ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

17:19 | 20.9.22

Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

16:30 | 13.9.22

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?

15:04 | 13.9.22

Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ

13:50 | 13.9.22

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади

11:51 | 13.9.22

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

9:13 | 13.9.22

Хитой Ойга 3 та миссия юборади

17:39 | 12.9.22

Ўзбекистонда жойлашган чет давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

16:46 | 12.9.22

SpaceX 34 та Starlink сунъий йўлдошини фазога учирди

15:32 | 12.9.22

Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

13:46 | 12.9.22

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

10:14 | 12.9.22

Fitch Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини оширди

9:11 | 12.9.22

Финляндия Ўзбекистондаги лойиҳа учун 1,5 млн евро ажратди

17:15 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қандай ҳолларда пасайтирилиши мумкин?

13:28 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг асосий савдо-ҳамкор давлатларида инфляция августда қай даражада бўлди?

10:35 | 11.9.22

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини барқарор даражада тасдиқлади

9:02 | 11.9.22

Таҳлил: ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичлари

15:03 | 10.9.22

Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби осонлашади

13:30 | 10.9.22

Гулнора Каримованинг қайтарилаётган миллионлари, «давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаган» Ортиқхўжаев ва Мурод Назаровдан эксклюзив — ҳафталик дайжест

Kommers.uz ҳафтанинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Гулнора Каримованинг қайтарилаётган миллионлари, «давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаган» Ортиқхўжаев ва Мурод Назаровдан эксклюзив — ҳафталик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яна бир ҳафта (14 февраль – 20 февраль) ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдони қайноқ янгиликларга тўла бўлди. «Kommers.uz» улардан энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Икки баравар пасайиши кутилаётган «растаможка»

Ўзбекистон Президенти йиғилишида мамлакатда «растаможка» ставкалари 2 баробарга пасайтирилиши маълум қилинди.

Вазирлар Маҳкамасига уч кун муддатда импорт автомобиллари учун божхона божи ставкаларини 2 баравар — 30 фоиздан 15 фоизга пасайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.

Автомобилсозлик бўйича йиғилишда ошиб бораётган ички талабни қондириш мақсадида биринчи ярим йилликда камида 160 мингта автомобиль ишлаб чиқариш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар 275 мингта автомобиль ишлаб чиқариш учун зарур бутловчи қисмларни ўз вақтида етказиб бериш бўйича назорат ўрнатиш топширилди.

«Шу билан бирга, аҳолимиз автомобиль бозорида таклифларни кескин ошириш бўйича амалий натижаларни ҳозир кутмоқда», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Соҳа раҳбарларига 2022 йилда:

  • таннархни камида 5 фоизга камайтириш, 100 миллион долларлик импорт ўрнини босиш;
  • 23 лойиҳа доирасида 600 турдаги бутловчи қисмларни ўзлаштириб, маҳаллийлаштиришни 48 фоиздан 56 фоизга ошириш;
  • 336 миллион долларлик инвестицияларни ўзлаштириб, 3 та лойиҳани (Tracker, Оnix ва янги двигателлар ишлаб чиқариш) ишга тушириш лозимлиги кўрсатилди.

Ўзбекистоннинг энг машҳур брендлари рейтинги

Маркетинг самарадорлиги рейтинги — ҳар йилги брендлар ва агентликлар рейтинги бўлиб, у Ўзбекистонда кейинги икки йилда маркетинг соҳасида энг самарали компанияларнинг профессионал ютуқларининг натижаларини акс эттиради. Маркетинг уюшмаси Kommers.uz’га Ўзбекистондаги энг машҳур брендлар рейтингини тақдим этди.

Жадвал: Kommers.uz

Гулнора Каримованинг қайтарилаётган миллионлари

Ўзбекистон Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Гулнора Каримова ҳамда унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Гулнора Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион доллар қайтарилган.

«Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион доллар қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, 2022 йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтган. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўп томонлама траст жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувга эришган.

Маълум қилинишича, мазкур жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади.

Шунингдек, жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион доллар қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Мурод Назаровдан эксклюзив

Бизнесмен Мурод Назаров Ocard бренди остидаги сув бизнеси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини айтди. Бу ҳақда у Шоира Мирсодиқовага берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этиш керакки, Мурод Назаровнинг ўзи ушбу маҳсулотнинг реклама ролигида Жеймс Бонд ролида кўриниш берган.

«Сув устозимиз ҳоким Жаҳонгир аканинг қизлариники», — дейди тадбиркор.

Маълумот учун, 24 каратли олтин зарралари билан тўйинтирилган «юқори сифатли сув»нинг 0,7 литр ҳажмдаги бир идишининг нархи 515 минг сўмга тенг.

«Давлатнинг бир сўмига ҳам хиёнат қилмаган» Ортиқхўжаев

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида «давлатнинг бир сўмига хиёнат қилмаганини» айтди.

«Давлатга бир сўм хиёнат қилганим йўқ. Олдимдан қўшган бўлсам, қўшдим, топганимни берган бўлсам, бердим. Бир сўм пул олганим йўқ», — дейди у.


Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимига айланмасдан аввал автомобиллари кўп бўлганини, бироқ эндиликда уларнинг сони кескин қисқарганини таъкидлади.

«Шаҳар ҳокими бўлишимдан олдин 35 та машинам бор эди. Жуда яхши кўраман машинани, жуда ҳам яхши кўраман. Ҳозир 6 та қолди», — дейди ҳоким.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев яқинда яна битта машинасини аукционга қўйишини қўшимча қилган. Сотувдан тушган пул эса юрагида нуқсони бор болаларнинг операцияси учун сарфланиши айтилди.

«Яна яқинда битта машинамни аукционга қўяман. Сотилган пулидан яна юрагида нуқсони бор болаларни операция қилдирамиз. Агар булар гуноҳ бўлса, мен розиман. Лекин мен бугунгача давлатга 1 сўмлик хиёнат қилмадим, буни 100 фоиз биламан. Лекин менинг айбим, қилган нарсаларимни айтиб туришим керак экан. Айтмаганим гуноҳ», — дейди у.

Шунингдек, Тошкент ҳокими бир вақтлар Сирғали туманидан уйсиз оилаларга 400 та хонадон совға қилинганини, лекин ушбу амал жамоатчиликка эълон қилинмаганидан афсусланишини таъкидлади.

Энг кўп олтин сотиб олганлар қаторидаги Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий банки декабрь ойида олтинни энг кўп сотиб олган харидорлардан бири бўлди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council)нинг ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумотларига кўра, декабрь ойида Ўзбекистон Марказий банки 8,4 тонна қимматбаҳо металлни қўлга киритиб, дунёда иккинчи ўринни эгаллаган. Регулятор 21,5 тонна олтин сотилган ноябрь ойидаги рекорд савдодан сўнг олтин захираларини тўлдирган.

Қайд этилишича, расмий захиралардаги олтиннинг умумий ҳажми 2021 йилнинг охирги ойида 14,2 тоннага ошган. Туркия энг йирик харидорга айланиб, ўз захирасини 10,1 тоннага оширган. Йил охирида у 394,2 тоннани ташкил этган.

Ҳиндистон захира банки олтиннинг 3,7 тоннага кўпайиши билан учинчи ўринни эгаллаган. Тўртинчи ўринда Қирғизистон бўлиб, у қимматбаҳо металлар захирасига 1,1 тонна қўшган.

Қозоғистон Миллий банки олтинни декабрь ойида энг фаол сотган (4,8 тонна). Иккинчи ўринда Шри-Ланка жойлашган бўлиб, у бир ой ичида 3,6 тонна ёки олтин захираларининг ярмини сотган. Учинчи ўринни 1,6 тонна билан Польша эгаллаган.

Цукербергнинг қулаётган Meta’си

Meta (аввалги Facebook) дунёдаги энг қиммат давлат компаниялари ўнталигидан чиқиб кетди.

Қайд этилишича, Meta айни вақтда 565,4 миллиард долларлик бозор қиймати билан 11-ўринни эгаллаб турибди, бу Хитойнинг 10-ўриндаги Tencent компаниясидан деярли 25 миллиард долларга камдир. Аввалги Facebook ва 8-ўриндаги Nvidia компанияси ўртасида 50 миллион долларлик фарқ бор.

Фото: VC

Маълумот ўрнида, собиқ Facebook ушбу рейтингдаги ўзининг энг юқори чўққисига 1 триллион долларлик капиталлашув билан 2021 йилнинг сентябрь ойида чиққан. Ўшанда компания 6-ўринда қайд этилганди.

Бироқ орадан кўп ўтмай компания кучли 10 таликдан тушиб қолди. Катта эҳтимол билан бу Цукерберг бошлаган ребрендинг сиёсати билан боғлиқ. Зеро, 2021 йилда Meta дунёнинг «энг ёмон» компанияси деб топилган.

Олдиндаги ҳафта омадли келсин. «Kommers.uz» ўқувчилар учун қизиқ бўлган барча янгилик ва таҳлилларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Янгиликлар 17:19 | 20.9.22
ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Технология 16:30 | 13.9.22
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Бизнес 15:04 | 13.9.22
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Миллиардерлар 13:50 | 13.9.22
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Янгиликлар 11:51 | 13.9.22
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?
Бизнес, Таҳлил 9:13 | 13.9.22
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?