Европада газ нархи 2 ойдаги энг юқори даражага кўтарилди
«Ямал-Европа» трансконтинентал газ қувурини тўхтатиш ва қайтариш ҳақидаги маълумотлар туфайли газ нархи кўтарилган.

Европада газ нархи икки ойдан ортиқ вақт ичида энг юқори даражага кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Нидерландиядаги TTF референт марказида январь ойида етказиб бериш учун газ нархи 1 мегаватт/соат учун 160 еврога етди. Энг юқори нуқтада фючерс 9 фоиздан кўпроқ қўшилди ва октябрь ойи бошида ўрнатилган нарх рекордига яқинлашди.
Қайд этилишича, «Ямал-Европа» трансконтинентал газ қувурини тўхтатиш ва қайтариш ҳақидаги маълумотлар туфайли газ нархи кўтарилган.
Reuters агентлиги эса Германиянинг Gascade тармоқ оператори маълумотларига таяниб, қувур орқали Шарқдан Германиядан Польшага тескари етказиб бериш бошланганини хабар қилди.
«Таъминот йўналишининг ўзгариши, эҳтимол, немис харидорлари томонидан байрамлар муносабати билан буюртмаларнинг камайиши билан боғлиқ», — дейди Оксфорд энергия тадқиқотлари институтининг катта илмий ходими Катя Яфимава.
Ëзилишича, Германияга етказиб беришнинг қисқариши Европани газни тўлдирилмаган омборлардан тортиб олишни давом эттиришга мажбур қилади.
Вазият совуқ об-ҳаво ва қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқаришнинг камайиши билан оғирлашмоқда: Германияда шамол энергиясининг қуввати 16 ноябрдан бери минимал даражага тушди.






