Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 11:25 · 15.01.2022

ДСҚ муҳокамаларга сабаб бўлган мол-мулк солиғи бўйича ўзгаришлар юзасидан баёнот берди

Солиқ қўмитаси «ўзини ‘жонкуяр’ қилиб кўрсатаётган» айрим экспертларга мурожаат қилган.

ДСҚ муҳокамаларга сабаб бўлган мол-мулк солиғи бўйича ўзгаришлар юзасидан баёнот берди
Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси (линияли объектлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно) 1 квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги бўйича ўзгартиришлар киритилди. Ижтимоий тармоқларда 2022 йилдан киритилган ўзшаришлар юзасидан турли фикр ва хулосалар билдирилмоқда.

Қўмитанинг таъкидлашича, ушбу ўзгартиришлар киритилгунга қадар 2021 йилда мулк солиғи тўловчиларнинг 74,3 фоизи (51,5 мингтаси) 1 йилда — ноль (5,2 мингтаси), 10 минг сўмгача (1,1 мингтаси), 100 минг сўмгача (4,1 мингтаси), 1 миллион сўмгача (19,5 мингтаси) ёки 10 миллион сўмгача (21,7 мингтаси) солиқлар ҳисоблаган бўлса, 13 фоизи (8,9 мингтаси) 100 млн сўмгача ва 2,8 фоизи (1,9 мингтаси) 100 миллион сўмдан юқори суммага тўғри келади. Қолган 10 фоизи (6,9 мингтаси) имтиёзли объектлар ҳисобланади.

Яъни, кўчмас мулк эгаларининг асосий қисми объектларини йиллар давомида қайта баҳолатмасдан ҳақиқий баҳодан жуда паст кўрсатилгани муносабати билан барча соҳалардаги ислоҳотлар қаторида асосий капитал бўлган кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматига босқичма-босқич ўтиш белгиланган.

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида мулкни бозор қиймати асосида ҳисоблаб чиқариш механизмини жорий этиш бўйича ўтказилган ўрганишда тижорат кўчмас мулк объектларининг 1 квадрат метр жой учун бозор қиймати 6 миллион сўмдан ортиқни ташкил этди. Белгиланган минимал қиймат кўчмас мулк объектлари бозор қийматининг 2-3 баробаридан паст эканини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, киритилган ўзгартиришлар қаторида мулк эгаларига объектнинг 1 квадрат метри қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, уни мустақил баҳолашни амалга ошириш учун баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилмоқда.

Қайд этилишича, мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади, яъни унда мулк солиғи киритилган 1 квадрат метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматда ҳисобланмайди.

«Ўз фикрини билдираётган айрим экспертлар томонидан масаланинг бу томонига эътибор қаратилмасдан, қатъий равишда мавжуд квадрат метрни минимал қийматга кўпайтирган ҳолда солиқ суммалари чиқарилмоқда», дейилади қўмита хабарида.

Маълум қилинишича, кўчмас мулкни қайта баҳолатиш учун 2022 йил 1 октябргача вақт белгиланган.

Унга қадар, 1 февралгача мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулк объектларига 1 квадрат метр минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиши қайд этилган ва бугунги кун ҳолатига мулкига эга солиқ тўловчилар 1,9 триллион сўмга (2021 йилда 1,7 триллион сўм эди) ихтиёрий равишда муддатидан олдин топшириб бўлган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари белгиланган минимал қийматга, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкинлиги қўшимча қилинган.

«Яна бир масала, ўзини ‘жонкуяр’ кўрсатаётган айрим экспертлар мол-мулк солиғи бўйича тушумлар режаси 2021 йилга нисбатан жуда катта кўламда оширилгани тўғрисида бонг ураётган бўлсада, 2022 йилда буджетга тушумлар прогнози тасдиқланганида 2021 йилдаги 1,6 трлн сўмлик тушумларга нисбатан 33 фоиз ўсиш билан 2,1 трлн сўмга режалаштирилган», дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2021 йилда ҳам 2020 йилга нисбатан ўсиш қарийб 30 фоизни ташкил этган. Тошкент шаҳрида белгиланган прогноз режаси 2021 йилги тушумга нисбатан 27,6 фоизга ва Самарқандда 28 фоизга ошиши кўзда тутилган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди