Дубай халқаро аэропорти энг яхши деб топилди
«Aviation Business Awards» - 2022 натижаларига кўра, Дубай халқаро аэропорти энг яхши деб топилди. Унга кўра, аэропорт йилнинг биринчи ярмида 28 млн йўловчига хизмат кўрсатган

Дубай халқаро аэропорти «Aviation Business Awards — 2022» натижаларига кўра, йилнинг энг яхши аэропорти деб топилди.
Маълум қилинишича, бундай унвон бу йил шаҳар ҳаво бандаргоҳи томонидан кўрсатилган «бизнесдаги тенгсиз ютуқлар» учун берилган. 2022 йилнинг биринчи ярмида ҳаво бандаргоҳи хизматларидан 28 миллион йўловчи фойдаланган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кўп.
Аэропорт ўз хизматлари сифатини ошириб, мижозларга «ажойиб тажриба» тақдим этди — дейилади хабарда.
Dubai Air Harbour ушбу мукофотни кетма-кет саккизинчи йил қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, «Aviation Business Awards» мукофоти 2007 йилдан бери «Aviation Business Middle East» журнали томонидан ташкил этилади.






