
Европада газ истеъмоли камайди
Маълумотга кўра, Россия газининг энг йирик харидори - Германия ва Италия истеъмолни 23 фоиздан - 21 фоизгача қисқартирган. Франция ҳамда Испания 20 фоиз, Нидерландия 30 фоиздан камроқ газдан фойдаланган

Европа Иттифоқи давлатлари ноябрь ойида газ истеъмолини 24 фоизгача камайтирди. Бу ҳақда TASS хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Россия ёқилғисининг энг йирик истеъмолчилари – Германия ва Италия истеъмолни 23 фоиздан – 21 фоизгача қисқартирган. Франция ҳамда Испания 20 фоиз, Нидерландия 30 фоиздан камроқ газдан фойдаланган.
Шунингдек, Европа Иттифоқи давлатларида газ қимматлашган. Натижада газ истеъмолининг тежалишига олиб келган.
Мутахассисларнинг фикрича, келажакда Европа газга бўлган талабни янада камайтириши ва шу билан бирга узоқ муддатли узоқ муддатли танқисликнинг олдини олиш учун суюлтирилган газ (SNG) импортини ошириши керак. ICIS ҳисоботида қайд этилишича, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ноябрь ойида рекорд даражадаги 11,14 миллион тонна SNG импорт қилган ва декабрда 12 миллион тоннадан ортиқ cуюлтирилган газ сотиб олади.






