Маск, Безос ва бошқалар: январда ким қанча бойлигидан айрилди?
91 ёшли тажрибали сармоядорнинг молиявий ҳолати яхшиланди.

Уоррен Баффет дунёдаги энг бой 10 нафар миллиардер орасида пул йўқотмаган ягона бизнесмен бўлди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Bloomberg Billionaire Index маълумотларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, 91 ёшли тажрибали сармоядорнинг молиявий ҳолати 2022 йилнинг январь ойида 4,46 миллиард долларга кўпайиб, жами 113 миллиард долларга етган.
Шунингдек, миллиардерлар етакчиси Илон Маск йил бошидан буён 50 миллиард доллар йўқотиб, бойлиги 220 миллиард долларгача камайган. Рейтингда Маскдан сўнг иккинчи ўринда борувчи Amazon асосчиси ва ҳаммуаллифи Жефф Безос эса 23 миллиард доллар йўқотган. Миллиардерлар рўйхатида учинчи ўринда турувчи Бернар Арно 16 миллиард йўқотган.
Таҳлилчилар энг бой одамларнинг йўқотишларини жаҳон фонд бозорларининг январдаги коррекцияси билан изоҳламоқда, бу, хусусан, сўнгги икки йил давомида улушлари ўсиб бораётган юқори технология сектор котировкаларининг пасайишига олиб келган.
Бироқ Уоррен Баффет инвестицияларининг юқори даражадаги диверсификацияси туфайли умумий салбий тенденцияни енгиб ўтишга ва нархлар пастлаётган бозорда пул ишлашга муваффақ бўлди. У илгари ҳам буни бир неча бор уддасидан чиққан.
Жаноб Баффетнинг энг машҳур афоризмларидан бири: «Гап пайпоқ ёки акциялар ҳақида бўладими, мен нарх тушганда сифатли товарларни сотиб олишни яхши кўраман».
Аввалроқ Уоррен Баффет миллиардерлар рейтингида Meta ва Google асосчиларидан ўзиб кетгани хабар қилинганди.






