Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 21:10 · 01.12.2021

Хитойдаги иқтисодий ислоҳотлар йўналиши: 1978 йилдан бугунги даврга қадар

«Очиқ эшиклар» сиёсати: ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, инвестицияларнинг жалб қилиниши қандай амалга оширилди?

Хитойдаги иқтисодий ислоҳотлар йўналиши: 1978 йилдан бугунги даврга қадар
Фото: The Sun

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди. Мақола Хитойнинг инвестиция сиёсатини олиб бориши, «очиқ эшиклар» сиёсатига бағишланади. Шунингдек, инфратузилмаларнинг ривожланиши ва ватандошларни жалб қилиш сиёсатининг амалга оширилишига ҳам эътибор қаратилади.

Инвестиция сиёсати

Ўтган асрнинг 80-йилларидан хорижий инвестициялар Хитой маҳсулотларини хорижга экспорт қилишга йўналтирилган саноат корхоналарини ривожлантириш учун асосий капитал манбаига айланди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида технологиялар трансфери хорижлик сармоядорларнинг Хитой бозорига киришидаги асосий шартлардан бири бўлди. Қўшма корхоналар хорижий инвестициялар ёрдамида ўз ускуналари ва технологияларини янгилай олди ва маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширди.

Дастлабки босқичда инвестициялар асосан енгил саноат, кўчмас мулк, ресторанлар ва инфратузилмаларга киритилди. Хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг Хитой модели яққол ифодаланган устувор аҳамиятга эга ва чекланган тармоқлар сиёсатини фарқлаб туради. Ёқилғи ва энергетика, транспорт, янги қишлоқ хўжалик техникаси ва янги технологиялар хорижий инвестицияларни жалб қилишда устувор аҳамиятга эга тармоқлар қаторига киритилди. Рағбатлантирувчи тоифага киритилган инвестициялар божхона божи ва ускуналар импорти бўйича қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) дан озод этилди.

2010-йилларнинг бошларига келганда Хитойнинг инвестиция сиёсатида жалб қилинаётган хорижий инвестициялар миқдоридан уларнинг сифатига ўтилди. Юқори технологик, ресурс тежамкор ва экологик хавфсизлик каби характеристикаларга эга бўлган инвестицион лойиҳалар учун хорижий инвестициялар рағбатлантирилди.

2011-2015 йиллар учун мўлжалланган, стратегик аҳамиятга эга тармоқларни ривожлантириш бўйича давлат дастурида инвестициялар учун давлат назорати остидаги ва хусусий сектордаги устувор аҳамиятга эга 7 та тармоқ ажратиб олинди. Булар: муқобил энергетика, энергетик самарадорлик ва атроф-муҳит муҳофазаси, биотехнологиялар, янги материаллар, янги авлод ахборот технологиялари, юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқариш, экологик соф энергия асосидаги транспорт воситаларини ишлаб чиқариш.

Иқтисодий сиёсатдаги қуйидаги воситалар мамлакатга хорижий капиталнинг кўп миқдорда кириб келишига кўмак берди:

  • ишлаб чиқаришнинг асосий омилларига нисбатан паст нархларнинг ушлаб турилиши;
  • асосий фондларнинг тезлаштирилган амортизацияси қўлланилиши;
  • ишлаб чиқариш рентабеллигининг юқори кўрсаткичлари ва ХХР катта даромад олаётган ҳолатда ҳам кредит ставкалари даражасининг чекланиши.

Хорижий инвесторларни жалб қилиш, Хитойда илғор технологиялар трансферини таъминлаш, шунингдек, махсус иқтисодий ҳудудлар, юқори технологияли тармоқларни қўллаб-қувватлаш учун инкубаторлар ташкил этилди ва уларда солиқ имтиёзлари кенг қўлланилди.

«Очиқ эшиклар» сиёсати: ташқи савдонинг эркинлаштирилиши, инвестицияларнинг жалб қилиниши

Ислоҳотлар аввалида оддий хитойликларнинг даромадлари Осиёдаги бошқа мамлакатларнинг фуқаролари олаётган даромад билан таққослаганда жуда кам эди. Хитой ҳукумати «очиқ эшиклар» сиёсатини олиб боришга киришди ва бунда иқтисодий ўсишга хорижий инвестициялар ва технологияларни фаол татбиқ этиш ҳисобига эришишга ҳаракат қилди.

«Очиқ эшиклар» сиёсати замирида қуйидаги механизмлар бор эди:

  • Махсус иқтисодий зоналарни ташкил қилиш (МИЗ). Бундай сиёсат хорижий мамлакатлар билан савдо қилиш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳуқуқи тақдим этилган алоҳида ҳудудларни босқичма-босқич қамраб олишни кўзда тутарди. Алоҳида провинцияларнинг босқичма-босқич махсус иқтисодий зоналарга айланиши баробарида уларга бериладиган ҳуқуқнинг характери ҳам муттасил ўзгариб борди. Шу тарзда аста-секин нархларни мустақил белгилаш ва хусусий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи берилди.
  • «Дуал» алмашинув курси, аниқроғи режа ва бозор курслари ўрнатилди. Халқаро ҳисоб-китобларда режа (расмий) курсидан, мамлакат ичидаги ҳисоб-китобларда эса бозор курсидан фойдаланилди.

Бундай сиёсат натижаси шу бўлдики, инвесторлар аста-секин бошланган эркинлаштириш йўналишининг барқарорлигига ишонч ҳосил қилди. Хорижий инвестициялар йилдан-йилга ортиб борди ва 1992 йилда улар рекорд даражада, аниқроғи 2,7 маротаба ортди.

1994 йилда валюта тизими ислоҳ қилинди ва бунда иккиланган алмашинув курси бекор қилинди ва юаннинг бозорга асосланган битта бошқарилувчи ва ўзгарувчан алмашинув тартиби татбиқ этилди. Сиёсатнинг очиқлиги ва экспортга йўналтирилгани, ислоҳотлар аввалида хорижий инвестицияларнинг жалб қилиниши Хитой халқининг турмуш даражасини кўтариш ва кейинги босқичларда нисбатан қийин ислоҳотларни амалга ошириш учун етарлича маблағ жамғариш имконини берди.

Бундан ташқари, 1998 йилда аҳоли жон бошига тушадиган даромад гарчи 770 АҚШ доллари атрофида бўлган эсада, шунинг ўзи ҳам 1980 йилдагига қараганда 14 маротаба юқори эди. Шундай қилиб, Дэн Сяопиннинг одамларнинг иқтисодий аҳволини яхшилашни кўзда тутувчи биринчи мақсадига эришилди, деб хулоса қилса бўлади.

Инфратузилмаларга киритилган инвестициялар

Хитойда инфратузилмаларни молиялаш асосан марказлашган давлат бюджети ҳисобидан эмас, балки давлат қарзи, фойдаланувчилардан тўпланган қўшимча йиғимлар ва мақсадли солиқ тушумлари ҳисобга амалга оширилди.

Масалан, миллий темир йўл тармоғига киритилувчи инвестициялар Хитой тараққиёт банкининг тижорат заёмлари, «сиёсий заёмлари», шунингдек, юкларни ташиш тарифларига махсус устамалар (construction surcharge on freight tariff) ҳисобига молиялаштирилади. Агар юк ташувчи компания юкни қурилаётган ёки таъмирланаётган ҳудуд орқали олиб ўтса, махсус устамалар белгиланади.

Миллий автомагистралларнинг қурилиши автотранспорт воситасини харид қилиш чоғида тўланадиган солиқ ва фаол фискал сиёсат доирасида чиқарилган бир қатор давлат қарз заёмлари ҳисобига молиялаштирилади. Қишлоқ жойларни электрлаштириш тизимининг янгиланиши давлат қарзлари ҳисобига молиялаштирилади.

Марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг инфратузилмаларни молиялашга қўшадиган ҳиссаси амалда инфратузилманинг турига боғлиқ:

  • темир йўллар 90 фоиз марказий ҳукумат томонидан молияланади;
  • автомобиль йўллари инфратузилмаси 95% маҳаллий фондлар томонидан молияланади;
  • сув таъминоти тизими 80-90% маҳаллий фондлар томонидан молияланади;
  • электр таъминоти тизими 65% марказий ҳукумат ва 35% маҳаллий маъмурият томонидан молияланади.

Айни чоғда, йирик лойиҳалар (қиммат турувчи, минтақалараро ва миллий аҳамиятга эга бўлган) марказий ҳукумат томонидан, кичик лойиҳалар (шаҳар ва маҳаллий инфратузилмалар) эса маҳаллий ҳокимият органлари томонидан молиялаштирилади.

Ватандошларни жалб қилиш

Асрлар мобайнида шаклланган ва 2010-йилга келганда дунёнинг 154 та мамлакатида тахминан 35 миллион кишига етган хориждаги хитой диаспораси Хитойдаги иқтисодий тараққиётнинг муҳим жиҳати бўлди. Ўтган асрнинг 80-йилларида Хитой капитал маблағлар етишмайдиган мамлакат эди.

Хитой диаспораси инвесторлари хорижлик рақобатчиларига қараганда саботлироқ бўлиб, сиёсий хавф-хатарларнинг ўрнини қоплаш учун маданий ва қариндош-уруғлари билан алоқаларга умид боғларди. Улар, шунингдек, ислоҳотларга оид дебатларга ҳам бевосита таъсир қилди. Чунки улар Хитойдаги Халқ сиёсий маслаҳатлашув конференцияси ва Умумхитой халқ вакиллари йиғинларида иштирок этди.

1984 йилдан талабаларга ўз ҳисобидан чет элда таълим олиш учун Хитойдан чиқиб кетишга рухсат берилди. Эркинлаштиришнинг ушбу янги босқичи хорижда таҳсил олиш билан боғлиқ жараённинг жўнаш нуқтасига айланди.

1990 йилдан ҳукумат юқори малакага эга кишиларнинг қайтишини рағбатлантиришга қартилган янги чора-тадбирларни кўрди. Хитой хориждаги бадавлат хитойликлар билан яқинлашиш сиёсатини бошлади. Оила аъзолари хорижда бўлган фуқаролар, шунингдек, оилалари Хитойда бўлган хорижликлар учун чиқиш ва кириш қоидалари юмшатилди. Яна, пул маблағини хорижий валютада ўтказиш ва хайрия қилиш учун махсус солиқ тизими татбиқ қилинди. Инвестицияларга келганда, хитойлик эмигрант ўзига хос имтиёзлардан фойдаланган.

2018-йилда Хитой ҳукумати хитой диаспораси мамлакатга қайтишини рағбатлантириш учун навбатдаги чора-тадирларларни кўрди. Асли келиб чиқиши хитойлик бўлган хорижий фуқароларга кўп марталик махсус визани олиш учун ариза бериш имконияти тақдим этилди. Бу виза уларга 5 йилгача яшаш имкониятини беради (бунга қадар 3 йил эди).

Ушбу саъй-ҳаракатлар натижаси ўлароқ 2015 йилда мамлакатга қайтган хитойликларнинг 310 минг нафари (қайтганлар умумий сонининг 76 фоизга яқини) тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Ахборот технологиялари, хизматлар, тиббиёт, суғурта, меҳмонхона бизнеси улар фаолиятининг асосий йўналишлари бўлди.

Чет элдаги хитойликлар киритган инвестицяларнинг тўғридан-тўғри киритилган хорижий инвестициялардаги улуши 1979-2010 йилларда 60% дан ошиб кетди. Қайтиб келган юқори малакали мутахассислар ва хориждаги олий таълим муассасаларининг битирувчилари ХХРдаги иқтисодий ўсишнинг муҳим жиҳатидир. 2006 йилда, таълим олганидан сўнг 275 минг нафар хитойлик ўз ватанига қайтиб келди.

Реэмигрантларнинг бу тоифаси интеллектуал фаолияти (фан, таълим, технологиялар ва бошқа соҳаларда) ҳисобига мамлакат тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Уларнинг катта қисми Америка Қўшма Штатларидаги университетлар ва илмий марказларда инновациялардан фойдаланган ҳолда таҳсил олди ва тажриба оширди.

Ўзбекистон учун хулосалар

Хитой ва Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни таҳлил қилганда, кўплаб умумий жиҳатлар борлигини кўриш мумкин. Масалан, очиқлик сиёсати, валюта бозорини эркинлаштириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш каби йўналишларда ўхшашликни кўрса бўлади. Бу ҳолат айниқса, 2016 йилдан сўнг кузатила бошланди. Махсус иқтисодий зоналар Хитойдаги каби, хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг таъсирчан механизмидир.

Иқтисодий сиёсатдаги ўхшаш жиҳатларни ватандошлар салоҳиятини жалб қилиш соҳасида ҳам кузатиш мумкин. Бундай фаолият Ўзбекистонда 2018 йилда, мос дастур қабул қилинганидан сўнг йўлга қўйилди. Венчур фондлар, қўшма корхоналарни ташкил этиш, турли хил лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат мулки бўлган бўшаб ётган объектларни тақдим этиш иқтисодий соҳада ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим механизмларидир.

Айни чоғда бу йўналишда Хитой тажрибасидан олиш мумкин бўлган яна бир қатор механизмлар бор. Масалан, махсус иқтисодий зоналарда ватандошлар учун жойларни захира қилиб қўйиш, Ўзбекистоннинг кўнгилдагидек бўлмаган ва чекка ҳудудларини ривожлантириш учун уларнинг инвестиция киритишини рағбатлантириш яхши натижа бериши мумкин.

Зулфия Костюченко

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди