Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:04 · 19.02.2022

Кейинги пандемиядан сўз очган Билл Гейтс, Украина чегарасидаги вазиятнинг МДҲ давлатларига таъсири ва Европанинг бўшаб қолган газ омборлари — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Кейинги пандемиядан сўз очган Билл Гейтс, Украина чегарасидаги вазиятнинг МДҲ давлатларига таъсири ва Европанинг бўшаб қолган газ омборлари — кунлик дайжест

Яқин соатларда 2022 йилнинг 19 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Кейинги пандемиядан сўз очган Билл Гейтс

Билл Гейтс кейинги пандемия коронавируслар гуруҳидан бўлишини айтди.

Маълум қилинишича, Microsoft асосчиси Билл Гейтс бошқа патогендан келиб чиқадиган ва коронавирус оиласининг ўзгариши бўлган янги пандемия хавфидан огоҳлантирган. Гейтс бу ҳақда Мюнхендаги йиллик хавфсизлик конференциясида маълум қилган.

«Бизда яна пандемия бўлади. Кейинги сафар бу бошқа патоген бўлади», — деган Гейтс.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, тиббий технологиялардаги инновациялар, агар уларга ҳозирданоқ сармоя киритилса, вирусларга қарши яхшироқ курашишга ёрдам беради.

Гейтснинг сўзларига кўра, пандемия бошланганидан икки йил ўтиб, дунё аҳолиси коллектив иммунитетининг маълум даражасига етган. Касалликнинг оғирлиги ҳам янги инфекция варианти — омикрон билан камайган.

Тадбиркорнинг эслатишича, ҳозирда сайёра аҳолисининг атиги 61,9 фоизи вакцинанинг камида битта дозасини олган. Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан режалаштирилган эмланганлар сонини 70 фоизга етказиш мақсадига эришиш даргумон.

«Кейинги сафар биз буни синаб кўришимиз керак [вакциналарни яратиш ва тарқатиш]: биз буни икки йил ўрнига олти ой ичида қилишимиз керак», — деган Гейтс.

У, шунингдек, Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси орқали Wellcome Trust билан ҳамкорликда паст ва ўрта даромадли мамлакатларга вакциналарни етказиб берувчи Эпидемик тайёргарлик инновациялари коалициясига (CEPI) 300 миллион доллар хайрия қилган.

Украина чегарасидаги вазиятнинг МДҲ давлатларига таъсири

Moody’s агентлиги Украина билан можаронинг кучайиши муносабати билан Ғарбнинг Россияга нисбатан қаттиқ санкциялари жорий этилган тақдирда энг кўп зарар кўрадиган МДҲ давлатларини маълум қилди.

Moody’s рейтинг агентлиги таҳлилчиларига кўра, МДҲ давлатлари орасида Россия-Украина можароси бўйича Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова ва Арманистон энг заиф давлатлар ҳисобланади.

Экспертларининг фикрича, агар Россияга қарши эҳтимолий санкциялар Россия иқтисодиётида жиддий секинлашувга олиб келмаса, МДҲ мамлакатлари учун можаро билан боғлиқ хавфлар нисбатан кичик бўлади. Агар санкциялар жорий этилса, бу МДҲ давлатларига Россия билан иқтисодий, молиявий ва энергетик алоқалари, шунингдек, заиф ликвидлиги ва ташқи мавқеини ҳисобга олган ҳолда турли каналлар орқали таъсир қилади.

Маълумотларга кўра, Беларусь салбий прогнозли B3 рейтингига эга. Қирғизистон, Тожикистон, Молдова барқарор прогнозли B3, Арманистон эса барқарор прогнозли Ba3 рейтингини олган. Россия Baa3 барқарор прогнозли инвестиция даражасидаги суверен рейтингга эга.

Таъкидланишича, Россияга қарши санкциялар пул ўтказмалари бўйича Россияга энг қарам бўлган МДҲ мамлакатларига салбий таъсир кўрсатади — булар Қирғизистон ва Тожикистондир. Россия иқтисодиётининг эҳтимолий секинлашиши Қирғизистон ва Тожикистоннинг кредит қобилиятига меҳнат муҳожирлари пул ўтказмаларининг қисқариши туфайли таъсир қилади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, пул ўтказмалари ушбу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг мос равишда 33 ва 30 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, рублнинг сезиларли даражада заифлашишига олиб келадиган кескинликнинг эҳтимолий кучайиши МДҲ мамлакатлари валюталарига салбий таъсир кўрсатиши ва ликвидлик хавфини ошириши мумкин, айниқса Беларусь, Тожикистон ва Грузия каби давлатларнинг қарз улуши юқоридир.

Базавий ҳолат деб ҳисобланмаган Россиядаги кескин иқтисодий пасайиш Беларусь учун ҳам муҳим иқтисодий оқибатларга олиб келади. Сабаби, Россия республиканинг энг йирик савдо шериги ҳисобланади — умумий экспортнинг 46 фоизи Россияга тўғри келади.

Шу билан бирга, Россия ҳукумати Украинага ҳужум қилиш ниятини рад этади. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 февраль куни Владимир Путинга Россия ва АҚШ ўртасида Европада хавфсизлик кафолатлари бўйича мулоқот қилиш имкониятлари тугамаганини айтган.

Ўз навбатида, ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) ҳукумати 18 февраль куни Украина томонидан ҳужум қилиш хавфи туфайли аҳолининг Россияга эвакуация қилинишини эълон қилган. Киев бундай режаларни рад этиб, можарони дипломатия йўли билан ҳал этиш ниятида эканини таъкидлаган.

Европанинг бўшаб қолган газ омборлари

Европа ер ости газ омборлари 2022 йил 17 февраль ҳолатига кўра 95,3 фоизга бўшади.

Маълум қилинишича, газ обморлари охирги марта 2021 йилнинг ёз фаслида тўлдирилган бўлиб, у ерда атиги 5 фоиз газ захираси қолган.

Европа ер ости омборларидаги фаол газ ҳажми айни вақтда 2021 йилги ҳолатга қараганда 21 фоизга ёки 8,3 миллиард куб метрга кам. Шу билан бирга, ер остидаги газнинг 95,3 фоизи ёки 44,8 миллиард куб метри, аллақачон, эксплуатация қилинган.

«Газпром»га кўра, Украина газ омборларидаги заҳиралар ҳам камайиб бормоқда ва аллақачон 10,6 миллиард куб метр ишлатилган.

Маълумот учун, Россиянинг Европага газ экспорт 2021 йилнинг ўрталаридан қисқара бошлади, 2022 йил бошидан эса ушбу тенденция фаоллашди. Бироқ 1 февраль куни «Газпром» Украина орқали Европага газ транзитини икки баравар оширди.

Тонгага 50 та сунъий йўлдош станцияларини совға қилган  SpaceX

Американинг SpaceX компанияси Тонга Қироллигига 50 та VSAT технологияли сунъий йўлдош алоқа станцияларини етказиб берди.

«SpaceX компанияси 50дан ортиқ станцияларни жўнатади. Биз улардан энг яхши усулларда фойдаланиш вариантларини кўриб чиқмоқдамиз», — дейди қироллик бош вазири Сиаоси Совалени.

Қайд этилишича, қироллик расмийлари келаси ҳафтадан SpaceX мутахассислари кўмагида ушбу станцияларни алоқани таъминлаш учун Тонга Қироллигининг асосий нуқталарига жойлаштиришни бошлайди.

Нашр маълумотларига кўра, Тонга ҳукумати 20 февралгача сув ости кабелини таъмирлаш ишларини якунлашни режалаштирмоқда, бу эса ороль давлатини халқаро телефон ва интернет алоқалари билан таъминлайди.

Энергетика соҳаси кадрларини тайёрлашда Франция билан ҳамкорлик

Ўзбекистон энергетика соҳасида кадрлар тайёрлашда Франциянинг ENEDIS компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси ходимлари энергетика соҳасида миллий кадрларни замонавий амалиёт асосида тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Луара водийси Амалий фанлар миллий мактаби (Institut National des Sciences Appliquées — INSA) директори Янн Шамаяр ва Франциянинг етакчи энергетика компанияларидан бири — ENEDIS вакиллари билан учрашув ўтказган.

Фото: Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбарияти томонидан иқтисодиётнинг турли соҳалари учун малакали кадрларни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги маълумот тақдим қилинган. Энергетика давлатни жадал ривожлантириш борасидаги стратегик йўналишлардан бири бўлгани сабабли ушбу соҳага малакали кадрларни тайёрлаш муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланган.

Амалий фанлар миллий мактаби директори Янн Шамаяр Ўзбекистонда энергетика соҳаси учун мутахассисларни тайёрлашга берилаётган эътиборни эътироф этган. Шунингдек, республиканинг тегишли ташкилотлари ва ўқув муассасалари билан ушбу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирган.

Электромобилларини яна «чақириб олаётган» Tesla

АҚШнинг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси хавфсизлик нуқтаи назаридан Хитой бозоридан 26 мингдан ортиқ автомобилни қайтариб олишга қарор қилди.

Маълум қилинишича, Tesla компаниясининг Шанхай филиали ташаббуси билан «чақириб олиш» қарори 2020 йил 28 декабрдан 2022 йил 15 январгача Хитойда ишлаб чиқарилган 12 минг дона Tesla Model 3 электромобили ва 14 минг та Model Y электромобилига тегишли.

Tesla’нинг аниқлик киритишича, ушбу электромобилларда иссиқлик насосида нуқсон бор, бу эса автомобилни ишлатиш вақтида потенциал хавфли вазиятни юзага келтириши мумкин. Компания носоз автомобиллардаги нуқсонларни бепул тузатишга ваъда берган.

Қайд этиш керакки, Tesla биринчи марта электромобилларини қайтариб олаётгани йўқ. Бунга қадар компания машиналар жуда паст овоз чиқараётгани, хавфсизлик камарининг сигналидаги муаммо,  автопилот дастуридаги нуқсон ва бошқа сабаблар туфайли миллиондан ортиқ машиналарини «чақириб олган».

Ўзбекистоннинг гидротехник иншоотлар хавфсизлиги бўйича Словакия билан ҳамкорлиги

Словакия компаниялари «Ўзбекгидроенерго» акциядорлик жамияти билан ҳамкорлик қилиб, 2022 йилда гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, улардан тежамкорлик билан фойдаланиш билан боғлиқ тажриба лойиҳасини Ўзбекистонда жорий этиш ниятида.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Венадаги элчихонаси вакиллари Словакия пойтахти Братиславага ташриф чоғида MicroStep–MIS ва Vodohospodarska vystavba компаниялари вакиллари билан учрашган.

Маълум қилинишича, компанияларнинг асосий фаолияти метеорология ва иқлимшунослик учун замонавий ускуналарни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, авиация учун метеорологик станциялар, радиация мониторинги тизимларини яратиш, шунингдек, ўрганилаётган ҳудудларда иқлим ўзгаришини моделлаштириш ва прогнозлашдан иборат.

Гидротехника иншоотларини қуриш, уларнинг мустаҳкамлигини прогнозлаш, зилзилалар, сел оқимлари, иқлим ўзгариши ва бошқа табиат ҳодисалари билан боғлиқ таҳдидларни кўриб чиқиш ҳам улар фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.

Иккала компания ҳам Марказий Осиё мамлакатларида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширган. Хусусан, Ўзбекистонда MicroStep–MIS компанияси сейсмологик мониторинг учун ускуналар етказиб бериш, автоматик об-ҳаво мониторинги станцияларини ўрнатиш, шунингдек, аеропортда об-ҳавони кузатишнинг автоматлаштирилган тизимини ўрнатишда иштирок этган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда