Илон Маскнинг твитидан сўнг Dogecoin криптовалютаси нархи кўтарилди
«Энди Tesla бренди остидаги маҳсулотларни Dogecoin билан сотиб олиш мумкин», — деб ёзганди миллиардер Twitter’да.

Илон Маск Tesla компаниясининг баъзи товарлари ва аксессуарлари учун Dogecoin билан тўлаш имконияти эълон қилинган твит ёзганди. Шундан сўнг криптовалюта нархи бирдан кўтарилди.
«Энди Tesla бренди остидаги маҳсулотларни Dogecoin билан сотиб олиш мумкин», — деб ёзганди миллиардер Twitter’да.
CoinMarketCap маълумотларига кўра, твит эълон қиллинган вақтда Dogecoin 13,4 фоизга ўсиб, 0,194 долларни ташкил этди. Шу билан бирга, Tesla ўзининг онлайн-дўконида Dogecoin’даги баъзи маҳсулотларнинг нархларини санаб ўтди.
Компаниянинг расмий веб-сайтидаги дўконда 835 DOGE учун Tesla тимсоллари туширилган камар боғичига, 12020 DOGE учун эса болалар учун электроквадроциклга буюртма бериш мумкин.
Компаниянинг аниқлик киритишича, криптовалюталар орасида тўлов учун фақат Dogecoin қабул қилинади ва Tesla томонидан юборилган бошқа рақамли активлар харидорга қайтарилмайди. Dogecoin билан сотиб олинган нарсаларни қайтариш ёки нақд пулга алмаштириш ва буюртмани бекор қилиш мумкин эмас.






