
Таҳлил 21:10 | 23.5.22
Таҳлил. Гўшт етиштириш атроф-муҳитга қанча зарар етказади?
Аэропортга олиб борадиган автомобиль йўллари кучли қор ёғиши туфайли ёпилган.
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Истанбул аэропортида барча авиақатновлар номаълум муддатга бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, аэропортга олиб борадиган автомобиль йўллари кучли қор ёғиши туфайли ёпилган.
Бош консулхона фуқаролардан аэропортга вазият ижобий ўзгаришига қадар бормасликни илтимос қилган. Шунингдек, парвозларнинг ўзгарган вақтини аниқлаб бориш тавсия қилинган.
Аввалроқ Урганч аэропорти вақтинча ёпилгани ҳамда Истанбулдан учган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнгани хабар қилинганди.
Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz