Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:10 · 18.02.2022

Геленжикдан меҳмонхона сотиб олган Абрамович, Тошкентдаги лойиҳалар билан танишган Мирзиёев ва Цукербергнинг қулаётган Meta’си — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Геленжикдан меҳмонхона сотиб олган Абрамович, Тошкентдаги лойиҳалар билан танишган Мирзиёев ва Цукербергнинг қулаётган Meta’си  — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 18 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Геленжикдан меҳмонхона сотиб олган Абрамович

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг Millhouse компанияси таркибига кирувчи «Финэстейт Ко» МЖЧ «Отель-пансионат Кристалл» компаниясининг ягона акционерига айланди.

Қайд этилишича, «Отель-пансионат Кристалл» компанияси худди шу ном остидаги меҳмонага эгалик қилади. Кўчмас мулк Россиянинг Геленжик шаҳрида, Қора денгиз яқинида жойлашган.

Илгари «Отель-пансионат Кристалл» меҳмонхонаси паритет асосида Геленжикнинг собиқ мэри ва Давлат Думасининг собиқ депутати Сергей Озеров ва Валерий Сергеевич Озеровга тегишли эди. Сергей Озеров 1998 йилдан 2007 йилгача шаҳарни бошқарган. У 2007 йил декабрь ойида Давлат Думасига сайланганида мэр лавозимини тарк этган.

Яна 3 та вилоятдаги газ «заправка»лар ишдан тўхтайди

Фарғона водийсидаги АГТКШлар 18 февраль соат 14:00дан 19 февраль соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади.

Қайд этилишича, республика ҳудудида шу кунларда совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бундай пайтда аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни узлуксиз ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бирламчи вазифа саналади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари», 7-боб 58-банди ҳамда улгуржи ва «Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида» расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинмоқда.

Хусусан, Фарғона водийсидаги АГТКШлар 18 февраль соат 14:00дан 19 февраль соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади.

Цукербергнинг қулаётган Meta’си

Meta (аввалги Facebook) дунёдаги энг қиммат давлат компаниялари ўнталигидан чиқиб кетди.

Қайд этилишича, Meta айни вақтда 565,4 миллиард долларлик бозор қиймати билан 11-ўринни эгаллаб турибди, бу Хитойнинг 10-ўриндаги Tencent компаниясидан деярли 25 миллиард долларга камдир. Аввалги Facebook ва 8-ўриндаги Nvidia компанияси ўртасида 50 миллион долларлик фарқ бор.

Фото: VC

Маълумот ўрнида, собиқ Facebook ушбу рейтингдаги ўзининг энг юқори чўққисига 1 триллион долларлик капиталлашув билан 2021 йилнинг сентябрь ойида чиққан. Ўшанда компания 6-ўринда қайд этилганди.

Бироқ орадан кўп ўтмай компания кучли 10 таликдан тушиб қолди. Катта эҳтимол билан бу Цукерберг бошлаган ребрендинг сиёсати билан боғлиқ. Зеро, 2021 йилда Meta дунёнинг «энг ёмон» компанияси деб топилган.

Тошкентдаги лойиҳалар билан танишган Мирзиёев

Давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида бўлиб турибди. Президент дастлаб Almerro group масъулияти чекланган жамиятининг қандолат корхонасини кўздан кечирди.

Умумий қиймати 70 миллиард сўм бўлган ушбу корхона икки босқичдан иборат. Ўтган йили ноябрда биринчи босқичи ишга туширилган. Янги бино қурилиб, Туркиядан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, бугунги кунда корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 95 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. 120 киши иш билан таъминланган.

Давлат раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Сифати яхши, чет элники билан бемалол рақобатлаша олади. Фақат нархни тушириш бўйича яна имконият бор. Масалан, импорт қилинаётган қўшимчаларни хомашё шаклида олиб, шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, таннархни 10-15 фоиз арзонлаштириш мумкин. Шунда маҳсулотлар яхши сотилиб, қўшимча иш ўринлари очиш имконияти пайдо бўлади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Корхонанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан сўнг йиллик қувват 10 минг тоннага етади. Маҳсулотларнинг бир қисмини қўшни давлатлар ва Мўғулистонга экспорт қилиш мўлжалланган.

Ўзбекистон Президентининг «Тошкент шаҳрида ‘Янгиҳаёт’ индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Давлат раҳбари Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида ушбу технопарк қуриладиган майдонида бўлди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, бу мажмуа учун 210 гектар майдон ажратилган. Шундан 150 гектари икки босқичда аукцион савдоларига чиқарилади. Тадбиркорлар сотиб олинган ернинг мулкдори бўлади ва корхоналарни ўзлари қуради.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Тошкентда ер танқис, келгусида бундай майдонлар топилмайди. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш керак. Шунинг учун корхоналар кўп қаватли қилиб қурилгани маъқул», — деган Президент.

Таъкидланишича, бу ерда жойлаштириладиган корхоналарда 20 минг иш ўрни яратилиши мўлжалланган. Умуман олганда, технопарк ишлаб чиқаришни кенгайтириш, саноат тармоқларига замонавий технологияларни жорий этиш, шу асосда аҳолини иш билан таъминлашга хизмат қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда Янгиҳаёт туманидаги корхоналар маҳсулотлари ҳам намойиш этилган.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Тошкент айланма йўли бўйида «бокс стрит» қуриш лойиҳаси билан танишди.

Қайд этилишича, йўл бўйида ташкил этиладиган бундай мажмуалар дунё тажрибасида бор. Унда кечаю кундуз ишлайдиган савдо, овқатланиш ва маиший хизмат шохобчалари бўлади. Уларни арзон ва тез қуриш мақсадида юк контейнерларидан фойдаланилмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Бунинг учун 7 гектар ер ажратилиши режалаштирилган. Объектлар тадбиркорларга электрон-онлайн аукцион орқали сотилади. Уларда 500 дан ортиқ иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган электробусни ҳам кўздан кечирди. «Яшил» транспорт тизимини ривожлантириш, метрополитеннинг кейинги босқичлари ва трамвай йўналишини белгилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Олтин нархининг ўсиши

Comex биржасида 17 февраль куни олтин нархи 1,4 фоизга ошиб, бир унция учун 1900 долларни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг июнь ойидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда MarketWatch хабар берди.

Қайд этилишича, апрель ойидаги олтин фьючерслари 1,4 фоизга ошиб, бир унция учун 1898 долларни ташкил қилган. Comex биржасидаги савдолар давомида эса котировкалар унция учун 1900 доллардан ошган.

Таҳлилчилар олтин нархининг кўтарилишини Россия ва Украина ўртасидаги навбатдаги кескинлик ва қуролли можаро бошланиш хавфи билан изоҳлайди. Бу кескинликнинг ошиши мудофаа активларига, жумладан қимматбаҳо металларга бўлган талабни оширади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда