Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 18:30 · 06.01.2022

Миллионлаб доллар зарар, ёпилган аэропорт ва банклар. Қозоғистондаги намойишлар иқтисодиётга қандай таъсир қилди?

Бизнесга етказилган зарарнинг умумий миқдори 92 миллион доллар деб баҳоланди.

Миллионлаб доллар зарар, ёпилган аэропорт ва банклар. Қозоғистондаги намойишлар иқтисодиётга қандай таъсир қилди?
Фото: Kommers.uz

Қозоғистондаги норозилик намойишлари 2022 йилнинг 2 январида суюлтирилган газ нархининг тўсатдан 55-60 тенгедан 120 тенгега кескин кўтарилиши ортидан бошланди.

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, газ нархининг кескин кўтарилишига 2022 йил 1 январдан бошлаб суюлтирилган газ нархини тўлиқ электрон савдо майдончалари ва биржалар орқали шакллантиришга ўтилгани сабаб бўлган.

Шундай бўлса-да, нарх кўтарилишида асосий айбдор сифатида Қозоғистон Энергетика вазирлиги, шунингдек, энг йирик газ таъминоти компаниялари — «Казмунайгаз» ва «Казахгаз» кўрсатилди.

Намойишлар нефть шаҳри ҳисобланган Жанаозенда бошланди, бироқ тезда бошқа шаҳарлар: Олмаота, Оқтов, Оқтўбе, Қарағанда, Нурсултон, Чимкент, Кокшетау ва Уралскга тарқалди. Айрим шаҳарларда норозилик намойишлари тартибсизликларга айланди. Қуйида ушбу намойишлар фонида Қозоғистон иқтисодиётида қандай ўзгаришлар юз бергани ҳақида сўз боради.

Миллионлаб зарар

Қозоғистон Миллий тадбиркорлар палатаси мамлакатдаги тартибсизликлардан кейин бизнесга етказилган зарарнинг умумий миқдори 92 миллион долларни ташкил этганини маълум қилди. Улар бу рақамлар дастлабки ва тахминий эканини таъкидлаган.

Оқтов, Оқтўбе ва Олмаота аэропортлари ёпилди

«Хабар 24» Қозоғистон давлат телеканали 6 январь куни Оқтов, Оқтўбе ва Олмаота аэропортлари ёпилганини маълум қилди. Намойишчилар 5 январь куни Олмаота шаҳридаги аэропортни эгаллаб олганди. Бироқ кун охирига келиб, аэропорт намойишчилардан озод қилинди.

Сўнгги хабарларга кўра, мамлакат пойтахти Нурсултон шаҳридаги аэропорт нормал режимда ишламоқда.

Uzbekistan Airways Қозоғистонга авиақатновларни бекор қилди

Uzbekistan Airways дастлаб Қозоғистоннинг намойишлар авж олган Оқтов шаҳрига 5 январь кунги авиақатновларни бекор қилди.

Компания хабарига кўра, Оқтов халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги муносабати билан 2022 йил 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч–Оқтов–Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлари бекор қилинган.

Кейинроқ Uzbekistan Airways 2022 йил 6 январга мўлжалланган Қозоғистоннинг Оқтўбе ва Олмаота шаҳарларига парвозлар ҳам бекор қилинганини маълум қилди.

2022 йил 6 январга мўлжалланган HY9729/9730 Нукус–Оқтўбе–Нукус ва HY763/764 Тошкент–Олмаота–Тошкент йўналишлари бўйича авиақатновлар бекор қилинди.

Интернетга қўйилган чеклов

Қозоғистон давлат телеканали «Хабар 24» 6 январь куни мамлакатда интернетга киришга вақтинчалик чеклов қўйилганини маълум қилди. Бироқ 5 январь куниёқ мамлакат бўйлаб интернетдан фойдаланишда кескин узилишлар кузатилганди.

«Қозоғистон вақтинчалик офлайн режимда, мамлакатда интернетга кириш чекловлари жорий этилган. Кун давомида мамлакат аҳолиси ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга киришда муаммоларга дуч келмоқда, фақат уяли алоқа ишламоқда», дейилади телеканал хабарида.

Маълум қилинишича, фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда давлат идоралари тармоқлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

«Расмийлар бу чора-тадбирлар фуқаролар ҳуқуқларини чеклаш эмас, балки хавфсизликни таъминлашга қаратилганлигини таъкидламоқда», дейилади телеканал хабарида.

Мамлакатда барча банклар фаолияти тўхтатилди

Қозоғистон Миллий банкининг расмий вакили Олжас Рамазановнинг маълум қилишича, мамлакатдаги барча молиявий ташкилотлар — фонд биржаси, банклар, ва бошқа молия институтларининг фаолияти тўхтатилди.

«Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Қозоғистон Миллий банки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терроризмга қарши операциялар ўтказилиши ҳамда Интернетдаги вақтинчалик узилишларни ҳисобга олган ҳолда шундай қарорга келинди», — дейди Рамазанов.

Бензин ва газ нархини давлат томонидан тартибга солиш жорий этилди

Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати 6 январь куни мамлакатда бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ нархларини давлат томонидан тартибга солиш жорий этилганини маълум қилди.

«Қозоғистондаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун суюлтирилган газни чакана сотишда 180 кунлик нархлар чегараси ўрнатилди», дейилади матбуот хизмати хабарида.

Ҳукумат маълумотларига кўра, турли ҳудудларда суюлтирилган газ нархининг литри 50 дан 75 тенгегача бўлади. Суюлтирилган нефть газини электрон савдо майдончаси орқали сотишга тўлиқ ўтиш бир йилга қолдирилди.

Қозоғистон компанияларининг акциялари қулади

Қозоғистон Миноритар акциядорлар уюшмаси мамлакатдаги воқеалар фонида Лондон фонд биржасида капиталлашув бўйича йирик қозоқ компанияларининг акциялари қулаганини маълум қилди.

«Kaspi энг кўп зарар кўрди — 2022 йил 5 январдаги бир савдо кунида акциялар нархи 30 фоиздан кўпроққа тушди. Halyk bank акцияларининг нархи деярли 20 фоизга тушди», дейилади ассоциация хабарида.

Halyk bank’ни Қозоғистоннинг биринчи Президентининг қизи ва куёви Динара ва Тимур Кулибаевлар бошқаради. Baring Vostokф фондлари, Вячеслав Ким, Михаил Ломтадзе Kaspi компаниясининг акциядорлари ҳисобланади.

Биткоин нахри тушиб кетди

Қозоғистонда бошланган намойишлар фонида криптовалютанинг майнинг ҳажми 12 фоизга камайиб, нархи 43 минг доллардан пастга тушди. Чунки ушбу мамлакат криптовалюта «қазиб олиш» бўйича иккинчи ўринда туради.

Қайд этиш керакки, яқинда Қозоғистонга Хитойдан майнинг учун 90 мингга яқин компьютерлар олиб келинганди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда