Lexus компанияси ROV автомобилини намойиш қилди
Lexus ROV деярли ҳеч қандай зарарли чиқиндиларни чиқармайди

Lexus компанияси водород билан ишлайдиган йўлтанламас автомобиль концептуал аравачаси — ROV’ни намойиш қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Япониялик автоконсернинг маълумотларига кўра, арава бронза рангга бўялган, замонавий Lexus автомобиллари услубидаги кузов панеллари, L шаклидаги оптика ва йўлтанламас шиналарга эга. Салон чарм безак ва кўп функцияли асбоблар панели билан жиҳозланган.

Lexus ROV’нинг техник хусусиятлари ошкор этилмаган, аммо шуниси маълумки, аравачага сиқилган водородда ишлайдиган литрли ички ёнув двигатели ўрнатилган.

Қайд этилишича, Lexus ROV двигатель мойининг озгина ёнишини ҳисобга олмаганда, деярли ҳеч қандай зарарли чиқиндиларни чиқармайди.
Аввалроқ энг ишончли автомобиллар рейтингида Lexus GX йўлтанламас энг юқори поғонани эгаллагани хабар қилинганди.






