Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 16:08 · 29.07.2022

Microsoft Россиядаги фаолиятини тугатиш учун 126 млн доллар сарфлайди

Айни дамда компаниянинг йиллик соф фойдаси 2 фоизга кўпайиб, 16,7 миллиард долларни ташкил этган.

Microsoft Россиядаги фаолиятини тугатиш учун 126 млн доллар сарфлайди

Microsoft компаниянинг Россиядан чиқиб кетишини таъминлаш билан боғлиқ харажатларини 126 миллион долларга баҳолади. Бу ҳақда компаниянинг Қимматли қоғозлар ва бозорлар комиссияси (SEC) учун тайёрланган молиявий ҳисоботида айтилади.

Харажатлар қарзлар ва Россиядаги ходимларга ишдан бўшатиш нафақаларини тўлаш ҳамда активлар қадрсизланишидаги йўқотишларини қоплашни ўз ичига олади.

SEC томонидан эълон қилинган Microsoft ҳисоботига кўра, компаниянинг 2022 йил иккинчи чорагидаги даромади 51,8 млрд доллар ташкил қилган ва компания фойдаси 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоизга ўсган. Йиллик соф фойда 2 фоизга кўпайиб, 16,7 миллиард долларга етган.

Microsoft 2022 йил март ойида Россияда ўз маҳсулот ва хизматларини сотишни тўхтатганини эълон қилди. Корпорация президенти Брэд Смитнинг таъкидлашича, бу қарор Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан жорий қилинган санкциялар билан боғлиқ.

«Биз АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳукуматлари билан ҳамкорликда ишлаяпмиз ва бу давлатларнинг санкциялар тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, Россиядаги бизнесимизнинг кўп қисмларини тўхтатяпмиз», — деган Брэд Смит.

Microsoft июнь ойи бошида компаниянинг Россиядаги бизнесига таъсир этувчи «иқтисодий истиқболлар ўзгариши» сабаб мамлакатдаги фаолиятини «сезиларли даражада» қисқартирмоқчи эканини маълум қилганди.

Компаниянинг қўшимча қилишича, Microsoft россиялик мижозларга нисбатан мавжуд шартнома мажбуриятларини бажаришда давом этади, бироқ янги савдолар тўхтатилади. Россиядаги фаолиятнинг қисқаришидан 400 дан ортиқ ходим зарар кўрди. Компания «ушбу оғир даврда» қўллаб-қувватлаш учун улар билан «яқин ҳамкорликда» ишлаётганини қайд этди.

Россия IP-манзилига эга фойдаланувчилар июнь ойининг ўрталарида Windows 10 ва 11 операцион тизимларини юклаб олаётганда муаммоларга дуч келди — уларни расмий веб-сайтдан фақат VPN орқали юклаб олиш мумкин эди. Июнь ойининг охирида Смит Microsoft Россиядаги бизнесни қисқартиришни ундан ҳеч нарса қолмагунча давом эттиришини айтди.

Аввалроқ Microsoft’нинг чораклик даромади кутилганидан 800 млн доллар юқори бўлгани хабар берилган эди. Маълум қилинишича, 25 январь куни АҚШда биржа савдолари якунлангандан сўнг Microsoft компанияси 2021 йилнинг охирги чорагидаги, яъни компаниянинг 2022 молиявий йилининг иккинчи чорагидаги фаолияти натижаларини тақдим этган.

Мавзуга доир:

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда