Forbes 50 ёшдан ошган энг муваффақиятли аёллар рўйхатини тузди
52 ёшдан 87 ёшгача бўлган турли соҳа вакиллари рейтингдан жой олди.

Forbes журнали 50 ёшдан ошган, дунёнинг энг муваффақиятли аёллари рўйхатини тузди.
Қайд этилишича, Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен, Халқаро валюта фонди бошқарув директори Кристалина Георгиева ушбу рўйхатдан жой олган.
Нашр, шунингдек, шифокор ва BioNTech компанияси асосчиси Озлем Турежи ҳамда соҳа мутахассиси сифатида AstraZeneca вакцинасини яратишда иштирок этган Сара Гилбертни 50 ёшдан ошган энг муваффақиятли аёллар орасига киритган.
Бундан ташқари, Forbes адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори ва Беларусь мухолифатини мувофиқлаштирувчи кенгаш президиуми аъзоси Светлана Алексиевични ҳам энг муваффақиятли аёллар рўйхатига киритган.
Рейтингда Европа Марказий банки (ЕМБ) раҳбари Кристин Лагард, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) раҳбари Нгози Оконжо-Ивеалава Танзания Президенти Самиа Сулуху Хассан ҳам бор.
Умуман олганда нашр рўйхатга дунёнинг 52 ёшдан 87 ёшгача бўлган кўплаб IT соҳаси вакиллари, ижодий касб эгалари, иқтисодчилар, олимлар, турли компаниялар асосчилари, ҳаммуассислари ва бошқа кўплаб шахсларни киритган.
Аввалроқ Forbes танловига кўра, тадбиркорлар учун 2021 йилнинг энг яхши китоблари ҳақида батафсил маълумот берилганди.






