ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

17:19 | 20.9.22

Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

16:30 | 13.9.22

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?

15:04 | 13.9.22

Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ

13:50 | 13.9.22

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади

11:51 | 13.9.22

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

9:13 | 13.9.22

Хитой Ойга 3 та миссия юборади

17:39 | 12.9.22

Ўзбекистонда жойлашган чет давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

16:46 | 12.9.22

SpaceX 34 та Starlink сунъий йўлдошини фазога учирди

15:32 | 12.9.22

Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

13:46 | 12.9.22

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

10:14 | 12.9.22

Fitch Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини оширди

9:11 | 12.9.22

Финляндия Ўзбекистондаги лойиҳа учун 1,5 млн евро ажратди

17:15 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қандай ҳолларда пасайтирилиши мумкин?

13:28 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг асосий савдо-ҳамкор давлатларида инфляция августда қай даражада бўлди?

10:35 | 11.9.22

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини барқарор даражада тасдиқлади

9:02 | 11.9.22

Таҳлил: ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичлари

15:03 | 10.9.22

Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби осонлашади

13:30 | 10.9.22

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги провайдерларни лицензиялаш тартиби белгиланди

«Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Ҳужжат билан лицензия талаблари ва шартлари, лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги провайдерларни лицензиялаш тартиби белгиланди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 14 июлдаги буйруғи билан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳужжат билан лицензия талаблари ва шартлари, лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар, аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби белгиланган.

Бундан ташқари, лицензияни қайта расмийлаштириш тартиби, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тартиби, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби ва бошқалар белгилаб олинган.

Қайд этилишича, янгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ:

  • лицензиялар фақат Ўзбекистон резидентлари юридик шахсларга берилади;
  • крипто-биржалар устав жамғармасига (капитали), захирага қўйиладиган қисмига талаблар қисқартирилган;
  • лицензия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати камайтирилган.

Шу билан бирга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларининг (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг тавсиялари) талабларига мувофиқ баъзи чекловлар белгиланган.

Хусусан, террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган ҳамда қатор жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар томонидан лицензиатларни бошқаришга ва устав жамғармасида (капиталида) иштирок этишга йўл қўйилмаслиги айтилган.

Бундан ташқари, лицензиатларнининг устав жамғармасида (капиталида) оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши тақиқланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда крипто-активлар майнингини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом муҳокамага қўйилгани хабар қилинганди. Лойиҳада майнингни амалга ошириш учун рухсат бериш талаблари ва шартлари акс этган.

ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Янгиликлар 17:19 | 20.9.22
ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Технология 16:30 | 13.9.22
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Бизнес 15:04 | 13.9.22
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Миллиардерлар 13:50 | 13.9.22
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Янгиликлар 11:51 | 13.9.22
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?
Бизнес, Таҳлил 9:13 | 13.9.22
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?