Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 11:30 · 25.03.2022

Мулкдор бузилган ва берилган уй-жойнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқни тўламаслиги белгиланди

Президент томонидан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қарор имзоланди.

Мулкдор бузилган ва берилган уй-жойнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқни тўламаслиги белгиланди
Фото: «xtrlarge.com»

Ўзбекистонда мулкдор бузилган ва берилган уй-жойнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқни тўламайди. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент томонидан 2022 йил 14 мартдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Қайд этилишича, Уй-жой кодексининг 27-моддасига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати ва бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати ўртасидаги фарқ мулкдор томонидан қайтарилиши талаб этилмайди.

Илгари, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим эди.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида»ги қонунларига, Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми «а» бандига, Жиноят-процессуал кодексининг 429-моддаси 2-қисмига ҳамда бошқа айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, паспортлар билан бирга ID-карталар ҳам қабул қилинади.

Шу билан бирга, Оила кодексига доимий яшаб турган жойи бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришларга кўра, «яшаб турган жойдаги» деган сўзлар ўрнига «доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойдаги» деган сўзлар қўлланилади. Бундан ташқари, қуйидагилар ўзгартирилди:

  • 225-моддага кўра, энди ўлимни қайд этиш учун ФҲДЁ органига марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмайди;
  • 228-модданинг 4-қисмига кўра, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ариза берувчининг аризасида кўрсатилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Олдинги таҳририда, юқорида кўрсатилган далолатномалар ариза берувчининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида кўриб чиқилар эди.

Солиқ кодексининг 126-моддасига қўшимчалар киритилди. Уларга кўра, жисмоний шахсларни солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш уларга ваколатли орган томонидан идентификацияловчи ID-карталарни ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини бериш билан бир вақтда амалга оширилади. Бунда солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи алоҳида ҳужжат берилмайди.

Ўзбекистоннинг юридик шахсини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида у бир вақтнинг ўзида солиқ органларида ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйилган ҳолда берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Чет давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган чет эл юридик шахсларига (шу жумладан компаниялар ва бошқа корпоратив тузилмаларга) берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами тўғрисидаги гувоҳнома солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди ва уларга кўра, Ўзбекистон фуқаролари давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

  • Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини вояга етмаган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда;
  • вояга етмаган шахс илм-фан, таълим, спорт ёки маданият соҳаларидан биридаги халқаро тадбирда ёки мусобақада иштирок этганда;
  • ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахсга, шунингдек унга ҳамроҳлик қилувчи шахсга хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилганда ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганда берганлик учун.

Бундан ташқари, етим болага ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болага идентификацияловчи ID-картасини берганлик учун давлат божи ундирилмайди.

Шунингдек бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14 мартдан кучга кирди.

Аввалроқ Ўзбекистонда айрим шахсларга хорижга чиқиш паспорти берганлик учун давлат божи ундирилмаслиги хабар қилинганди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди