Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023
Архив 12:08 · 13.05.2022

Ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг апрель ойидаги кўрсаткичлари — таҳлил

Солиқ тушумлари ҳажми 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 16,8 фоизга ошди. 

Ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг апрель ойидаги кўрсаткичлари — таҳлил

Ўзбекистон ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тезкор маълумотлар асосида (республиканинг барча соҳалари бўйича ўтказилган мониторинг, Давлат божхона қўмитаси, ДСҚ, МБ ва ЎзРХТБ) ҳисоблаб чиқилади. Марказ таҳлилий материални Kommers.uz’га тақдим этди.

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январидан 30 апрелигача бўлган даврда республикада солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,8 фоизга ошган. 

Жумладан, Бухоро (37,0 фоиз), Фарғона (35,6 фоиз), Хоразм (34,6 фоиз), Самарқанд (33,3 фоиз), Андижон (30,2 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси (30,7 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (47,3 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Солиқ тушумларининг ўсиши иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар натижасида, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш, жумладан янги маъмурий воситаларни жорий этиш, жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш ва солиқ қонунчилиги талабларига риоя этиш тартибини соддалаштириш ҳисобига таъминланди.

Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 43,7 фоизга ошди. Даромаднинг энг катта ўсиши Жиззах (2,1 баробар), Хоразм (91,0 фоиз), Сирдарё (83,3 фоиз), Бухоро (71,6 фоиз), Қашқадарё (70,0 фоиз) ва Андижон (66,7 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (45,5 фоиз) кузатилди.

Божхона тушумларининг ўсиши ташқи солиқ солинадиган импорт ҳажми ва валюта курсининг ошиши, савдо айланмасининг ўсиши, мамлакатимизда ишлаб чиқариш қувватларининг ошириши, божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини соддалаштириш, жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш, жумладан, божхона органлари томонидан рискларни бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш ҳисобига таъминланди.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан 30 апрелга қадар товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21,7 фоизга ошган. Товарлар экспорт ҳажмининг сезиларли ўсиши Қашқадарё (69,1 фоиз), Наманган (41,1 фоиз), Фарғона (37,3 фоиз), Самарқанд (33,8 фоиз), Сирдарё (29,7 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (42,8 фоиз) қайд этилди.

Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

Товар экспортининг қисқариши Бухоро (25,8 фоизга), Сурхондарё (7,0 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (18,1 фоизга) кузатилди.

Бухоро вилоятида экспорт ҳажмининг камайиши 2022-йилнинг январь-апрель ойларида пахта толаси экспорти камайганлиги билан, бу эса маҳсулотларнинг ички бозорга йўналтирилганлиги билан боғлиқ.

Қорақалпоғистонда экспорт ҳажмининг камайиши пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, ип-калава ва фармацевтика маҳсулотлари экспортининг камайганлиги билан, шунингдек, пахта толаси экспортининг бутунлай бекор қилиниши ва ички бозорга йўналтирилиши билан изоҳланади.

Ўз навбатида, Сурхондарё вилоятида экспорт ҳажмининг камайиши мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг камайиши ҳамда пахта толаси ва калаванинг ички бозорга йўналтирилиши билан боғлиқ.

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 44,1 фоизга ўсди. Биржада савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Навоий (66,6 фоиз), Хоразм (55,3 фоиз), Жиззах (50,9 фоиз), Самарқанд (42,1 фоиз) вилоятлари, Қорақалпоғистонда (56,0 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (81,4 фоиз) кузатилди.

Ушбу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши автомобил бензини, дизел ёқилғиси, қора ва рангли металлар, пахта толаси, катод қопламали металл, полиэтилен, озуқабоп буғдой, қурилиш ва хўжалик материаллари, минерал ўғитлар, техник чигитлар, шакар, спиртли ичимликлар ва бошқа товарлар савдосининг кўпайиши натижасида содир бўлган.

Шу билан бирга, Сирдарё вилоятида 13,2 фоизга қисқариш кузатилди. Бу полипропилен, ўсимлик ёғи, пахта толаси, қора металл, цемент, техник чигитлар, буғдой, омухта ем, совун маҳсулотлари ва суйилтирилган газ савдоси бўйича тузилган битимлар сони ва ҳажмининг камайиши билан изоҳланади.

Бу даврда 66 330 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (8 192), Фарғона (6 323), Тошкент (5 653), Қашқадарё (5 592), Андижон (5 280) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (9 392) рўйхатга олинган.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Kommers Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди