли валюталарни муомалага чиқариш;

Масалан, 2020 йил охирида Камбоджа Миллий банки мамлакатдаги долларлашув даражасини камайтириш мақсадида ўзининг биринчи рақамли валютаси баконгни муомалага чиқарди. Баконг анъанавий банклар ва бошқа молия институтлари ўртасида смартфон ва компьютерларда тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган.

Аҳолининг жамғармаларини молия секторига жалб қилиш учун миллий валютадаги молиявий инструментларни диверсификация қилиш, молия ва капитал бозорларини ривожлантиришни жадаллаштириш, хусусан, хусусийлаштирилиши режалаштирилган давлат корхоналари акцияларини муомалага чиқариш ва бунда акцияларнинг аҳоли томонидан сотиб олинишини рағбатлантириш;

Экспорт ва импорт йўналишлари ҳамда валюталарини диверсификация қилиш орқали ички валюта бозорида АҚШ долларига бўлган талабни камайтириш.

Халилулло ҲамидовПрогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти гуруҳ раҳбари

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди