Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 19:50 · 31.03.2022

«Германия Россия гази учун евро ёки долларда тўлайди» — Олаф Шольц

Тўловлар Ғарб санкцияларига учрамаган «Газпромбанк»га ўтказилади.

«Германия Россия гази учун евро ёки долларда тўлайди» — Олаф Шольц
Фото: «tagesspiegel.de»

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат газ етказиб бериш учун тўловни евро ёки долларда амалга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Маълум қилинишича, Германия Россиядан газ етказиб бериш учун шартномаларда кўрсатилганидек, евро ёки долларда тўлашда давом этади.

«G7 давлатларининг келишуви ўз кучида қолади», — деди 30 март куни Германия канцлери Олаф Шольц ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатидан сўнг Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт.

Германия ҳукумати вакилининг сўзларига кўра, Путин 1 апрелдан бошлаб Россияда газ етказиб бериш тўловини рублда амалга ошириш кераклиги тўғрисидаги қонун кучга киришини яна бир бор таъкидлади. Бироқ Европа компаниялари учун ҳеч нарса ўзгармайди.

Қайд этилишича, тўловлар фақат еврода амалга оширилади ва одатдагидек, Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлиги сабабли жорий этилган санкцияларга тушмаган «Газпромбанк»га ўтказилади. Кейин банк пулни рублга айлантиради.

Хебештрайтнинг сўзларига кўра, Шольц бу тартиб-қоидага рози бўлмаган, фақат бу ҳақда ёзма маълумот сўраган холос.

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра, Путин тўловларни рублда ўтказишни «Россия банкининг валюта захиралари халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан музлатиб қўйилгани» билан асослаган. Шу билан Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага қарши урушига ўз муносабатини билдирди. Путин ўтган ҳафтада евро ва доллардаги тўловлар Россия учун энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини айтганди.

Аввалроқ Германия газ таъминоти узилиб қолган тақдирда фавқулодда эрта огоҳлантириш режимини жорий қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Путиннинг баёнотидан сўнг Европада газ нархи кескин кўтарилгани хабар қилинди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди