Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 8:44 · 02.12.2022

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

The Economist нашри дунёнинг яшаш энг арзон ва энг қиммат бўлган шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. Тадқиқот муаллифлари жами 172 та йирик шаҳарлардаги товар ва хизматларни АҚШ долларида таққослашди

Дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги эълон қилинди
Фото: Depositphotos

The Economist Intelligence Unit (EIU)нинг Бутунжаҳон яшаш қиймати тадқиқотига кўра, Нью-Йорк ва Сингапур дунёнинг энг қиммат шаҳарлари деб топилди. Бу ҳақда ушбу тадқиқот ва таҳли бўлимининг расмий веб-сайтид хабар  берилди.

Қайд этилишича, Бутунжаҳон яшаш қиймати тадқиқотига кўра, дунёнинг 172 та шаҳрида 2022 йилда нархлар ўртача 8,1 фоизга кўтарилган. Нью-Йорк биринчи марта рейтингда пешқадамлик қилди ва ўн йил ичида саккизинчи марта рейтингнинг юқори поғонасида қайд этилган Сингапур билан тенглашиб олди. Учинчи ўринда эса ўтган йил дунёнинг энг қиммат шаҳри деб топилган Исроилнинг Тел-Авив шаҳри қайд этилган.

Тадқиқотга кўра,

  • Украинадаги уруш ва давом этаётган таъминот занжири муаммолари бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш ва савдога таъсир қилиб, нархларнинг ошишига сабаб бўлган;
  • Нархларнинг энг юқори ўсиши бензин нархида кузатилиб, бир литр бензиннинг ўртача нархи жаҳон бозорида нефть нархи ошиши фонида миллий валюталарда 22 фоизга ўсган;

EIU томонидан эълон қилинган маълумотлар Украинадаги уруш ва давом этаётган пандемия чекловлари энергия ва озиқ-овқат учун этказиб бериш занжирларини бузаётгани сабабли, дунёнинг энг йирик шаҳарларида яшаш нархи ошиб бораётганини кўрсатади. EIU’нинг Бутунжаҳон яшаш қиймати (WCOL) индексига кирувчи 172 та шаҳар бўйича ўртача ҳисобда нархлар маҳаллий валютада 8,1 фоизга ўсган бўлиб, бу яшаш нархи ҳақидаги рақамли маълумотлар мавжуд бўлган 20 йилдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу йилги сўров 2022 йилнинг 16 августидан 16 сентябрига қадар ўтказилган.

Рейтингда шунингдек, Дамашқ (Сурия) ва Триполи (Ливия) энг арзон шаҳарлар сифатида қайд этилган.

Нью-Йорк билан бир қаторда Лос-Анжелес ва Сан-Франсиско ҳам дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ўнталигига кирди. WCOL сўровида АҚШнинг 22 шаҳри нархларнинг тез ўсиши ва долларнинг мустаҳкамланиши шароитида рейтингда кўтарилди. Улардан олтитаси (Атланта, Шарлотта, Индианаполис, Сан-Диего, Портленд ва Бостон) рейтингда энг катта сакрашни намойиш қилган ўнта шаҳар қаторига кирди.

Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари Ғарб санкциялари ва энергия бозорлари рубль курсини қўллаб-қувватлаганлиги сабабли нархларнинг кўтарилиши билан мос равишда 88 ва 70-поғонага чиққан. Энергетика инқирози ва заифлашган иқтисодлар евро ва бошқа маҳаллий валюталар қийматини пасайтиргани сабабли Европанинг аксарият шаҳарлари рейтингдан тушиб кетди.

Стокгольм, Люксембург ва Лион рейтингда энг кўп тушиб кетган. Бироқ, шунга қарамай, минтақада кўплаб қийматлар тез кўтарилган. Ғарбий Европа шаҳарларида газ ва электр нархи маҳаллий валютада ўртача 29 фоизга ошди, чунки минтақа Россия энергиясидан воз кечишга ҳаракат қилмоқда. Юқоридаги икки энергия манбасининг глобал ўртача нархи эса 2022 йилда 11 фоизга ўсган.

Дунё миқёсида нархларнинг энг тез ўсиши бензинга тўғри келди (2021 йилдаги каби), унинг нархи маҳаллий валюталарда 22 фоизга ўсди. Электр энергияси, озиқ-овқат ва асосий уй-рўзғор буюмлари каби коммунал хизматлар нархлари ҳам тез кўтарилди. Аксинча, дам олиш учун мўлжалланган товарлар ва хизматлар нархи пасайган; бу юмшоқроқ талабни акс эттириши мумкин, чунки истеъмолчилар асосий нарсаларга маблағ сарфлайдилар. Бу ҳисоб-китоблар гиперинфляциядан азият чекаётган Каракасни истисно қилади. Бироқ яна бир қанча шаҳарлар ҳам жуда юқори инфляциядан азият чекмоқда, жумладан Истанбул, Буэнос-Айрес ва Теҳрон шулар жумласидандир.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди