Jeep гибрид кроссоверларни тақдим этди (фото)
Янги кроссоверларга аллақачон Италия, Франция ва Германия бозорларида буюртма бериш мумкин.
Jeep компанияси Европа бозори учун Renegade ва Compass кроссоверларининг гибрид версияларини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
«Уланадиган» 4хе тўлиқ узатмали гибридларидан ташқари, Jeep Renegade e-Hybrid ва Jeep Compass e-Hybrid олд узатмали ҳамда соддалаштирилган гибрид қувватга эга кроссоверлар 2022 йилда бозорга чиқади.
Шунингдек, e-Hybrid версиялари 130 от кучига эга 1,5 литр ҳажмга эга бензинли турбо двигатель ва 7 поғонали робот узатиш қутисига бирлаштирилган 20 от кучига эга 48 вольтли электр мотор билан жиҳозланган.
Янги кроссоверлар аллақачон Италия, Франция ва Германия бозорларида буюртма бериш учун мавжуд. Кейинчалик моделлар бошқа мамлакатларда пайдо бўлади ва тез орада Европада Jeep фақат гибрид моделларни таклиф қиладиган бўлади.
Аввалроқ Renault компанияси Austral кроссовери прототипини тақдим этгани хабар қилинганди.