Хитойда электромобиллар экспорти ноябрь ойида рекорд даражага етди
Bloomberg хабар беришича, Хитойда ноябрь ойида электромобиллар экспорти 3,2 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 165 фоизга кўп. Экспорт бўйича янги рекорд ҳисобланади

Хитойда ноябрь ойида электромобиллар экспорти икки баравардан ошиб, ойлик рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида Хитойда электромобиллар экспорти 3,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 165 фоизга кўп. Экспорт бўйича янги рекорд ҳисобланади.
Бу рақамлар Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилари Volkswagen ва BMW ўз ички бозорларида ишлаб чиқариш қуввати чекланганлиги сабабли Хитойда эҳтиёт қисмлар ва транспорт воситалари ишлаб чиқаришга интилаётган бир пайтда тўғри келади.
Натижада, ноябрь ойида Хитойнинг электр транспорт воситаларининг 70 фоизи Европа ҳиссасига тўғир келган.






