M&M’s рекламасидан гапирувчи конфетлар олиб ташланди
M&M’s бир йил аввал эълон қилинган ташқи кўринишдаги ўзгаришларга жамоатчиликнинг норозилиги туфайли реклама кампанияларида анимацион конфетлардан фойдаланишни номаълум муддатга тўхтатади. Эндиликда анимацион ширинликлар ўрнига америкалик актриса ва комедиячи Майя Рудольф M&M’s’нинг юзи бўлади

M&M’s бир йил аввал эълон қилинган ташқи кўринишдаги ўзгаришларга жамоатчиликнинг норозилиги туфайли реклама кампанияларида анимацион конфетлардан фойдаланишни номаълум муддатга тўхтатади.
I can't wait for the internet to inevitably obsess over the incredibly subtle new design changes to the M&M characters. pic.twitter.com/Y03C1wBYkW
— Mark's Yesterworld (@Yester_World) January 20, 2022
«Ўтган йили биз севимли сўзлашувчи конфетларимизга ўзгаришлар киритдик. Кимдир эътиборга олишига ишончимиз комил эмас эди. Ва биз, албатта, бу интернетни ‘портлатиб юборади’, деб ўйламаган эдик. Бу M&M’s истаган охирги нарса, чунки биз ҳар доим одамларни бирлаштиришга ҳаракат қилганмиз », дейилади ишлаб чиқарувчи баёнотида.
It’s rare Ms. Brown and I get to spend time together without some colorful characters barging in. – Ms. Green pic.twitter.com/hnoktsAgAW
— M&M'S (@mmschocolate) June 28, 2015
Брендга эгалик қилувчи Mars корпорацияси 2022 йил январь ойида персонажлар концепциясига ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди: компания уларни замонавийлаштириб, «ҳеч ким ўзини ортиқча ҳис қилмайдиган дунё» яратмоқчи эканини таъкидлади. Конфетлар бўйи сезиларли даражада фарқ қилади, шунингдек, қўллар ва оёқларнинг ранги ўзгаради. Алоҳида-алоҳида, урғу аёл персонажларидаги ўзгаришларга қаратилган — Яшил этикларини кроссовкаларга алмаштирди, Чигаррангнинг эса пошнаси баландлиги пасайтирилди.
Сентябрь ойида компания «инклюзивлик ва ўзини ўзи қабул қилиш»ни ифодаловчи Бинафша рангли янги аёл характерини қўшди. 2023 йил бошида M&M’s, шунингдек, дунёни ўзгартираётган аёллар ролини таъкидлаш учун 8 мартгача аёл конфетларни чекланган партиясини эълон қилди.
Бундай ўзгаришлар ижтимоий тармоқларда кучли танқидларга сабаб бўлди. Энг муҳими, фойдаланувчилар янгиланган Яшилдан норози бўлди: «Яшилни қолдиринг» деб номланган петицияда қаҳрамоннинг оёқ кийимларини қайтариш талаби Change.org платформасида 20 мингга яқин овоз тўпланган. Компаниянинг ўзи Яшилга қарши норозиликни «мисли кўрилмаган» деб атади. Шу билан бирга, M&M’s қаҳрамонлари «доимий равишда давр билан ҳамнафас ривожланиб боришини» таъкидлади.
Эндиликда анимацион ширинликлар ўрнига M&M’s’ни америкалик актриса ва комедиячи Майя Рудольф тақдим этади. Актриса «болалигидан ширинликларни яхши кўришини» ва M&M’s билан ишлашни интиқлик билан кутаётганини айтди.
WSJ’нинг маълум қилишича, актриса Қўшма Штатларда жуда машҳур ва унинг иштирокидаги реклама, нима бўлишидан қатъи назар, интернетда танқид қилиниши даргумон. Янги кампания тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.






