Европа Иттифоқи 2035 йилдан тўлиқ электромобилларга ўтади
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 2035 йилдан бошлаб тўлиқ электромобилларга ўтиш бўйича келишувга эришди. Ушбу қарорни Европа комиссияси ва Европа парламенти ижобий қабул қилган

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 2035 йилдан бошлаб тўлиқ электромобилларга ўтади. Бу ҳақда Kommersant хабар берди.
Қайд этилишича, Европа Иттифоқига аъзо бўлган мамлакатлар ўз ҳудудида ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотиш ва рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш бўйича келишувга эришган. Бу эса Европа комиссияси ва Европа парламенти томонидан маъқулланган.
Натижада дунёнинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари Volkswagen, Jaguar, Ford, Bentley Motors, Peugeot, Citroen ва Fiat ҳам 2035 йилларга қадар тўлиқ электромобилларга ўтади.
Шунингдек, 2035 йилдан бошлаб бензин ва дизел двигателли янги автомобилларни сотишни тўлиқ тақиқлайди.






