Google Ҳиндистон компаниясига 1 млрд доллар сармоя киритади
Компаниялар арзонроқ смартфонлар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш ниятида.

Google миллиардер Сунил Митталга тегишли Ҳиндистоннинг Bharti Airtel телекоммуникация компаниясига тахминан 1 миллиард доллар сармоя киритади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот баёнотида маълум қилинди.
Google Bharti Airtel’нинг 1,28 фоиз улушини 700 миллион долларга сотиб олади. Airtel операцияларини кенгайтириш ва Ҳиндистон компанияси учун тижорат шартномаларини амалга ошириш учун яна 300 миллион доллар сармоя киритилади. Улардан бирига кўра, Airtel и Google арзонроқ смартфонлар яратиш учун ҳамкорлик қилади. Битим тартибга солувчи томонидан тасдиқланиши керак.
Bharti Airtel — Ҳиндистондаги иккинчи йирик телекоммуникация компанияси. Унинг мижозлари Жанубий Осиё ва Африкада 480 миллион кишини ташкил этади. Компания миллиардер Сунил Митталга тегишлидир. 2021 йили у Forbes томонидан Ҳиндистоннинг энг бой одамлари рўйхатида 12-ўринни эгаллаган эди. Маълумотларга кўра, унинг бойлиги 14,6 миллиард долларга баҳоланган.
Аввалроқ Google Чикаго товар биржасига 1 миллиард доллар сармоя киритгани хабар қилинганди.






