«Эҳтиёт бўлинг: фирибгарлар». Telegram’да банк картасидан пул ўғирлаш ҳолатлари учрамоқда
Шубҳали манзиллардан келган ҳаволаларни очмаслик тавсия қилинган.

Telegram’нинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари орасида банк картасидан пул ўғирланишига олиб келадиган фирибгарлик ҳийла-найранг тарқалмоқда. Бу ҳақда Telegram Uzbekistan хабар берди.
Қуйида фирибгарлик жараёни қандай кечиши ҳақида сўз боради.

Фирибгарлик схемаси №1:
- Фирибгар фойдаланувчи эълонга қўйган товарни гўёки харид қилиш учун фойдаланувчи билан боғланади.
- Эълондаги нархга рози бўлади (ёки савдолашади ва барибир нархга рози бўлади).
- Click орқали тўлашини (ёки шундай тўлашга гапни олиб келади) айтади.
- Тўловни амалга оширганлиги ҳақида хабар беради ва фойдаланувчига гўёки картасига пул маблағи қабул қилиниши учун ҳавола юборади.
- Фойдаланувчи ўз карта маълумотларни киритади ва катта эҳтимоллик билан ундаги маблағдан айрилади.

Фирибгарлик схемаси №2:
- Фирибгар сохта Click (шундай исм ва логотипга эга) профилидан фойдаланувчи билан боғланиб, гўёки фойдаланувчи пул мукофотини қўлга киритгани ҳақида хабар беради.
- Фойдаланувчи пул мукофотини олиши учун унга ҳавола юборади.
- Фойдаланувчи ўз карта маълумотларни киритади ва катта эҳтимоллик билан ундаги маблағдан айрилади.

Нима қилиш керак:
- Профилга спам сабаби бўйича шикоят юборинг ва уни блокланг.
- Дўстларингизни фирибгарлик ҳақида огоҳлантиринг.
- Фирибгарнинг маълумотларига эга бўлсангиз, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.
- Ҳар қандай ҳаракатдан олдин агар шубҳангиз бўлса @TeleUzRobot’дан маслаҳат сўранг.
Нима қилмаслик керак:
- Ҳаволани очманг.
- Банк картаси маълумотлари ва бошқа шахсий маълумотларни киритманг.
- Telegram’даги Click тизимининг расмий ресурслари
Telegram канал: @click_uz.
Telegram бот: @clickuz.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

Таҳлил 12:30 | 20.5.22
Кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди — таҳлил

Молия 16:06 | 19.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушди, рубль яна кўтарилди
Интервью

«Кўп рекламаларни каналларнинг ўзи фильтр қилади» — Низомиддинов соҳадаги цензура ҳақида
Йирик брендларнинг Ўзбекистонга кириши нега кечикмоқда?
«Ҳамма нарса қоғозга туширилиши керак» — Санжар Мақсудов бизнесдаги шерикчилик ҳақида
МДҲда ресторан маданияти: қайси давлат ўз тажрибаси билан мақтана олади?
«Пулнинг ўзи бахт келтирмайди» — ресторатор Санжар Мақсудов ишдан завқ олиш ҳақида
Рейтинг

Рейтинг. Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар
Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан цемент импорт қилмоқда?
Рейтинг. Дунёдаги энг қиммат медиа брендлар
Рейтинг. Ўзбекистон озиқ-овқат импортида энг кўп улушга эга 10 та давлат
Рейтинг. Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилмоқда?
Таҳлил

Сўров: ўзбекистонлик тадбиркорлар апрелдаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолади?
Ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг апрель ойидаги кўрсаткичлари — таҳлил
Уй-жой бозори таҳлили: Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган талаб ортиб бормоқда
Muynak Times’дан «Стихия»гача: Қорақалпоғистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида нималар маълум?
Африкалик мигрантдан америкалик миллиардергача: Илон Маск аслида ким?