Дунё бўйлаб сўнгги тўққиз ойда озиқ-овқат нархларида энг ёмон натижа кузатилди
БМТнинг ойлик озиқ-овқат харажатлари индекси октябрь ойида 0,1 фоизга тушиб, январь ойидан бери энг паст натижа қайд этди. Шу билан бирга, гўшт, шакар, ўсимлик ёғи ва сут маҳсулотлари нархи пасайди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овкат индекси пасайиб, сўнгги тўққиз йилдаги энг ёмон натижани қайд этди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Жаҳонда озиқ-овқат нархлари 2022 йил октябрь ойида барқарорлашди, чунки Украинадаги уруш туфайли етказиб беришдаги узилишлар қисман асосий маҳсулотларга талабнинг пасайиши билан қопланди.
Қайд этилишича, яхши об-ҳаво арпа каби экинлар захирасини кўпайтирди ва ўсиб бораётган инфляция пишлоқдан чўчқа гўштигача бўлган товарлар савдосини тўхтатди. Бу Қора денгиздан етказиб беришдаги узилишларни юмшатишга ёрдам берди. БМТнинг ойлик озиқ-овқат харажатлари индекси октябрь ойида 0,1 фоизга тушиб, январь ойидан бери энг паст натижа қайд этди.
Давом этаётган таназзул яшаш нархи инқирози билан курашаётган уй хўжаликларига бироз енгиллик келтирмоқда. Озиқ-овқат инфляцияси Индонезия ва Парагвай давлатларида анча пасайганини кузатиш мумкин.
Шу билан бирга, гўшт, шакар, ўсимлик ёғи ва сут маҳсулотлари нархи пасайганлиги ҳақида БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти хабар берди. Бироқ, индекс аввалги йиллардагидан анча юқорилигича қолмоқда ҳамда АҚШ долларининг ошиб бораётгани озиқ-овқат импорт қилувчи мамлакатлар учун захира билан таъминлашни қийинлаштирмоқда, дея хабар берди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Римдаги иқтисодчиси Эрин Колер.
Бундан ташқари, Украинадан дон ва ўсимлик ёғи этказиб берилиши ноаниқ бўлиб қолмоқда, бу келажакдаги озиқ-овқат нархлари учун муҳим элемент ҳисобланади.
Шунингдек, октябрь ойи давомида дон маҳсулотлари 3% га ошди, бу индексдаги ягона товар ўсиши бўлди. Россия дон кемаларни вақтинча тўхтатиб қўйган қисқа муддатдан сўнг Украина ҳосилини экспорт қилиш бўйича келишувдаги иштирокини қайта тиклади. Шартнома ноябрь ойининг ўрталарида янгиланади ва расмийлар томонидан тасдиқланади.
Аввалроқ Ўзбекистон ва дунёда озик-овқат инфляцияси бўйича вазият қандайлиги ҳақида хабар берилганди. Бунда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор эканлиги, маҳсулот нархларининг бирданига кўтарилгандиги айтилганди.






