ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

17:19 | 20.9.22

Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

16:30 | 13.9.22

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?

15:04 | 13.9.22

Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ

13:50 | 13.9.22

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади

11:51 | 13.9.22

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

9:13 | 13.9.22

Хитой Ойга 3 та миссия юборади

17:39 | 12.9.22

Ўзбекистонда жойлашган чет давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

16:46 | 12.9.22

SpaceX 34 та Starlink сунъий йўлдошини фазога учирди

15:32 | 12.9.22

Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

13:46 | 12.9.22

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

10:14 | 12.9.22

Fitch Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини оширди

9:11 | 12.9.22

Финляндия Ўзбекистондаги лойиҳа учун 1,5 млн евро ажратди

17:15 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қандай ҳолларда пасайтирилиши мумкин?

13:28 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг асосий савдо-ҳамкор давлатларида инфляция августда қай даражада бўлди?

10:35 | 11.9.22

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини барқарор даражада тасдиқлади

9:02 | 11.9.22

Таҳлил: ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичлари

15:03 | 10.9.22

Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби осонлашади

13:30 | 10.9.22

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги коррупцион ҳолат, чарм-пойабзал соҳаси бўйича Президент йиғилиши ва «Оҳангаронцемент»ни сотиб олган Усмонов компанияси — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги коррупцион ҳолат, чарм-пойабзал соҳаси бўйича Президент йиғилиши ва «Оҳангаронцемент»ни сотиб олган Усмонов компанияси — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 24 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги коррупцион ҳолат

Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари аниқланди.

Коррупцияга қарши кураш қўмитасининг маълум қилишича, Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси — Фирдавс Абдухолиқов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. — Фирдавс Абдухолиқовнинг турмуш ўртоғи 70 фоиз, Рашидова А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг қизи 20 фоиз, Абдухаликов А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг ўғли — 10 фоиз) «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлса-да, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этган.

Масалан, 2021 йилнинг ўзида Кинематография агентлиги томонидан берилган давлат буюртмалари асосида Sevimli телеканали («Master Media Production and Broadcast» МЧЖ) иштирокида «Орзулар палатаси» ва «Тузоқ» сериаллари суратга олинган. 

Жумладан, 2021 йилнинг 22 февраль куни Кинематография агентлиги, «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ ҳамда «MY-FILMS» МЧЖ ўртасида «Орзулар палатаси» миллий сериалини суратга олиш мақсадида қиймати 3 миллиард сўмлик шартнома имзоланиб, Кинематография агентлиги томонидан 1,5 миллиард сўм пул маблағлари «MY-FILMS» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. 

Бундан ташқари, Кинематография агентлиги ҳамда «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ ўртасида «Тузоқ» миллий сериалини суратга олиш учун 2021 йилнинг 18 май куни жами қиймати 1,8 миллиард сўмлик икки томонлама шартнома (dxarid.uz тўғридан-тўғри шартнома орқали) имзоланган ва 1,8 миллиард сўм пул маблағлари жамият ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. 

Шунга кўра, мазкур ҳолатларда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Шунингдек, Kommers.uz ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Ҳужжатлар кўриб чиқилаётгани, кейинчалик расмий маълумот берилиши маълум қилинди.

Чарм-пойабзал соҳаси бўйича Президент йиғилиши

Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу соҳа халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришда катта ўринга эга. Сўнгги йилларда амалга оширилган технологик янгилаш ва маҳаллийлаштириш натижасида тармоқ сезиларли ривожланди. Масалан, 2017 йилда 760 миллиард сўмлик чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 4 триллион 415 миллиард сўмни ташкил этган.

Шу даврда экспорт ҳажми 105 миллион доллардан 421 миллион долларга етган. Яъни, ишлаб чиқариш қарийб 6 баробар, экспорт 4 баробар ўсган. Тайёр маҳсулотлар улуши ҳам 32 фоиздан 78 фоизга кўпайган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу билан бирга, ҳали бу тармоқда ишга солинмаган имкониятлар жуда кўп. Лекин айрим муаммолар ишлаб чиқарувчиларга қийинчилик туғдирмоқда. Жумладан, хомашё ҳисобини юритиш тизими йўқ, автоматлашган кушхоналар камлиги тери сифатига таъсир қилмоқда. Дизайнер, технолог ва малакали тикувчилар, замонавий ускуна, кимёвий восита ва бутловчи қисмлар етишмайди.

Ҳудудлар кесимида айтганда, Бухоро ва Хоразмда йиллик 2 миллион дона тери захираси бўлса-да, уни саноат усулида йиғиб олиш ва қайта ишлаш йўлга қўйилмаган. Қашқадарёда йилига 1 миллион 800 минг, Навоийда 700 минг ва Тошкент вилоятида 500 минг дона майда шохли чорва териси умуман қайта ишланмайди. Кўп кушхоналар аҳолидан узоқда жойлашгани, маҳаллалар билан боғланмагани сабабли кам қувватда ишламоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда шу каби муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Аввало, маҳаллаларда чорва молларини сўйиш ва терини йиғиб олиш бўйича кичик мобиль хизматларни йўлга қўйиш, бунинг учун имтиёзли кредитлар ажратиш зарурлиги айтилди.

Мутасаддилар жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Давлат раҳбари корхоналарни ўз вақтида ишга тушириш, шу билан бирга, янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, бунда маҳаллийлаштириш ва замонавий моделларни ўзлаштиришга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади.

«Оҳангаронцемент»ни сотиб олган Усмонов компанияси

Россиянинг Akkermann Cement ширкати шўба корхонаси Akkermann Cement CA «Оҳангаронцэмент» цемент заводининг 98,6 фоиз улушига эга бўлди.

Маълум бўлишича, Akkermann Cement бренди остида бирлашган компаниялар гуруҳи тадбиркор Алишер Усмоновга қарашли Россиянинг кўп тармоқли USM холдинги таркибига киради.

2021 йилда Akkermann Cement 4 миллион тоннага яқин цемент ишлаб чиқарган. Компаниянинг асосий активлари Новотроицк ва Горнозаводскдаги цемент заводлари бўлиб, энди уларга «Оҳангаронцэмент» ҳам қўшилди.

2021 йил охирида «Оҳангаронцэмент» қуруқ усулда йилига 2,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга линиясини ишга туширди.

«Янги линия технологлар ва техник хизмат кўрсатувчи ходимлардан юқори малака ҳамда ишлаб чиқариш тажрибасини талаб қилади. Akkermann Cement бундай замонавий линияларни самарали бошқариш бўйича муваффақиятли тажрибага эга», дейилади компания хабарида.

Akkermann Cement компанияси директорлар кенгаши раиси Антон Селявко «Оҳангаронцэмент»га сармоя киритилиши, «Ўзбекистондаги барча USM инвестициялари каби, биринчи навбатда, USMнинг асосий акциядори Алишер Усмоновнинг кичик ватани бўлмиш ушбу давлатни ривожлантиришга қаратилганини» таъкидлади.

«Бу ерда олинадиган барча даромад Ўзбекистонда қолади ва республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилади. Бунда биз катта салоҳиятни кўряпмиз. Аҳоли сони ортиб бораётгани, юқори сифатли янги уй-жойларга бўлган талаб, келажакда — ипотека кредитлаш орқали истеъмол талабини қўллаб-қувватлаш, буларнинг барчаси цемент истеъмолининг ўсишига хизмат қилади», — дейди у.

Аккредитациядан ўтган «Газпромбанк»

Ўзбекистонда «Газпромбанк» ваколатхонаси аккредитация қилинди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Марказий банки томонидан «Газпромбанк»нинг (Россия) ваколатхонаси аккредитация қилинган.

Қайд этилишича, ваколатхона Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаларни ўрнатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Киберхавфсизлик бўйича миллий операцион тизим

Ўзбекистонда депутатлар томонидан «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Киберхавфсизлик ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.

Янги қонун билан Ўзбекистон кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади. Киберхавфсизлик соҳасидаги  ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади.

Шунингдек, қонуннинг мақсади миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давдат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастури таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.

Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.

Қаришга қарши Жефф Безос

Amazon асосчиси Жефф Безос қаришни олдини олувчи Altos Labs стартапига 3 миллиард доллар сармоя киритади.

Стартап ҳужайралар саломатлигининг касалликларга, жароҳатларга ва ҳатто ногиронликка чидамлилигини тиклаш учун биологик технология ишлаб чиқади.

Илмий-тадқиқот институтлари илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади, Тиббиёт институти эса дори воситаларини ишлаб чиқади. Объектлар Сан-Франциско, Сан-Диего, шунингдек, Британия Кембрижида жойлашади. Компания Япония билан ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Altos Labs директорлар кенгаши таркибига кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорлари Женнифер Дудна (2020, генетик муҳандислик) ва Франсес Арнольд (2018, фермент иловалари) киради.

Рик Клаузнер ва Ханс Бишоп кенгашнинг ҳамраислари бўлди. Британиянинг GSK фармацевтика компаниясининг тадқиқот ва ишланмалар бўйича президенти, бош олим Хэл Бэррон ҳам шулар қаторида. У 1 августдан стартапга ўтади.

Яшаш учун арзон давлатлар қаторидаги Ўзбекистон

Ўзбекистон яшаш нархи қимматлиги индекси бўйича дунёда 133-ўринни, ижара ҳақи индекси бўйича эса 139 давлат орасида 106-ўринни эгаллади.

Бермуд ороллари, Швейцария ва Норвегия яшаш нархи бўйича етакчи, Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон эса энг бюджетли мамлакатлар орасидан жой олган. Россия 101-ўринда, Қозоғистон эса 129-ўринда.

Қозоғистоннинг Олмаота ва Тошкент шаҳарларидаги нархларни таққослаш шуни кўрсатадики, Ўзбекистон пойтахтида ресторанлар ва фаст-фудлардаги таомлар 13-29 фоизга арзонроқ, лекин Тошкентда пиво ичимликлари 58 фоизга, Coca-cola ва Pepsi эса 22 фоизга қимматроқ. 

Тошкент бозорларида маҳаллий пишлоқ ва сабзавотларни харид қилиш фойдалироқ — уларнинг нархи Олмаотадагидан 17-23 фоизга арзон, аммо Қозоғистон пойтахтида олма, банан ва апельсинлар деярли икки баравар арзон. Ўзбекистонда транспорт ва коммунал хизматлар арзонроқ, лекин болаларнинг таълим олиши қимматроқ, ўртача ойлик эса пастроқ.

Ижаралар рейтингида биринчи учликдан Бермуд ороллари, Гонконг ва Сингапур жойлашган. Энг арзон ижара жойлари эса Непаль, Покистон ва Афғонистонда жойлашган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Янгиликлар 17:19 | 20.9.22
ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Технология 16:30 | 13.9.22
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Бизнес 15:04 | 13.9.22
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Миллиардерлар 13:50 | 13.9.22
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Янгиликлар 11:51 | 13.9.22
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?
Бизнес, Таҳлил 9:13 | 13.9.22
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?