
Johnson & Johnson иккита компанияга бўлинади
Бўлиниш 18–24 ой ичида содир бўлиши режалаштирилган

Дунёнинг энг йирик соғлиқни сақлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси Johnson & Johnson ўз бизнесини иккита мустақил ва оммавий компанияга бўлиш ниятини эълон қилди. Бу ҳақда компания веб-сайтида эълон қилинди.
Маълум қилинишича, бўлиниш 18–24 ой ичида содир бўлиши режалаштирилган. Компания ўзининг асл, аммо камроқ фойда келтирадиган истеъмол товарлари бизнесини фармацевтика ва тиббий асбоблардан ажратмоқчи. Бу кўпроқ даромад келтирадиган, аммо олдиндан айтиб бўлмайдиган соҳадир.
Икки янги компанияга кимлар раҳбарлик қилиши ҳозирча маълум эмас. Бундан ташқари, бизнес қандай бўлиниши ҳақида ҳали ҳам аниқ тушунча йўқ. Jonson & Johnson акциялари биржадан ташқари савдоларда яқинлашиб келаётган бизнес бўлиниши эълон қилинганидан кейин тахминан 2,8 фоизга ошди.
Pfizer бизнеснинг бўлинишини 2019 йил июль ойида эълон қилди. Merck эса 2020 йил бошида. Johnson & Johnson ўз бизнесини максимал қийматга ошириш учун бўлиниш қарори рақобатчиларнинг ҳаракатларини акс эттиради.
Аввалроқ Россиянинг «Зарубежнефть» компанияси Jizzax Petroleum улушини сотиб олиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.






