Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Йўқотишлар: 2021 йил энг кўп бойлигидан айрилган 10 нафар миллиардер

Энг кўп йўқотиш хитойлик бизнесменларда кузатилди.

Йўқотишлар: 2021 йил энг кўп бойлигидан айрилган 10 нафар миллиардер
Фото: Kommers.uz

Дунёнинг энг бой одамлари учун 2021 йил анча сермаҳсул бўлди. Умуман олганда, 2660 нафар миллиардернинг молиявий ҳолати январдан декабргача 1,6 триллион долларга ўсди. Бироқ ўтган йилда нафақат улкан даромадлар, балки колоссал миқдорда зарар кўриш ҳолатлари ҳам кузатилди.

2021 йилда энг катта зарар кўрган 10 нафар миллиардер жами 152 миллиард доллар йўқотди. Қуйида шу ҳақда сўз боради.

Ўтган йилда энг кўп йўқотиш хитойлик бизнесменларда кузатилди. 2021 йилда энг кўп зарар кўрган 10 нафар миллиардернинг 6 нафари айнан Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Хитой расмийлари онлайн савдодан тортиб репетиторликгача бўлган бир қатор соҳалар бўйича тартибга солишни кучайтирмоқда. Шу сабаб мамлакатда кўплаб тадбиркорлар мол-мулк, қимматли қоғозлар ҳамда акцияларни сотишга тушиб қолган. Ушбу тенденция Хитой компанияларининг қийматини юзлаб миллиард долларга пасайтирмоқда.

  • Колин Чжэн Хуан
  • Фуқаролиги: Хитой
  • Йўқотиш: 40,2 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 22,4 миллиард доллар
Фото: Getty Images

Хитойда қонунчиликнинг «қаттиқлашувидан» Pinduoduo савдо платформаси асосчиси Чжэн Хуан каби зарар кўрган бизнесмен бўлмаса керак. Миллиардер бу йил 64 фоизга қашшоқлашди, чунки Pinduoduo акциялари ҳам тахминан шунча пасайди.

Олти ёшли компания, аллақачон, Хитой интернет корпорацияларига қарши кенг қамровли текширувларга дуч келган. Pinduoduo йилига фаол харидорлар сони бўйича Alibaba’дан ўзиб кетганидан кўп ўтмай, март ойида Чжэн Хуаннинг тўсатдан компания бошқарувидан кетиши яна бир зарба бўлди. Ноябрь ойида компаниянинг чораклик даромадлари прогноз қилинганидан паст бўлгани сабаб унинг акциялари 21 фоизга арзонлашди.

  • Жек Ма
  • Фуқаролиги: Хитой
  • Йўқотиш: 21,4 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 37 миллиард доллар
Фото: Getty Images

Бир пайтлар Хитойнинг энг бой одами ва очиқ фаолият олиб борувчи миллиардерларидан бири бўлган Ма 2021 йилнинг кўп қисмини жамоатчиликдан яширинган ҳолда ўтказди. Бунга ҳукумат томонидан унинг компанияларига қарши «қаттиқ» чоралар кўрилгани сабаб бўлди.

Апрель ойида Хитой ҳукумати Ма томонидан асос солинган Alibaba электрон бозорига 2,8 миллиард доллар жарима солди. Бу Хитой тарихидаги монополияга қарши энг юқори жаримадир. Ҳукумат Alibaba рақобат қонунларини бузганлигини даъво қилиб, шундай қарорга келган.

  • Хуэй Ка Янь
  • Фуқроллиги: Хитой
  • Йўқотиш: 18 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 9,1 миллиард доллар
Фото: Bloomberg

Хитойлик миллиардер Хуэй кетма-кет иккинчи йил энг кўп бойлик йўқотган тадбиркорлар рейтингидан жой олмоқда. Бунга China Evergrande Group’нинг молиявий инқирозни бошдан кечираётгани сабаб бўлмоқда.

Хуэй томонидан асос солинган кўчмас мулк гиганти биринчи марта 2021 йил декабрь ойида глобал инвесторлар олдидаги қарзларни тўлашни тўхтатишини эълон қилди.

Хабарларга кўра, компанияни сақлаб қолиш учун Хуэй яқинда муаммолар ичиқда қолаётган биснесига шахсий маблағларидан 1 миллиард доллар сармоя киритган ва гаровга қўйилган акцияларини сотишга ҳам мажбур бўлган.

Evergrande’нинг айни вақтдаги қарзи 300 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу компаниянинг инқирози нафақат бутун мамлакат, балки бутун дунё кўчмас мулк бозорини хавф остида қолдириши мумкин. Шу сабаб Хуэйга нисбатан босим ҳар қачонгидан ҳам баланд.

  • Чжан Юн
  • Фурололиги: Сингапур
  • Йўқотиш: 15,9 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 7,6 миллиард доллар
Фото: Bloomberg

Чжан бутун дунё бўйлаб жойлашган энг йирик Хитой ресторанлар тармоғи — Haidilao асосчиси ва раиси ҳисобланади. Йиллар давомида жадал ўсишдан дадил бўлган гигант ресторан пандемия даврида ўзининг энг катта кенгайиши бўйича «хавфли юриш»ни амалга оширди: муассасалар сонини икки бараварга кўпайтирди.

Афсуски, COVID-19’нинг янги тўлқини ва пандемия даврида хўрандаларнинг умумий овқатланиш жойларига муносабатининг кескин ўзгариши Haidilao’га бўлган талабнинг пасайишига олиб келди.

2021 йилнинг ноябрь ойида компания йил охиригача 300 та савдо шохобчасини ёпишини эълон қилди. Шунингдек, 15 декабрь ҳолатига кўра, акциялар йил давомида 71 фоизга тушиб кетгани маълум бўлди.

  • Тадаси Янаи
  • Фуқаролиги: Япония
  • Йўқотиш: 14 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 30,4 миллиард доллар
Фото: Bloomberg

2021 йилда Uniqlo ва Theory машҳур брендларига эгалик қилувчи Токиодаги кийим-кечак империяси Fast Retailing акциялари 34 фоизга тушиб кетганидан кейин Янаи бойлигининг учдан бир қисмини йўқотди.

Бундан ташқари, унинг Вьетнамдаги заводлари ҳам зарар кўрди. Компания, шунингдек, Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш сабаб етказиб берувчилар билан муаммоларга дуч келди.

  • Лэй Цзюнь
  • Фуқаролиги: Хитой
  • Йўқотиш: 14 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолат: 16,3 миллиард доллар
Фото: Getty Images

Дунёдаги энг машҳур смартфон брендларидан бири бўлган Xiaomi асосчиси ва раҳбари Лэйнинг бойлиги 2021 йилда деярли икки баробар қисқарди.

Xiaomi Хитойнинг бошқа ИТ гигантларига зарар етказган расмийларнинг «қаттиқ» назоратидан қочиб қутулган бўлса-да, компания логистик муаммоларга, аниқроғи глобал чип танқислигига дуч келди.

  • Масаеси Сон
  • Фуқроллиги: Япония
  • Йўқотиш: 13,6 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 25,1 миллиард доллар
Фото: Getty Images

Хитой фирмаларини қийнаётган ноаниқликлар Япония инвестиция гиганти Softbank Group асосчиси ва бош директори Масаеси Сонга ҳам катта таъсир кўрсатди. Чунки Softbank Group’нинг асосий сармоялари рўйхатига Хитойнинг кўплаб ИТ-компаниялари, жумладан, Alibaba ва Didi Global’нинг такси иловаси киради.

  • Дэниел Гилберт
  • Фурололиги: АҚШ
  • Йўқотиш: 13,2 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 29,6 миллиард доллар
Фото: Bill Pugliano

2021 йил Дэниел Гилбертнинг Rocket Companies номли ипотека фирмаси учун қийин йил бўлди. Март ойида қисқа вақт ичида унинг бойлиги 80 миллиард долларга кўтарилганида миллиардер дунёнинг энг бой ўн нафар одами қаторига кирганди.

Бироз вазият тез ўзгарди. 15 декабрь ҳолатига кўра, онлайн кредиторнинг акциялари 62 фоизга тушиб кетди, чунки даромадлар ўсиши ипотека кредитини қайта молиялаштиришга бўлган талаб ошган 2020 йил — «гуллаган давр»га нисбатан секинлашди.

Rocket жорий йилнинг июнидан сентябрь ойигача бўлган даврда компаниянинг соф даромади 1,4 миллиард долларга тенг бўлгани ҳақида хабар берди. 2020 йилнинг шу даврида эса компания 3 миллиард доллар миқдорида соф даромад кўрган эди.

  • Чжан Бансинь
  • Фуқаролиги: Хитой
  • Йўқотиш: 11,3 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 1,2 миллиард доллар
Фото: VCG

Хитой ўқитувчилари учун 2021 йил омадли кечмади. TAL Education асосчиси ва раиси Чжан буни тасдиқлаши мумкин. Ўтган йилда Хитой ҳукумати мактаб ўқувчиларига таълим хизматлари кўрсатувчи компанияларга қарши «уруш эълон қилди».

Расмийларнинг айтишича, пандемия даврида гуллаб-яшнаган саноат болалар ва ота-оналарга ҳаддан ташқари босим ўтказмоқда ва «капиталистлар назорати остида» бўлиб турибди.

Ҳукумат қатъий янги талабларни, жумладан, хорижий инвесторлардан капитал жалб қилишни тақиқлагандан сўнг, TAL Education каби компанияларнинг акциялари кескин тушиб кетди.

  • Чжун Хуэйцзюань
  • Фуқаролиги: Хитой
  • Йўқотиш: 10,4 миллиард доллар
  • Молиявий ҳолати: 10 миллиард доллар
Фото: China News Service

Чжун Хитойнинг Hansoh Pharmaceutical фармацевтика компанияси асосчиси, раиси ва бош директоридир. У 2019 йилда биржага чиққанида дунёдаги энг бадавлат аёллардан бирига айланди, шундан сўнг унинг акциялари 130 фоиздан ошди.

Чжун ва унинг қизи биргаликда компаниянинг тўртдан уч қисмига эгалик қилади. Бироқ 2021 йилда компания акциялари 50 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. Бунинг оқибатида 2021 йил Чжуннинг бойлиги 51 фоизга камайди.

Аввалроқ қозоғистонлик миллиардерлар тартибсизликлардан кейин қанча бойлигидан айрилгани маълум бўлганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда