Netflix асосчиси Рид Хастингс қандай китоблар ўқийди?
Рид Хастингс китоб ўқишни хуш кўрувчи бизнесменлардан ҳисобланади.

Ўтган асрнинг 90-йиллари. Рид Хастингс ишсиз қолгани етмаганидек ижарага олинган «Аполлон-13» номли фильм видеокассетасини дўконга қайтаришни ҳам унутиб қўяди. Орадан нақд 6 ҳафта ўтиб кетган эди. Бунинг ортидан у ижара учун яна 40 доллар тўлашга мажбур бўлди.
Бу 1995 ёки 1996-йилларда бўлаётган воқеа. Ҳозир қанчалик ғалати кўринмасин, аввалари фильм кўриш осон эмасди. Рид Хастингс тўлаган ортиқча 40 доллар унга бўлажак Netflix’нинг ғоясини берди.
Хастингснинг бизнес моделига кўра, харидор ойлик обуна расмийлаштиради, бунинг учун 30-40 доллар тўлайди ва бир ой давомида чексиз равишда фильм томоша қилади. Шу тариқа Netflix хизмати пайдо бўлган. Қуйида эса Рид Хастингс тавсия қилган китоблар ҳақида сўз боради.
«Каста», Элизабет Уилкерсон
Рид Хастингс The New York Times талқинига кўра, йил бестселлери ҳисобланган Элизабет Уилкерсоннинг «Каста» асарини «ўз вақтидаги» китоб деб атаган.
Уилкерсон ўз китобида турли америкаликлар, жумладан Мартин Лютер Кингнинг ҳикояларидан фойдаланиб, АҚШда кўринмас касталар тизими қандай шакллангани ҳақида сўзлаб беради.
«Уч тана вазифаси», Лю Цисинь
Лю Цисиннинг «Уч тана вазифаси» китоби Хитой илмий фантастика асарлари ичида энг ажойибларидан биридир.

Хитойдаги «маданий инқилоб» даврида ҳарбийлар ўзга сайёраликлар билан алоқа ўрнатиш бўйича махфий лойиҳа доирасида коинотга сигнал юборишга қарор қилади. Ўлим ёқасида бўлган космик цивилизациялардан бири сигнални қабул қилади ва Ерни эгаллаш режасини туза бошлайди.
«Қайта ҳикоя қилиш», Ричард Пауэрс
Ричард Пауэрснинг «Қайта ҳикоя қилиш» асари 2019 йилги Пулицер мукофоти совриндори ҳисобланади. Ёзувчининг ўн иккинчи романи табиат мадҳияси ҳақида.

Китоб вақт ўтиши билан одамларнинг атроф-муҳитга бўлган муносабати қандай ўзгариши ҳақида ҳикоя қилади. Тараққиёт дунёни икки қисмга ажратди: одамлар табиатни фақат ресурс сифатида қабул қила бошлади, шу билан дарахтлар аста-секин йўқ бўлиб кетиши бутунлай унутилди.
«Тадбиркорликдан ташқари», Жим Коллинз
«Тадбиркорликдан ташқари» асарида бизнес-маслаҳатчи Жим Коллинз компанияни қандай қилиб ўзининг 2.0 версиясига айлантириш мумкинлиги ва қандай қилиб бош директор бизнес ўсиши билан бирга етакчилик кўникмаларини ривожлантириши мумкинлиги ҳақида сўзлайди.
«Принциплар: ҳаёт ва иш», Рэй Далио
Рэй Далио дунёдаги энг муваффақиятли инвестор ва тадбиркорлардан биридир. Унинг Bridgewater Associates инвестиция фирмаси ўзининг 40 йиллик фаолияти давомида ўз мижозлари учун тарихдаги энг кўп пул ишлаб топган компания ҳисобланади.

Далио китобида ўз тажрибаси ва принциплари билан бўлишган.
Аввалроқ Forbes танловига кўра, бизнесменлар учун 2021 йилнинг энг яхши 10 та китоби ҳақида батафсил маълумот берилганди.






