Президентнинг тадбиркорлар учун муҳим қарори қабул қилинди

19:02 · 01.10.2022

Кадастр ҳужжати бепул бўлди

17:28 · 01.10.2022

Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди

16:03 · 01.10.2022

Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди

14:21 · 01.10.2022

Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди

12:44 · 01.10.2022

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди

11:25 · 01.10.2022

Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?

21:32 · 30.09.2022

Ўзбекистонда 4,5 млн нафарга яқин фуқароларнинг мол-мулк солиғидан қарзи борлиги малум бўлди

19:49 · 30.09.2022

Apple Россиядаги ходимларини Қиргизистонга кўчирди

18:45 · 30.09.2022

Урганч, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларидан Саудия Арабистонига мунтазам авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин

17:11 · 30.09.2022

Ўзбекистон олтин захираларини оширди

15:29 · 30.09.2022

Президент «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни имзолади

13:42 · 30.09.2022

Ўзбекистон глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида энг юқори кўрсаткични қайд этди

12:13 · 30.09.2022

Ўзбекистондаги майнерлар ҳар ой 3 млн сўм, крипто-биржалар эса 120 млн сўмдан йиғим тўлайди

10:53 · 30.09.2022

Uzbekistan Airways фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтариш тартибини соддалаштиради

23:09 · 29.09.2022

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилади

21:37 · 29.09.2022

Uzbekistan Airports парвозларни кузатиш учун Telegram бот ишга туширди

20:07 · 29.09.2022

АҚШ ўзбек пахтасига қўйилган чекловларни олиб ташлади

18:34 · 29.09.2022

Миллиардерлар нима ўқийди? Жек Мадан 5 та китоб тавсия

Хитойлик тадбиркорнинг рўйхатида Жим Коллинзнинг ҳам китоблари бор.

Миллиардерлар нима ўқийди? Жек Мадан 5 та китоб тавсия
Фото: 4td.fm

Жек Ма ўз вақтида инглиз тилидан дарс бериб ҳафтасига 15-20 доллар ишлаб топган. 2021 йилда эса Bloomberg унинг бойлигини 51,5 миллиард долларга баҳолади.

Ўқитувчидан миллиардер бизнесмен даражасига етиш йўлида Жек Мага тинимсиз меҳнат билан китоблар ҳамроҳ бўлгани аниқ. Қуйида Американинг Forbes журнали муқовасида расми чоп этилган биринчи хитойлик миллиардернинг севимли китоблари ҳақида сўз боради.

«Бизнес цикллари», Йозеф Шумпетер

Бу XX асрнинг энг нуфузли иқтисодчиларидан бири Йозеф Шумпетернинг асосий иқтисодий ишидир. Тадқиқотчи ўз китобида технологик инновациянинг тарихий ролига катта эътибор қаратган. Статистик ва тарихий маълумотлардан фойдаланиб, у бутун иқтисодий жараённи таҳлил қилишга интилган.

Фото: Йозеф Шумпетер «Деловые циклы»

Шумпетер ўз ишида иқтисодиётнинг ҳолатини баҳолаш мумкин бўлган тебранишларни белгилаб берган. Ҳар бир бизнес циклида тўрт босқич мавжуд: чўққи, рецессия, қулаш, тикланиш — буларнинг барчаси енгиб ўтилгандан кейингина цикл тугалланган ҳисобланади. Ушбу усулга асосланиб, тадбиркорлар қачон битимлар тузиш ва активларни сотиш энг фойдали эканлигини кузатишлари мумкин.

«Абадиятга қурилганлар», Жим Коллинз, Жерри Поррас

Китоб Стэнфорд университетининг Олий бизнес мактаби томонидан олиб борилган тадқиқот натижасидир. Жим Коллинз бизнес маслаҳатчиси ва бошқарув соҳасидаги илмий материаллар муаллифидир. Бунга қадар ушбу ёзувчининг бошқа китоблар бир неча миллиардерлар томонидан эътироф этилгани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Джим Коллинз, Джерри Поррас «Построенные навечно»

Жумладан, миллиардер Жефф Безос Жим Коллинзнинг «Яхшидан зўргача» китобини ўқишга тавсия қилган. Бундан ташқари, Netflix асосчиси Рид Хастингс ушбу муаллифнинг «Тадбиркорликдан ташқари» номли китобини мақтаган.

«Абадиятга қурилганлар» китобининг ҳаммуаллифи Жерри Поррас ҳам Стэнфорд университети профессори ва ташкилий ўзгаришларни ташхислаш учун дастурий таъминот яратувчилардан бири. Улар 18 та компаниянинг — бошланғич корхоналардан тортиб йирик корпорацияларгача тажрибасини тўплаган ва бозорда ўз ўрнини шу қадар узоқ вақт сақлаб қолишга қандай амалиётлар ёрдам беради, деган саволга жавоб топди.

«Бу ерга ҳамма келади», Клэй Ширке

Бу америкалик медиа тадқиқотчиси Клей Ширкенинг 2008 йилда нашр этилган китобидир. Ширке ўз ишида Интернет ва ижтимоий тармоқларни замонавий институтлар деб ҳисоблайди, уларда жамоаларни яратишнинг анъанавий усуллари билан солиштирганда моҳиятан ҳеч қандай ташкилот назорат ва чекловлар мавжуд эмас.

Фото: Клэй Ширке «Сюда приходят все»

Энди исталган вақтда тармоққа уланиш, контентни баҳам кўриш, уни яратиш ва ҳамфикрларни топиш мумкин. Ширкенинг ёзишича, энди одамлар телевизор кўриш ўрнига Twitter’да ўз фикрлари билан ўртоқлашади.

«Асосчилар», Крис Андерсон

Тадбиркор, 3D Robotics асосчиси, муаллиф ва Wired журналининг собиқ бош муҳаррири Крис Андерсоннинг «Асосчилар» китобида рақамли ишлаб чиқариш ривожига туртки бўлган учинчи саноат инқилоби ҳақида сўз боради.

Фото: Крис Андерсон «Создатели»

Китобнинг асосида Андерсоннинг «Кейинги атом инқилоби: атомлар янги битлар бўлади» туради. Кейинчалик унинг ғоялари Harvard Business Review журналининг мақоласида келтирилди.

«Дао Дэ Цзин», Лао-Цзи

Хитой ҳикматларининг тўпламини милоддан аввалги VI—V асрларда яшаган қадимги файласуф Лао-Цзи ёзган. «Дао Дэ Цзин» «Йўл китоби» деб ҳам аталади. У 81 та қисқа бобдан иборат бўлиб, унда кучли руҳни тарбиялаш, уйғунликка эришиш ва ҳаёт қийинчиликларини енгиш йўллари ёзилган.

Фото: Лао-Цзы «Дао Дэ Цзин»

Китоб ғоялари замирида «Дао» тушунчаси: оламнинг асосий тамойиллари ётади, бу эса нарсаларнинг табиий тартиби ва «самовий ирода» мавжудлигини назарда тутади. Лао-Цзи таърифлаган ҳамма нарса ҳаётнинг барча соҳаларига тегишли: бизнес, шахсий ҳаёт ва ҳатто экология.

Президентнинг тадбиркорлар учун муҳим қарори қабул қилинди
Янгиликлар 19:02 · 01.10.2022
Президентнинг тадбиркорлар учун муҳим қарори қабул қилинди
Кадастр ҳужжати бепул бўлди
Янгиликлар 17:28 · 01.10.2022
Кадастр ҳужжати бепул бўлди
Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди
Янгиликлар 16:03 · 01.10.2022
Ўзбекистон истеъмол бозорида товар ва хизматлар сентябрь ойида қимматлашди
Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Янгиликлар 14:21 · 01.10.2022
Ўзбекистон энг кўп қалампир экспорт қилаётган 5 та давлат номи маълум бўлди
Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди
Янгиликлар 12:44 · 01.10.2022
Россияда ҳарбий ҳаракатлар учун мослаштирилган робот яратилди
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди
Янгиликлар 11:25 · 01.10.2022
Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул камайди