Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 9:30 · 24.12.2021

Хорижий сармоя асосида лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби ўзгартирилди

Лойиҳа ташаббускори ҳар йили 1 февралга қадар истиқболли лойиҳалар рўйхатини давлат ва инглиз тилларида тақдим этади.

Хорижий сармоя асосида лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби ўзгартирилди
Фото: «ino.tsuab.ru»

Ўзбекистонда хорижий сармоя асосидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Президентнинг 20 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Ушбу қарор билан Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Низомга ҳукумат комиссияси тушунчаси қўшилган.

Шу билан бирга, қуйидагиларга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

  • халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (ХМИ/ХҲМТ) билан ҳамкорлик қилиш стратегияларини (дастурларини) тайёрлаш ҳамда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш тартибига;
  • лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартибига;
  • лойиҳани амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳини (ЛАОГ) ташкил этиш тартибига;
  • ХМИ/ХҲМТ иштирокида лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибига.

Лойиҳа ташаббускори ҳар йили 1 февралга қадар Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигига кейинги 3 йилда амалга ошириш учун таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар рўйхатини ҳамда уларнинг концепциялари ва мақсадли матрицаларини белгиланган шаклда давлат ва инглиз тилларида тақдим этади.

Давлат ташқи қарзлари ҳисобидан молиялаштириладиган ҳар бир лойиҳанинг лойиҳаолди баҳоланиши ўтказилгандан сўнг агентлик уларнинг устуворлик жиҳатини инобатга олиб, зарурат бўлганда малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолашни ўтказади ва уларни амалга ошириш кетма-кетлигини шакллантиради. Шунингдек, ҳар йили 1 мартга қадар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига лойиҳаларнинг якуний рўйхатини келишиш учун тақдим этади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳар йили 1 апрелга қадар давлат ташқи қарзи ҳисобига амалга ошириш таклиф этилаётган ва истиқболли лойиҳаларнинг жамланма рўйхатини шакллантиради ҳамда уни лойиҳалар ташаббускорларига, Молия вазирлигига ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига келишиш учун киритади.

Рўйхат ҳамда унга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар комиссия томонидан тасдиқланади. ХМИ/ХҲМТ билан ҳамкорлик қилиш стратегияларига (дастурларига) киритилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қарорлар Президент билан келишган ҳолда комиссия томонидан қабул қилинади.

Шунингдек, агентлик ХМИ/ХҲМТнинг инвестиция лойиҳасини тайёрлаш ва баҳолаш миссияларида қатнашади, дастлабки баҳолаш ҳужжатини ХМИ/ХҲМТ услубиётига мувофиқ (ХМИ/ХҲМТнинг шундай услубиёти мавжуд бўлганда) тайёрлашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулоса ва таклифларини тақдим этади.

Лойиҳани дастлабки баҳолаш ҳужжати асосида лойиҳа ташаббускори ХМИ/ХҲМТнинг қоида ва тартиб-таомилларига мувофиқ ҳамда ХМИ/ХҲМТ билан биргаликда ХМИ/ХҲМТ томонидан қабул қилинган услубиётга ҳамда агентлик билан келишилган техник топшириқларга мувофиқ лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқади. Агентлик лойиҳани оқилона жойлаштириш ва амалга оширишнинг энг самарали техник, ташкилий ва иқтисодий ечимини танлашни белгилашда лойиҳа ташаббускорига ўзининг хулосаси ва таклифларини тақдим этади.

Бундан ташқари, ЛАОГни лойиҳа раҳбари бошқариши белгиланган. У лойиҳа ташаббускори томонидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, зарурат бўлганда, ХМИ/ХҲМТ билан келишиб лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ЛАОГ иш самарадорлигини лойиҳанинг тасдиқланган техник-иқтисодий параметрлари бажарилиши ва кредит маблағлари мақсадли ишлатилиши юзасидан йил якунларига кўра баҳолайди. Шунингдек, унинг натижалари асосида масъул ходимларни рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш ёки эгаллаб турган лавозимдан озод этиш бўйича лойиҳа ташаббускорига хулоса киритади.

Агентлик лойиҳани амалга ошириш даврида ҳар йил якуни бўйича лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицаси мониторингини юритади ва натижадорлигини баҳолаб боради. Агентлик Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда давлат ташқи қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда белгиланган тадбирларни асоссиз равишда ўз вақтида бажармаган қарз олувчи ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари иш ҳақининг 30 фоизигача миқдорда ушлаб қолиниши ёки уларга нисбатан интизомий чоралар кўриш юзасидан Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда 555,5 миллион долларлик 5 та лойиҳа бўйича ишлар охирига етказилмагани хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди