
Молия вазири ўринбосарлари 2022 йил бюджет лойиҳасидаги ўзгаришлар юзасидан йиғилиш ўтказди
Давлат бюджети бўйича Президент томонидан берилган топшириқлар ҳудудларда муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистоннинг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ҳудудларда муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида 1 ноябрь куни «‘2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида’ги қонун лойиҳаси» муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президент томонидан топшириқлар берилган. Уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳудудларда маҳаллий кенгашлар ҳалқ депутатлари, тадбиркорлар ва фуқаролар иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Қайд этиилишича, муҳокамаларда молия вазири ўринбосарлари 2022 йил учун бюджет лойиҳасида солиқ бюджет сиёсатидаги асосий ўзгаришларни, маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни йиғилиш иштирокчиларига батафсил тушунтириб бермоқда.
Хусусан, бу каби тадбирлар Қорақалпоғистонда ва Сирдарё ҳамда Хоразм вилоятларида ташкил этилган. Ҳафта давомида республиканинг қолган ҳудудларида ҳам бу каби семинарлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда намунали маҳаллаларда фитнес кўчаларини яратиш учун 100 млрд сўм ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилгани ҳақида хабар берилди.






