«Капиталбанк» Uzum экотизимининг бир қисми бўлади
«Капиталбанк» АТБ Uzum экотизимига қўшилиш орқали ўз фойдаланувчилари ҳисобига мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтиради. Шу билан бирга, «Капиталбанк» АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади

«Капиталбанк» Uzum экотизимининг бир қисмига айланаётгани ҳақида расмий эълон қилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 28 декабрида Finance TCI MCHJ биржа савдоларида «Капиталбанк» АТБ акцияларининг 50 фоиз сотиб олди. Битим қиймати 786,89 млрд сўмни ташкил этди.
Шундай қилиб, Россиянинг «Telekominvest» МЧЖ компанияси банк акциядорлари таркибидан чиқиб кетди ва 61,54 фоиз улуши билан Ўзбекистоннинг Finance TCI MCHJ мажоритар акциядори бўлди.
Finance TCI MCHJ Djuzum SPV компаниясининг шўба корхонаси бўлиб, республика учун ноёб Узум рақамли хизматларининг экотизимини ривожлантиряпти. Uzum компаниялар гуруҳи Ўзбекистондаги 10 дан ортиқ тадбиркор ва инвесторларнинг тажрибаси ва активларини бирлаштирган қўшма лойиҳадир.
2022 йил октябрь ойида тез етказиб бериш билан Uzum Market маркетплейси ишга туширилди. Ҳозирда сайтдаги ассортимент 200 мингдан ортиқ ноёб маҳсулотларни ташкил этади ва етказиб бериш географияси 17 та аҳоли пункти ва мамлакатнинг аксарият қисмини қамраб олади ва фаол равишда кенгайиб бормоқда.
Paymart ҳалол муддатли тўлов хизмати ҳам экотизимга қўшилди ва ўз номини Uzum Nasiya номига ўзгартирди. Хизматнинг мамлакат бўйлаб 250 мингга яқин мижозлари ва 1500 мингдан ортиқ ҳамкор дўконлари мавжуд.
Етакчи молиявий ва e-commerce хизматларининг интеграцияси ва ўз соҳаларидаги энг яхши мутахассислар тажрибасининг бирлаштирилганлиги Uzum’га жисмоний шахслар ва бизнесни ривожлантириш учун ноёб хизматлар экотизимини яратиш имконини беради. Шундай қилиб, Uzum Меркет компания ва хусусий тадбиркорларга IT-платформа ва логистика ечимларидан фойдаланган ҳолда янги мижозларни топиш ва ўз маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб сотиш имкониятини беради. Юридик шахсларга масофавий хизмат кўрсатиш ва бухгалтерия ҳисобжтини автоматлаштиришга йўналтирилган Uzum молиявий хизматларининг ривожланиши туфайли тадбиркорлик фаолиятини юритиш жараёни енгиллашади, бу эса мамлакатимиз аҳолисининг янада кўпроқ ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятига эга бўлишини англатади.
«Капиталбанк» АТБ Uzum экотизимига қўшилиш орқали ўз фойдаланувчилари ҳисобига мижозлар базасини сезиларли даражада кенгайтиради. Ўзбекистондаги энг кучли банк брендларидан бири ва энг йирик хусусий банк бўлган «Капиталбанк» АТБ ўз хизматларини ривожлантириш билан бирга Uzum бренди билан кооперацияда қўшимча маҳсулот қаторини таклиф этади.
Масалан, банк мижозлари барча хизматлар учун ягона Uzum ID га эга бўлади ва содиқлик тизимидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, банк хизматлари эса Uzum Market фойдаланувчилари учун мавжуд бўлади. Шу билан бирга, «Капиталбанк» АТБ ўз брендини сақлаб қолади, банк ҳамкорлари ва мижозлари учун шартлар ўзгаришсиз қолади.




