Ҳиндистон 6 ойда қуёш энергиясидан 4 млрд доллар тежаб қолди
Ҳиндистон 2022 йилнинг январь-июнигача бўлган даврда қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳисобига 4,2 млрд доллар тежашга муваффақ бўлди. Бу эса 19,4 млн тонна кўмир захирасини маиший эҳтиёжлар учун ишлатишдан тежаб қолган

Ҳиндистон 2022 йилнинг январь-июнигача бўлган даврда қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳисобига 4,2 миллиард доллар тежашга муваффақ бўлди. Бу The India Express хабар берди.
«Қуёш энергияси Ҳиндистонга йилнинг биринчи ярмида 4,2 миллиард доллар қўшимча ёқилғи сарфини тежаб қолди. Бу эса 19,4 миллион тонна кўмир захирасини маиший эҳтиёжлар учун ишлатишдан асраб қолди», — дейилади ҳужжатда.
Манбага кўраа, Хитой қуёш энергиясидан фойдаланишдан энг кўп фойда кўрган, чунки белгиланган муддатда қуёш энергиясидан фойдаланиш мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 5 фоизини қоплаган. Натижада мамлакат 21 миллиард долларни тежашга муваффақ бўлди. Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Вьетнам, Филиппин ва Таиланд 2022 йилнинг биринчи ярмида қуёш энергиясидан фойдаланиш ҳисобига жами 34 миллиард доллар тежашган. Бу худди шу давр учун умумий ёқилғи харажатларининг 9 фоизини ташкил қилади.






