Криптомиллионерлар оммавий равишда Пуэрто-Рикога кўчиб ўтишни бошлади
Пуэрто-Рико Қўшма Штатлар юрисдикциясининг бир қисмидир, аммо АҚШнинг ажралмас қисми эмас.

Криптомиллионерлар доимий солиқ имтиёзлари ва орол турмуш тарзи шароити сабаб Пуэрто-Рикога оммавий равишда кўчиб ўтишни бошлади. Бу ҳақда CNBC ёзмоқда.
Пуэрто-Рико расмийлари криптовалюта ишбилармонларига дўстона муносабатда бўлиб, йилига камида 183 кунни оролда ўтказадиган ҳар бир киши учун катта имтиёзлар таклиф қилади.
«Тадбиркор ва криптоинвестор Дэвид Жонсон 2021 йил март ойида ота-онаси, хотини ва болаларини оролга кўчирди», дейилади хабарда.
Жонсоннинг айтишича, Пуэрто-Рико унга 2012 йилда Tesla, Samsung ва Apple уни АҚШ технология марказига айлантиришга ёрдам берган Техас штати маркази Остинни эслатади.
«Ҳозир Пуэрто-Рикога, худди 10 йил олдин Остинда бўлгани каби, кўплаб эҳтиросли одамлар кўчиб кетишди. Бутун крипто жамоаси энди катта ва муҳим нарсани яратиш учун бирлашди. Оддий одамларга ёрдам берадиган нарса», — деб изоҳлайди Дэвид Жонсон.
Пуэрто-Рико Қўшма Штатлар юрисдикциясининг бир қисмидир, аммо АҚШнинг ажралмас қисми эмас.






