Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди
Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача 6 та жадвал асосида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача 6 та жадвал асосида бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Қўйлиқ деҳқон бозори атрофидаги тирбандликларнинг олдини олиш ва Фарғона йўли кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи йўл ўтказгич қуриш ҳамда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан, 10 февраль кунидан бошлаб, Қўйлиқ деҳқон бозори орқали ҳаракатланувчи 39, 45, 110, 122, 130-сонли автобус йўналишлари ва 8И, 9И, 25М, 61М, 55М, 73М, 99М, 170М, 191М, 195М-сонли йўналишли такси йўналишларининг ҳаракати Food city савдо мажмуаси автошохбекатига узайтирилади.
Бундан ташқари Food city савдо мажмуаси маъмурияти томонидан йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Food city савдо мажмуаси—Қўйлиқ 7-метро бекати йўналишида ҳаракатланувчи, 6 та жадвал асосида бепул автобус йўналиши ҳаракати йўлга қўйилди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган ишлар давом эттирилишини таъкидлагани ҳақида хабар берилганди. Жумладан, 1 апрелга қадар қўшимча мингта автобус олиб келинади






