Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 12:30 · 20.05.2022

Кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди — таҳлил

Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 2022 йил апрель ойида 23,4 мингтани ташкил этди.

Кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошди — таҳлил
Фото: Kommers.uz

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик сезиларли даражада ошганини кўрсатди. Шу билан бирга, экспертлар Жиззах (4,6 фоиз) ва Навоий (5,1 фоиз) вилоятларида юридик шахслар томонидан сотиб олинган кўчмас мулклар сони улушининг нисбатан юқорилиги мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти учун кўчмас мулк объектлари муҳим эканлигидан далолат беришини таъкидлади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Kommers.uz’га кўчмас мулк бозоридаги вазият бўйича таҳлилий материал тақдим этди.

Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 2022 йил апрель ойида 23,4 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг март ойига нисбатан (20,3 минг) 15,1 фоизга кўп. 2021 йилнинг мос даврига (20,8 минг) нисбатан ўсиш 12,6 фоизни ташкил этди.

Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони ўзгариши

Ҳудудлар кесимида энг юқори йиллик ўсиш суръатлари Хоразм (39 фоиз), Сурхондарё (32 фоиз), Наманган (29 фоиз), Жиззах (27 фоиз), Самарқанд (25 фоиз) вилоятларида қайд этилди. 

Сирдарё (2,6 фоиз) ва Тошкент (2,2 фоиз) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (3,8 фоиз) нисбатан пастроқ ўсиш суръатлари кузатилди.

Жиззах (4,6 фоиз) ва Навоий (5,1 фоиз) вилоятларида юридик шахслар томонидан сотиб олинган кўчмас мулклар сони улушининг нисбатан юқорилиги мазкур ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти учун кўчмас мулк объектлари муҳим эканлигидан далолат беради.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулк олди-сотдиси

Ҳудудлар бўйича жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича энг кўп шартномалар Тошкент шаҳри (6,9 минг), Тошкент (2,5 минг) ва Фарғона (2,1 минг) вилоятларида кузатилди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони

Шу билан бирга, юридик шахслар аксарият кўчмас мулкни Тошкент (79), Навоий (60) ва Жиззах (27) вилоятларида сотиб олишган.

Иккиламчи уй-жой бозорида нархлар ўзгариши

Таҳлил натижаларига кўра, апрель ойида иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари март ойига нисбатан 2,1 фоизга ўсди (мартда 1,9 фоиз камайиш). 

Нархларда энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах (6,5 фоиз), Андижон (5,3 фоиз), Тошкент (5,1 фоиз) ва Сирдарё (5 фоиз) вилоятларида кузатилган бўлса, Сурхондарё (-1,7 фоиз), Наманган (-1,4 фоиз) ва Хоразм (-1,2 фоиз) вилоятларида нархлар пасайган.

Тошкент шаҳри ва вилоят административ марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши (1 квадрат метр учун АҚШ доллари)

Тошкент шаҳрида ўтган ойга нисбатан иккиламчи бозорда ўртача уй-жой нархлари 1,3 фоизга ўсди. Уй-жой нархларининг ўсиши барча туманларда қайд этилган бўлиб, энг юқори ўсиш Бектемир (3,5 фоиз), Миробод (2,6 фоиз) ва Юнусободда (2,4 фоиз) кузатилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳри бўйича апрель ойида ўртача ижара нархи 8,6 долларни (1 кв метр учун) ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,4 фоизга ўсган (мартда 9,1 фоиз ўсиш). Туманлар кесимида юқори ижара нархлари Шайхонтоҳур (11,7 доллар), Миробод (10,8 доллар) ва Яккасаройда (10,6 доллар) қайд этилган бўлса, нисбатан пастроқ ижара нархлари Сергели (5,6 доллар), Бектемир (6,2 доллар) ва Учтепа (6,7 доллар) кузатилди

Халилуллоҳ Ҳамидов — марказ сектор мудири

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди