Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:24 · 15.02.2022

Гулнора Каримованинг қайтарилаётган миллионлари, салкам 6 млрд доллар хайрия қилган Маск ва Мурод Назаровдан эксклюзив — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Гулнора Каримованинг қайтарилаётган миллионлари, салкам 6 млрд доллар хайрия қилган Маск ва Мурод Назаровдан эксклюзив — кунлик дайжест

Яқин соатларда 2022 йилнинг 15 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Алишер Усмоновга тегишли компаниядан яна бир харид

Алишер Усмоновга тегишли USM Telecom компанияси «ИКС Ҳолдинг»дан «Форпост» IT-компаниялар гуруҳининг 99 фоизини сотиб олди. Маълумотларга кўра, битим 11 февраль куни бўлиб ўтган. Гарчи Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги (USM Telecom’ни ўз ичига олади) изоҳ беришдан бош тортган бўлса-да, «ИКС Ҳолдинг»да акциядорларнинг ўзгариши тасдиқланган.

Битим тафсилотлари ошкор этилмаган. Бироқ, маълумотларга кўра, 2020 йилда USM Telecom «ИКС Ҳолдинг» эгасига айланган, 2021 йилда эса USM бош директори Иван Стрешинский USM Telecom «ИКС Ҳолдинг»ни ўз асосчиси Антон Черепенниковга сотмоқчи эканини маълум қилган.

Таъкидланишича, 8 февраль куни USM Telecom раҳбари ўзгарган. VK (олдинги Mail.ru Group)нинг собиқ бош директори Борис Добродеев компаниянинг бош директори бўлган.

Водийнинг фаолиятини вақтинча тўхтатаётган «заправка»лари

Фарғона водийсидаги АГТКШлар 15 февраль соат 13:00дан 16 февраль соат 06:00 гача фаолиятини тўхтатади. Қайд этилишича, республика ҳудудида шу кунларда совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бундай пайтда аҳоли, истеъмолчилар ва ижтимоий соҳа объектлари, стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарни узлуксиз ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бирламчи вазифа саналади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари», 7-боб 58-банди ҳамда улгуржи ва «Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида» расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинмоқда.

Хусусан, Фарғона водийсидаги АГТКШлар 15 февраль соат 13:00 дан 16 февраль соат 06:00гача фаолиятини тўхтатади.

Гулнора Каримованинг қайтарилаётган миллионлари

Ўзбекистон Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан Гулнора Каримова ҳамда унинг шериклари томонидан жиноий фаолиятдан орттирилган ва қонунга хилоф равишда мамлакатдан ташқарига олиб кетилган мол-мулкларни қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ваколатли давлат органларининг Гулнора Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида яқинда Франциядан 10 миллион доллар қайтарилган.

«Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг май ойида ҳам Франциядан 10 миллион доллар қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилган эди», дейилади хабарда.

Шу билан бирга, 2022 йил 11 февралда Швейцария ва Ўзбекистон ўртасида музокараларнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтган. Унда томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг кўп томонлама траст жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувга эришган.

Маълум қилинишича, мазкур жамғармадан Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш юритуви доирасида тўлиқ мусодара қилинган активларни қайтариш учун фойдаланилади.

Шунингдек, жамғарма Швейцарияда давом этаётган жиноий иш доирасида келажакда мусодара қилинадиган ҳар қандай қўшимча активларни қайтариш учун хам хизмат қилади. Ҳозирги кунда тахминан 131 миллион доллар қийматидаги активлар Ўзбекистонга қайтарилишга тайёр.

Иқтисоди «эркин бўлмаган» Ўзбекистон

Heritage Foundation («Мерос» жамғармаси, АҚШ) томонидан «Иқтисодий эркинлик индекси – 2022» навбатдаги ҳисоботи эълон қилинди.

Ҳисоботда Ўзбекистон 177 та мамлакатлар орасида 55,7 балл (сўнгги ҳисоботга кўра рейтинг баҳоси – 2,6 баллга пастлади) билан 117-ўринни эгаллаган. Индекс методологиясига мувофиқ, Ўзбекистон иқтисодиёти асосан эркин бўлмаган мамлакатлар гуруҳида қолди.

Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Сўнгги беш йилда Ўзбекистон мазкур рейтингда умумий жиҳатдан қараганда 35 та ўринга юқорилади, бироқ 2022 йил ҳисоботига кўра, 9 та поғонага пастлаган.

Маълум қилинишича, «Иқтисодий эркинлик индекси – 2022» ҳисоботи 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 30 июнгача бўлган давр давомида амалга оширилган ислоҳотлар ва халқаро ташкилотларнинг ҳисоботларига асосланган.

Инфографика: The Heritage Foundation

Мазкур ҳисобот методологияси, шу жумладан, бир қатор индикаторларнинг ўзгариши ва индикаторларнинг балларни аниқлашда уларни ҳисоблаш ҳамда халқаро маълумотлар манбаларнинг ўзгариши асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Сотилаётган «Анҳор»

Тошкентдаги «Анҳор» кўнгилочар боғи сотувга қўйилди. Боғнинг бошланғич қиймати 376 миллиард 485 миллион сўмни ташкил этади ва кимошди савдоси 18 март куни бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, объект 2016 йилда қурилган. Умумий майдони 8,35 гектарга тенг.

Скрин: «E-auksion»

Айни пайтда «АНҲОР САЙЛИ» МЧЖ боғининг эгалари «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ (92,27 фоиз) ва «Ўзтемирйўлмаштамир» ДК(7,73 фоиз) ҳисобланади. Сотишдан тушган маблағ таъсисчиларга ўтади.

«Асака банк»нинг қидирувдаги ходимлари

«Асакабанк» АЖнинг 3 нафар ходими 2 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида икки нафар тадбиркор билан ўзаро жиноий тил бириктирди.

Маълум қилинишича, «Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси Муродов (собиқ), кредитлаш бўлими бошлиғи Ядгаров, «Асакабанк» АЖнинг бош офиси Ички аудит хизмати бошлиғи Идиев Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитни қўлга киритиш мақсадида «Grand Buxara Agro» МЧЖ раҳбари Бахронов, «Kafil sug’urta» МЧЖнинг Бухоро филиали мудири Абдураҳмонов билан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Жиноий келишув натижасида хорижий валюта асл нархидан икки баравар қимматга келишилган иссиқхона мажмуасини сотиб олишга йўналтирилган. Кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига 503 минг доллар миқдорида зарар етказилган.

«Ҳозирда банк собиқ бошқарувчиси Муродов ва бош офис Ички аудит хизмати бошлиғи Идиевга қидирув эълон қилинган. Жиноий гуруҳнинг қолган аъзолари суд олдида жавоб бермоқда», дейилади хабарда.

Мурод Назаровдан эксклюзив

Бизнесмен Мурод Назаров Ocard бренди остидаги сув бизнеси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли эканини айтди. Бу ҳақда у Шоира Мирсодиқовага берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этиш керакки, Мурод Назаровнинг ўзи ушбу маҳсулотнинг реклама ролигида Жеймс Бонд ролида кўриниш берган.

«Сув устозимиз ҳоким Жаҳонгир аканинг қизлариники», — дейди тадбиркор.

Маълумот учун, 24 каратли олтин зарралари билан тўйинтирилган «юқори сифатли сув»нинг 0,7 литр ҳажмдаги бир идишининг нархи 515 минг сўмга тенг.

Салкам 6 млрд доллар хайрия қилган Маск

Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск компаниянинг 5,7 миллиард долларлик акцияларини хайрияга ажратди. Бу ҳақда миллиардернинг АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига (SEC) тақдим этган ҳужжатларда маълум қилинди.

Қайд этилишича, Илон Маск 2021 йилнинг 19 ноябридан 29 ноябрига қадар 5,044 миллион дона Tesla акциясини ҳадя қилган, уларнинг ўша пайтдаги қиймати 5,7 миллиард долларга етган. Бу хайрия мақсадлари учун берилган «ҳалол совға», дейилади SEC ҳужжатида. Қайси хайрия ташкилоти акцияларни олгани аниқланмаган.

Аммо акцияларни хайрия қилишдан бироз олдин, 2021 йил 31 октябрь куни Маск агар БМТ расмийлари унга бу пуллар дунё очлик муаммосини қандай ҳал қилишини тушунтириб берса, Жаҳон озиқ-овқат дастурига (WFP) 6 миллиард доллар беришга ваъда берган эди.

«Агар Жаҳон озиқ-овқат дастури ушбу Twitter саҳифасида 6 миллиард доллар дунё очлигини қандай ҳал қилишини аниқ тасвирлаб бера олса, мен ҳозир Tesla акцияларини сотаман ва буни амалга ошираман», — деб ёзган миллиардер Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Девид Бислининг миллиардерларни 6,6 миллиард доллар миқдорида зудлик билан ёрдам бериш чақириғига жавобан Twitter’да.

Таъкидланишича, 16 ноябрь куни WFP Маскнинг илтимосини бажарган.

«Илон Маск, сиз аниқ режа ва [бухгалтерия ҳисоби] китобларини очишни сўрагансиз. Мана улар! Биз сиз билан ва ҳаётни сақлаб қолишга жиддий ёндашган ҳар бир киши билан музокаралар олиб боришга тайёрмиз. 2022 йилда очликнинг олдини олиш учун 6,6 миллиард доллар керак бўлади», — деб ёзган Бисли Twitter’да.

Шунингдек, Маскнинг Musk Foundation жамғармаси ҳам бор, у сўнгги йилларда ўз фаолиятини фаоллаштирган. Жумладан, Жанубий Техасдаги SpaceX космодроми яқинида жойлашган шаҳарга хайрия ваъда қилган, атмосферадан углеродни олиб ташлаш мавзусида 100 миллион долларлик танлов ўтказган ва CОВИД-19 тадқиқоти учун грантлар ажратган.

Ўзбекистоннинг рақамли валютаси бўлади

Ўзбекистоннинг рақамли валютаси босқичма-босқич ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов «ПЛАС Журнал»га берган интервьюсида маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда рақамли молиявий хизматлар бозори, жумладан, нобанк кредит-тўлов ташкилотлари томонидан тақдим этилаётган хизматлар бозорининг янада ўсиши учун асос яратилган.

Бозор тенденцияларидан келиб чиқиб, келгусида очиқ банк фаолиятининг халқаро амалиётини ўрганиш ва халқаро экспертлар иштирокида илмий тадқиқот ўтказиш режалаштирилган. Унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Марказий банкининг рақамли валютаси босқичма-босқич ишлаб чиқилади ва синовдан ўтказилади.

Шунингдек, Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош бошқармаси қошидаги банк маълумотлар омбори негизида SupTech технологиясини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ерга, шунингдек, тўлов ташкилотлари ва операторлари ҳам уланади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда