Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 10:40 · 25.05.2022

JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди

Эҳтимолий инқироз сабаблари орасида фоиз ставкаларининг ошиши ва Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатлари ҳам бор.

JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Фото: Reuters

Кредит рейтинги паст ривожланаётган мамлакатларнинг 10 фоизи 2022 йилда қарз инқирозига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Reuters JPMorgan инвестиция банки таҳлилчиларининг эслатмасига таяниб ёзмоқда.

Банкнинг қайд этишича, эҳтимолий инқироз сабаблари орасида фоиз ставкаларининг ошиши ва Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатлари ҳам бор.

Тўлов балансининг жиддий босими ва бюджет тақчиллигининг кенгайиши энергия ҳамда озиқ-овқат истеъмолининг катта қисмини импорт қилувчи оғир қарздор мамлакатлар муаммоларини янада кучайтирмоқда.

Мисол учун, Шри-Ланка 2022 йил ўз тарихида ташқи қарзи бўйича биринчи «автоматик» дефолтни эълон қилди. Мамлакат ҳукумати коронавирус пандемияси ва Россия-Украина урушининг салбий оқибатларига ишора қилди.

Ливан, Суринам, Венесуэла ва Замбия ҳам аввалроқ дефолт эълон қилган эди. Таҳлилчилар, шунингдек, Россия ва Украинанинг қарзларини тўлаш жараёнини ҳам кузатмоқда.

«Бизнинг тахминимизча, [52 та давлатнинг] деярли ярми юқори хавф гуруҳига киритилган. Улардан саккизтаси 2023 йил охиригача захиралар тугаши хавфи остида, бу дефолт хавфи юқори эканини кўрсатади. Булар: Шри-Ланка, Малдив ороллари, Багама ороллари, Белиз, Сенегал, Руанда, Гренада ва Эфиопия», — дейилади JPMorgan нотасида.

Банк таҳлилчилари Миср, Гана ва Покистон каби йирикроқ иқтисодлар учун хавфлар мавжудлигини таъкидлади.

«Кам даромадли мамлакатларнинг 60 фоизга яқинида қарз муаммоси хавфи юқори ёки уларни аллақачон бошдан кечирмоқда», — деб ёзганди Халқаро валюта жамғармаси молия департаменти директори Витор Гаспар ва ҳаммуаллифлар апрель ойида ХВЖ веб-сайтидаги блогида.

Мақолада таъкидланишича, бу мамлакатлар озиқ-овқат нархининг кўтарилишидан энг кўп зарар кўрадиган давлатлар ҳисобланади, чунки озиқ-овқат уй хўжаликлари харажатларининг юқори қисмини ташкил қилади.

Дефолт хавфи

АҚШ Федерал захира тизими ва Англия банки инфляциянинг ўсишига қарши курашиш учун 2022 йилда асосий ставкаларни оширишга ҳаракат қилди. Европа Марказий банки июль ойида 2011 йилдан бери биринчи марта ставкаларни оширишга тайёрланмоқда.

Россиянинг Украинага босқини ва ундан кейин Россияга қарши жорий этилган санкциялар жаҳон бозорида нефть ва газ нархининг ошишига олиб келди. БМТ Украинадаги можаро бутун дунёда озиқ-овқат нархини 22 фоизга ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия санкцияларга қарамай, ҳозиргача ташқи қарзи бўйича дефолтдан қочиб қутула олди. Бироқ май ойининг охирида АҚШнинг умумий лицензияси тугайди, бу ғазначиликдан инвесторларга тўловларни ўтказиш имконини беради.

Bloomberg манбаларига кўра, АҚШ лицензияни узайтирмаслиги мумкин, бу эса Россияни дефолт ёқасида қолдиради. Ўз навбатида, Россия молия вазири Антон Силуанов лицензия узайтирилмаган тақдирда ҳам дефолт бўлиш эҳтимолини истисно қилди. Унга кўра, бу ҳолда Россия ташқи қарзларини рублда тўлайди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди