Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Адхамжон Тиллаволдиев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Президентининг фармойиши билан Адхамжон Тиллаволдиев Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тиллаволдиев 1965 йилда туғилган. 1986 йилда Марғилон режа-иқтисод техникумини, 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини тамомлаган.
У 2018 йилдан буён Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Адхамжон Тиллаволдиев солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шукуруллохон Нисбатхонов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.