ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди

17:19 | 20.9.22

Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

16:30 | 13.9.22

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?

15:04 | 13.9.22

Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ

13:50 | 13.9.22

Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади

11:51 | 13.9.22

Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?

9:13 | 13.9.22

Хитой Ойга 3 та миссия юборади

17:39 | 12.9.22

Ўзбекистонда жойлашган чет давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони маълум қилинди

16:46 | 12.9.22

SpaceX 34 та Starlink сунъий йўлдошини фазога учирди

15:32 | 12.9.22

Деҳқончилик учун ерлар аҳолига 30 йилга ижарага берилади

13:46 | 12.9.22

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

10:14 | 12.9.22

Fitch Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати кутилмасини оширди

9:11 | 12.9.22

Финляндия Ўзбекистондаги лойиҳа учун 1,5 млн евро ажратди

17:15 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қандай ҳолларда пасайтирилиши мумкин?

13:28 | 11.9.22

Ўзбекистоннинг асосий савдо-ҳамкор давлатларида инфляция августда қай даражада бўлди?

10:35 | 11.9.22

Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини барқарор даражада тасдиқлади

9:02 | 11.9.22

Таҳлил: ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичлари

15:03 | 10.9.22

Уй сотиб олиш ва уйга рўйхатга қўйиш тартиби осонлашади

13:30 | 10.9.22

Назарбоевнинг номзодлар орасидан йўқолиб қолган куёви, вафот этган миллиардер «кумуш қирол» ва реклама даромадини илк бор ошкор қилган Amazon — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Назарбоевнинг номзодлар орасидан йўқолиб қолган куёви, вафот этган миллиардер «кумуш қирол» ва реклама даромадини илк бор ошкор қилган Amazon — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 4 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Назарбоевнинг номзодлар орасидан йўқолиб қолган куёви

Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер «Газпром» директорлар кенгашига номзод сифатида илгари сурилди.

Маълум қилинишича, компания томонидан тасдиқланган номзодлар рўйхатида Kazenergy ассоциацияси раиси Тимур Кулибаев, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви йўқ. Ўтган ҳафтада у ҳукумат томонидан компания директорлар кенгашига номзод сифатида кўрсатилганди.

Губкин номидаги Россия Давлат университети ректори Виктор Мартинов, Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси ректори Владимир Мау, «Газпромбанк» бош директори Андрей Акимов, Россия Президентининг махсус вакили Виктор Зубков, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, «Газпром» бошқаруви раиси Алексей Миллер ва бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам кенгаш аъзолигига номзод сифатида кўрсатилган. 30 июнь куни Санкт-Петербургда «Газпром» акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтади.

Январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликларни бостириш ортидан Назарбоев оиласининг кўплаб аъзолари ва оилага алоқадор амалдорлар ишдан бўшатилганди.

Тимур Кулибаев собиқ Президентнинг ўртанча қизи Динара билан турмуш қурган. 17 январь куни у «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимини тарк этди.

Вафот этган миллиардер «кумуш қирол»

Мексикалик миллиардер, «кумуш қирол» Альберто Байерес 90 ёшида вафот этди.

«Мексикалик машҳур тадбиркор Альберто Байереснинг вафотидан афсусдаман. Унинг оиласи ва дўстларига самимий ҳамдардлик билдираман», — деб ёзди Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард Twitter’да. Ўлим сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Альберто Байерес 1931 йилда Мехико шаҳрида туғилган. У бизнесни отаси Рауль Байересдан (1967 йилда вафот этган) мерос қилиб олди. Отаси унга ўндан ортиқ компанияларни, жумладан Cuauhtémoc Moctezuma пиво заводи ва Peñoles тоғ-кон компаниясини қолдирган.

Кейинчалик пиво заводи Нидерландиянинг Heineken компанияси томонидан сотиб олинди. 

Бизнесменни «Мексика қироли Мидас» ва «кумуш қирол» деб аташади. У «Фреснильо» кумуш конига ва Мексикадаги энг йирик олтин конларига эгалик қилади.

Реклама даромадини илк бор ошкор қилган Amazon

Amazon 2021 йилда рекламадан 31 миллиард доллардан ортиқ даромад кўрганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, Amazon 2021 йилда компаниянинг реклама бизнесидан 31,2 миллиард доллар даромад олгани, тўртинчи чоракда сотувлар 32 фоизга ошгани ҳақида молиявий ҳисобот эълон қилган.

Олдин Amazon ўзининг реклама бизнеси рақамларини ошкор қилмас эди. Таққослаш учун, Microsoft’нинг 2021 йилдаги реклама даромади, бош директор Сатя Наделланинг сўзларига кўра, 10 миллиард доллардан ошган, Snap’нинг даромади 4,12 миллиард доллар, Pinterest’нинг даромади эса 2,58 миллиард долларни ташкил қилган.

Маълумотларга кўра, Amazon’нинг тўртинчи чоракдаги реклама даромади умумий даромаднинг атиги 7 фоизини ташкил этган. Шундай бўлса ҳам, у жисмоний дўконларга қараганда 2 баравар кўпроқ ва компания обуналаридан, жумладан Amazon Prime обунасидан ҳам кўпроқ даромад келтиради.

«Албатта, реклама фақат мижозлар учун фойдали бўлсагина ишлайди. Қачонки ажойиб мижозлар тажрибасини яратганимизда, брендлар учун яхши натижаларни яратамиз», — дейди Amazon бош молиявий директори Браян Олсавский.

Илк марта фойда кўрган Snapchat эгаси

Snapchat иловаси эгаси Snap Inc. чоракни биринчи марта фойда билан якунлади ва даромадини сезиларли даражада оширди.

Маълум қилинишича, компаниянинг октябрь-декабрь ойларида соф даромади 22,6 миллион долларни ёки ҳар бир акция учун 1 центни ташкил қилган. Компаниянинг 2021 йилнинг шу давридаги йўқотиши 113,1 миллион доллар ёки ҳар бир акция учун 8 центни ташкил этган.

Таъкидланишича, даромад 42 фоизга ошиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этган. Таҳлилчилар ҳар бир акция учун ўртача ҳисобда 9 цент соф йўқотиш ва 1,2 миллиард долларлик даромадни башорат қилганди.

Шунингдек, ўтган чоракда Snapchat иловасининг кунлик фаол фойдаланувчилари сони 20 фоизга ошиб, 319 миллион кишини ташкил этган. Натижа экспертлар кутган 317 миллион кишидан ҳам яхши бўлган.

Компания 2021 йилда умуман йўқотишларини 488 миллион долларга — 48 фоизгача камайтирган. Даромадини эса 64 фоизга ошириб, 4,1 миллиард долларга етказган. EBITDA кўрсаткичи кетма-кет иккинчи йил ижобий бўлган ва 617 миллион долларни ташкил этган.

Snap 2022 йилнинг биринчи чорагида 1,03–1,08 миллиард доллар оралиғида даромад билан EBITDA’нинг нолга яқин бўлишини кутмоқда. 3 февраль кунги қўшимча сессияда Snap акциялари 59,2 фоизга ўсган. Meta Platforms’нинг заиф ҳисоботи туфайли қимматли қоғозлар асосий сессияни 24 фоизга пасайтириш билан якунлаган.

Келажак ижтимоий тармоқлари қайдай бўлади?

Snap ва Meta раҳбарлари келажак ижтимоий тармоқлари TikTok каби бўлишини айтди.

Маълум қилинишича, Snap бош директори Эван Шпигель ўз платформасида Stories форматини сиқиб чиқара бошлаган Spotlight қисқа видеоларининг тобора оммалашиб бораётгани ҳақида гапирган. Компания ковид чекловлари енгиллашгани сари одамлар дўстларининг ҳикояларини кўришга қайтади, деб умид қилган. Бироқ улар тасодифий муаллифлар томонидан жойлаштирилган қисқа видеоларга кўпроқ вақт сарфламоқда.

«Бу пандемия давомида кузатилган тенденциянинг давоми. Ҳар бир кунги фаол фойдаланувчига тушадиган дўстларнинг ҳикояларини жойлаштириш ва кўриш пандемиядан олдинги даражага қайтмади», — деган Шпигель. Шунингдек, у Snap иловани янгилаш устида ишлашда давом этишини қўшимча қилган.

Snap ҳали контент бўлими қандай кўринишини ошкор қилмаган бўлса-да, у TikTok’га ўхшаб кетади. Шпигелнинг таъкидлашича, баъзи Spotlight видео яратувчилари аллақачон иловада ўз шоуларига эга. Бу томошабинлар янги контент ишлаб чиқарувчилар, мавзулар ва ҳамжамиятларни кашф қилиши ва кейин Discover бўлимида улар билан яқинроқ алоқада бўлишлари мумкин бўлган платформа сифатида Spotlight қарашларини қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, Марк Цукерберг ҳам TikTok’ни асосий таҳдид деб атаган.

«Одамлар вақтни қандай сарфлаш бўйича жуда кўп танловга эга. TikTok каби иловалар эса жуда тез ўсиб бормоқда», — деган у Meta компаниясининг тўртинчи чоракдаги даромадлари бўйича берган ҳисоботда.

Қишки Олимпия ўйинлари учун ажратилган маблағ

2008 йилда Хитой Пекинда бўлиб ўтган XXIX Ёзги Олимпия ўйинлари билан дунёни ҳайратга солганди. Ўшанда тадбир учун 40 миллиард доллар сарфланган.

Хитой расмийлари 2022 йилги лойиҳа 3,9 миллиард долларга тушиши кутилаётганини қайд этган. Ушбу сумма бошқа мамлакатларнинг қишки ўйинларга сарфлаган маблағларига яқин. Чунки қишки ўйинларда ёзга қараганда сезиларли даражада камроқ спортчи қатнашади.

АҚШнинг Business Insider порталининг ёзишича, Хитойнинг Қишки Олимпиада учун сарфлаган суммаси 38,5 миллиард доллардан ошиши мумкин, бу расмий бюджетдан 10 баробар кўпдир.

Маълумот учун, бу йилги очилиш маросими 100 дақиқадан камроқ давом этади ва унда 3000га яқин актёр иштирок этади, 2008 йилги Пекин ўйинларининг очилиш маросими тўрт соат давом этган ва унда 15 минг актёр иштирок этганди.

Хитой, шунингдек, 2008 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари учун қурилган кўплаб майдонлардан қайта фойдаланмоқда — Уй-жой қуриш ва кўчириш маркази маълумотларига кўра, 1,5 миллион хитойлик стадион ва ареналарга жой очиш учун кўчирилган (Хитой ҳукумати буни рад этган).

Юз минглаб электромобилини «чақириб олаётган» Tesla

Tesla компанияси 817 мингдан ортиқ электромобилни хавфсизлик камарининг сигналидаги муаммо туфайли «чақириб олади».

Маълумотларга кўра, гап 2021–2022 йиллардаги Model S ва Model X, 2017–2022 йиллардаги Model 3 ва 2020–2022 йиллардаги Model Y ҳақида кетмоқда. Раҳбариятнинг аниқлашича, дастурий таъминотдаги носозлик туфайли автомобиль ишлаётганида сигнал эшитилмаслиги мумкин.

Хабарда айтилишича, компания дастурий таъминот янгиланишини чиқариш орқали муаммони ҳал қилади.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Янгиликлар 17:19 | 20.9.22
ШҲТ давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим имзоланди
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Технология 16:30 | 13.9.22
Сенат «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Бизнес 15:04 | 13.9.22
Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолияти қандай амалга оширилади?
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Миллиардерлар 13:50 | 13.9.22
Twitter акциядорлари компанияни Маск сотиб олишига рози — ОАВ
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Янгиликлар 11:51 | 13.9.22
Тошкент халқаро аэропортида расмий такси хизмати иш бошлади
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?
Бизнес, Таҳлил 9:13 | 13.9.22
Ҳудудлар қишлоқ хўжалигида техник самарадорлик қай даражада?