«Фарғонаазот»ни хусусийлаштириш бўйича таклифларни қабул қилиш муддати узайтирилди
Ажратилган муддат қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилишга қаратилган.

«Фарғонаазот» корхонаси устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдириш бўйича таклифларни қабул қилиш муддатини узайтирилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 10 декабрдаги эълонига мувофиқ, «Фарғонаазот» корхонаси устав капиталидаги 99,02 фоиз акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича қизиқиш билдириш бўйича таклифларни (EOI) қабул қилиш муддатини 2022 йил 17 март куни соат 18:00 га (Тошкент вақти билан) қадар узайтирилган.
Таъкидланишича, Давактив агентлигига кўплаб инвесторларнинг мазкур хусусийлаштириш жараёни юзасидан қизиқиш билдириш тўғрисидаги аризалари келиб тушган. Шундай бўлсада, ушбу қўшимча муддат сотиш жараёнларини янада шаффоф ва рақобатбардош ўтказиш, шунингдек қўшимча салоҳиятли инвесторларни жалб қилишга қаратилган.
Шунингдек, 2021 йил 10 декабрда берилган қизиқиш билдириш бўйича аризаларини йиғиш тўғрисидаги эълоннинг қолган барча маълумотлари ўзгаришсиз қолмоқда.
Аввалроқ «Фарғонаазот»нинг 99 фоиз акция пакетининг хусусийлаштириш жараёни бошлангани хабар қилинганди.






