Ноябрда инфляция даражаси 1,3 фоизни ташкил этди — ДСТ
2022 йилнинг январь-ноябрь ойида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 10,9 фоизга етиб, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,3 фоизга ўсган
Ноябрь ойида истеъмол бозоридаги инфляция даражаси 1,3%ни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
2022 йилнинг январь-ноябрида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 10,9 фоизга етди, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,9 фоизни ташкил этди. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг ноябрь ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,3 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, ноябрь ойида нархлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,5 фоизга ошди. Ушбу гуруҳ товарлари нархларининг ўсиш суръати йиғма кўрсаткич ўсиш суръатидан 0,7 фоиз бандга баланд бўлди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари ушбу даврда 0,9 фоизга, хизматлар нархлари 0,8 фоизга ошди.
Хизматлар нархларининг ўсиш суръати жорий йилнинг январь-ноябрида 7,2 фоизга етди ва ўртача ойлик ўсиш суръати 0,6%ни ташкил этди.
Мазкур даврда ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва пуллик хизматлар мос равишда 10,8 фоиз ва 7,8 фоизга қимматлашди.