Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 20:00 · 25.03.2022

Газ ва рубль

Газни рублда сотиш Россия учун фойдами ёки зарар?

Газ ва рубль

Айрим шарҳловчилар Россия ҳукуматининг мамлакат гази савдосини рублда амалга ошириш қарорини тарихий деб аташга шошилди. Аммо ҳамма нарса биринчи қарашда кўринадиганидан бироз фарқ қилади. 

Ҳажм ва харидорлар

Россия дунёдаги энг йирик газ экспортчиси: ОПEК маълумотларига кўра, Россия экспорти йилига қарийб 200 миллиард кубометр газни ёки жаҳон экспортининг 16 фоизини ташкил қилади. Мамлакатдаги газ захиралари 2020 йил маълумотларига кўра, дунёдаги мавжуд газ захираларининг 23,6 фоизни ташкил қилади.

Россияда ҳозирги газ қазиб олиш жараёни тарихий жиҳатдан юқори даражада. 2021 йил сентябрь ойида ишлаб чиқариш 61,1 миллиард куб метрни ташкил этди, бу — йилнинг шу даври учун рекорд кўрсаткич.

Углеводородларни сотишдан олинган даромад Россия ташқи савдо операцияларидан олинадиган даромаднинг асосий манбаи ҳисобланади: 2021 йилда Россия Марказий банкининг тўлов балансига кўра, энергетика маҳсулотлари барча экспорт тушумларининг 42 фоизини ташкил этди (489,8 миллиард доллардан 240,7 миллиард доллар).

Табиий газ учун экспорт божи ставкаси 30 фоизни ташкил этади. Шу сабабли, «Газпром»нинг экспорт нархлари ўсиши билан бюджет даромадлари ҳам автоматик равишда ошади. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йилда федерал бюджетнинг нефть ва газ даромадлари улуши 36 фоизни ташкил этди (25,3 триллион рублдан 9 триллион рубль).

Қизиғи шундаки, Хитойнинг Россия газ экспортидаги улуши тахминан 5 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, «Сибир қудрати» («Сила Сибири») газ қувури орқали Хитойга газ етказиб бериш хитойлик ҳамкорларга анча арзон — ҳар минг кубометр учун 200 долларга тушади.

Россия газининг энг йирик харидори Европа — бу бозор Россиядан газ экспортининг деярли 75 фоизини ташкил қилади. Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги 10 йил ичида Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг Россия газ таъминотига қарамлиги ўз ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқариши ва импорт ҳажмининг ошиши ҳисобига ошган.

Агар 2009 йилда Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан истеъмол қилинган Россия газининг импорт улуши 25 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йилда у 32 фоизга, шу жумладан Европа Иттифоқи томонидан 45 фоизгача ўсди. 2021 йилда Россиядан етказиб бериш Европа Иттифоқидаги умумий газ истеъмолининг 40 фоизини ташкил этди.

Бу даврда Украина орқали Европага газ етказиб бериш икки баробар камайди. Иссиқлик мавсуми бошланиши муносабати билан талаб ортиб бораётгани сабабли, Европада газ сақлаш захиралари сўнгги 5 йилдаги ўртача қийматга нисбатан 28 фоизга пасайди ва газ нархи тарихий рекорд даражага кўтарилди. Тўғри, «Газпром» «биржа» нархларида сотмайди — етказиб бериш пули узоқ муддатли шартномалар бўйича тўланади.

Россиядан Европа бозорига газ етказиб беришнинг қисқариши қисман Жазоир, Озарбайжон ва Норвегиядан қувурлар орқали табиий газ етказиб бериш ҳамда АҚШдан суюлтирилган газ ҳисобига қопланди — 2021 йил октябрдан 2022 йил февраль ўрталаригача суюлтирилган газ етказиб бериш Европа 1,6 баравар ошди.

«Газпром» ва «чет элликлар билан савдо»

Россия газининг Европага сотилиши маблағининг 58 фоизи еврода, 39 фоизи долларда ва 3 фоизигача фунт стерлингда тўланади. Фақат бир ой давомида — 24 февралдан 24 мартгача европалик харидорлар россиялик сотувчиларга тахминан 11 миллиард 691 миллион евро тўлади. Ўртача ҳафтасига 2 миллиард 900 миллион.

Агар газ савдоси валютаси ҳозирда рублга айлантирилса, у ҳолда бу «Газпром» кўк ёқилғининг доимий нархларида 2022 йил охирига қадар 117 миллиард евро олиши кераклигини англатади.

Аммо бу ҳолатда «Газпром» қанча рубль олиши кераклиги маълум эмас! Худди бу рублга нима сотиб олиши номаълум бўлганидек. Ва бу пулни ким тўлаши ҳам номаълум.

Умуман олганда, бу шундай кўриниши мумкин.

Тасаввур қилинг-а, сиз Нигериядаги (айтмоқчи, дунёдаги тўртинчи йирик нефть экспортчиси) дўконга келдингиз ва сотувчига доллар узатяпсиз. Аммо сотувчи уларни қабул қилишни истамайди ва маҳаллий найрага алмаштиришни сўрайди.

Ажойиб, айирбошлаш шохобчаси қаерда дейсиз? Унинг ёнида. Улар долларни найрага алмаштириб, сотувчи билан ҳисоб-китоб қилади. Аслида шундай ҳаммаси.

Бу ерда ҳам худди шундай ҳикоя. Назарий жиҳатдан, рус газининг харидорлари рубль сотиб олишга мажбур бўлади. Бу юз миллиард евро тўғридан-тўғри «Газпром» ҳисобига эмас, балки Россия газ монополиясини қўллайдиган баъзи молиявий ташкилотларнинг ҳисобларига тушиши керак бўлади.

Ушбу ташкилот конвертация тўловларидан бир неча миллиард евро, шунингдек, сотиб олиш/сотиш курсларидаги фарқни қўлга киритади. Аслида ҳаммаси шундай. Россия ресурслари савдосида яна бир (ёки бир нечта) молиявий воситачилар пайдо бўлади.

Бундай ҳолда рублни харидорларга ошириб юборилган нархда сотиш мумкин, кейин бойиб кетамиз, деган далилларга дуч келиш мумкин.

Иш бермайди.

Биринчидан, «Газпром» эътироз билдиради — 2021 йили унинг қарз мажбуриятлари тахминан 66 миллиард долларни ташкил этди ва 77 фоизи чет эл валютасида.

Агар корпорация валюта тушумига эга бўлмаса, у ҳолда ўз мажбуриятларини бажариш учун «Газпром» рублни долларга алмаштириши, пул йўқотиши ва воситачиларни бойитиши керак бўлади.

Айтганча, савдони евродан рублга ўтказиш Россия валютасига глобал талабни тубдан оширади, деб айтиш мумкин эмас — агар кимдир эслай олмаса, Россия экспортчилари аллақачон валюта тушумларининг 80 фоизини Москвадаги биржада сотган. 

Газни рублда сотиш уларни валюта тушумининг 100 фоизини сотишга мажбур қилиш билан бир хил.

Бундан ташқари, Россиядан газ импорти учун тўловни амалга оширишда хорижий валютадаги операциялар бўйича чекловлар «дўст бўлмаган мамлакатлар» учун амал қилади. Ким «дўст мамлакат»га эвро ва долларни рублга ва аксинча конвертация қилиш учун айирбошлаш шохобчасини ташкил қилишни тақиқлайди?

Бундан ташқари, директивалар кўрсатмалардир, аммо европалик харидорлар ва «Газпром» ўртасидаги келишувларда ҳисоб-китоб тартиби белгиланади, энди бу келишувларни қайта ёзиш керак бўлади ва ўзгаришлар «Газпром» фойдасига бўлиши ҳақиқатдан йироқ.

Ҳозирча бу воқеа ҳокимиятнинг қандайдир молиявий воситачи яратиш истагига ўхшайди (шартли «Газпромторгсин»):

  • Россия гази учун тўлов сифатида олинган валютани ўз ҳисобварақларида жамлайди; 
  • Қандайдир тарзда ушбу ҳисобларни блокировка қилишдан халос бўлиши мумкин бўлади.

Бу энди «рублнинг Европага кетиши» ҳақида эмас, бу «валютанинг ‘Газпром’га бормаслиги» ҳақидаги ҳикоя. У қаердадир содир бўлади. Лекин бу ерда эмас.

Бироқ «Газпром» ҳозирча ўз сўзини айтгани йўқ.

Дмитрий Прокофьев — «Новая газета» нашри иқтисодиёт бўлими муҳаррири мақоласи асосида тайёрланди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда