Хакерлар WhatsApp фойдаланувчиларининг сматрфонларидаги маълумотларига кириши мумкин
Telegram асосчиси Павел Дуров WhatsApp’ни шахсий маълумотларни хавфсиз сақлай олмасликда айблади

Telegram асосчиси Павел Дуров хакерлар WhatsApp фойдаланувчиларининг телефонларидаги иловаларга тўлиқ киришга эга бўлишлари мумкинлигини айтди.
Таъкидланишича, бу сентябрь ойида WhatsApp томонидан ошкор қилинган хавфсизлик муаммоси туфайли юзага келган. Унинг фикрича, хакерлар смартфондаги маълумотларга эга бўлиш учун, телефонга «зарарли» видео юбориши ёки WhatsApp орқали ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига видеоқўнғироқ қилишлари керак бўлади.
Шунингдек, у WhatsApp’нинг янгиланган сўнги версияси ҳам тўлиқ хавфсиз эмаслигига ишора қилди ҳамда 2020 йилда миллиардер Жефф Безоснинг смартфонидаги WhatsApp орқали хакерлик ҳужумларини эслатиб ўтди.
Дуровнинг қайд этишича, тузилишининг мураккаброқ бўлишига қарамай, Telegram ҳеч қачон бундай жиддий хавфсизлик муаммоларига дуч келмаган. Дуров ушбу фикрлари билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини Telegram’дан кўпроқ фойдаланишга чақирмаётганини, аксинча WhatsApp’нинг кузатов остда эканлигини таъкидлади.






